«Муаллими соний» (Ал-муаллим)
Асрлардан бери ўрганилиб келинадиган араб алифбоси бугунги кунда ҳам юксак аҳамиятга эга. Айниқса, мазкур алифбони ўрганиш мустақилликнинг илк йилларида янада авж олди. Ҳозирги кунимизгача араб алифбосига доир кўплаб қўлланмалар чоп этилди. Шулардан, Аҳмад Ҳодий Мақсудий тарафидан тузилган «Муаллими соний» рисоласининг ўрни беқиёсдир. Мамлакатимизда ушбу рисола асосида кўплаб китоблар нашр қилинди. Унга қўшимча маълумотлар, тўлдиришлар ва изоҳлар берилиб, янада бойитилди.
Зеро, Янги Ўзбекистон мураббийларининг бу борадаги тажрибалари ва араб алифбосини ўрганиш йўлида жидду жаҳд қилган барча талабгорларнинг интилишлари барчамизга аёндир. Шуни таъкидлаш жоизки, илмий жамоамиз томонидан мазкур рисолага ўзгача ёндашдик, яъни китобга айрим ўзгартиришлар киритган ҳолда, унинг асл ҳолини тиклаш асосий мақсад қилиб олинди. Шунинг билан бирга, ўрганилаётган ҳарфга алоҳида эътибор берилиб, улар махсус катаклар ичида кўрсатилди 2 ҳаракатлар учун ҳам алоҳида ранг берилди. Алифбога доир баъзи бир қоидалар қисқача қилиб тушунтирилди. Шунигдек, фонетикага тааллуқли қоидалар ҳам китоб сўнгида мухтасар қилиб берилган. Ўрганувчиларга янада қизиқарли бўлиши учун саноқ сонлар, олмошлар ва ҳафта кунлари ҳақида ҳам маълумот берилган.
Китоб сўнгида эса қўшимча машқлар ёрдамида мутолаани яхшилаш ачун жой ажратилган. Рисола билан танишар экансиз, унинг халқчил ва долзарб услуби, даларнинг соддалигига гувоҳ бўласиз.
Муаллиф: Аҳмад Ҳодий Мақсудий
Тузувчи: Сардорхон Жаҳонгир
Нашриёт: «TURON-ILM-FAN» номидаги НМИУ
Сана: 2023
Ҳажми: 104 бет
Ўлчами: 60×84 1/8
ISBN: 978-9943-8567-2-1
Муқоваси: юмшоқ
- Stock: Мавжуд
- Код: C4491
- Вазни: 0.28кг
- ISBN: 9789943856721