«Смута ИГИЛ»
(«Ишид фитнаси» китобининг рус тилидаги таржимаси)
Юртимизда осойишталик ҳукм сураётган даврда дунёнинг турли ҳудудларида кескин қарама-қаршиликлар, тўс-тўполонлар содир бўлмоқда. Айниқса, Ироқ ва Суриядаги динимиз душманлари қўлидз қўғирчоқ бўлаётган бир тўда террорчилар томонидан қилинаётган қўпорувчиликлар, қатлиомлар ва босқинчилик каби ваҳшиёна ҳаракатлар ҳар қандай кишининг қалбини ларзага солади ва янада ҳушёр ва огоҳ бўлишга ундайди.
Ушбу китобда "Ироқ ва Шом ислом давлати” (ИШИД) террорчилар тўдасининг "Ислом давлати тузиш баҳонасида учинчи томон буюртмасини бажараётгани, бошқарувни қўлга олишга уринаётгани, бойлик орттиришни кўзлаётгани аниқ мисоллар билан фош этилган. Шунингдек, ғаламисларнинг ”халифалик” ўрнатиш сохта иддаоси билан мусулмонни кофирга чиқариб, зулм қилаётгани, тинч аҳолига зўравонлик ўтказаётгани ислом дини моҳиятига умуман зид экани ҳужжат-далиллар асосида исботланган.
Муаллиф Қуръони карим оятлари, ҳадиси шарифлар ҳамда етук уламолар фатволарига таяниб, ИШИДнинг ботил ғоялари, сохта иддаоларига қарши асосли раддиялар берган.
Хуллас, китобда ИШИД жиноятчиларининг асл мақсади ислом динини ниқоб қилиб, дунёни хароб этишдек разил ва қора ниятларига эришиш экани фош этилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 3251-рақамли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.
Муаллиф: Муҳаммад Амин Яҳё
Номи: «Смута ИГИЛ»
Нашриёт: «Movarounnahr»
Сана: 2017
Ўлчами: 84x108 1/16
Ҳажми: 108 бет
ISBN: 978-9943-12-288-8
Муқоваси: Юмшоқ
- Stock: йўқ
- Код: 0850
- Вазни: 0.40кг
- ISBN: 9789943122888