«Мартин Иден»
«Камолот кутубхонаси» рукнида чоп этилаётган Жек Лондоннинг «Мартин Иден» романи кўпчиликнинг талаб ва истаклари асосида нашрга тайёрланди. Уни муаллифнинг ўзига хос автобиографик асари дейиш мумкин. Чунки Ж.Лондоннинг ўзи ҳам асар қаҳрамони каби қашшоқ оиладан чиққан ва ўзиниг саъй-ҳаракатлари ҳамда ирода кучи билан адабиёт оламида довруғ қозонди.
Инсон ва жамият, жамиятдаги кескин синфий табақаланиш, унинг инсон ҳаётидаги фалсафий-ижтимоий аҳамияти бундан юз йиллар аввал қанчалар долзарб бўлган бўлса, айни дамда ҳам шундай долзарб саналади.
Бой хонадон қизини севиб қолгач, соф муҳаббат туфайли рўёдек туйилган орзуга интилган Мартин ўша орзусига эришганда, унинг сароб эканлигини англаб етади. Бу орзуни у эмас, севгвн қизи Руфь эмас, балки жамият ва унинг шавқатсиз қонунлари саробга айлантиради. Мартин тушинган нарсани Руфь ҳеч қачон англаб етолмаганидек, қиз ардоқлаган қадриятлар ҳам Мартин учун ҳамиша бегона бўлиб қолаверади.
Асар мутолаасидан сўнг китобхон ҳар қандай жамият ва тузумда чин инсон бўлиш, буни англай олиш энг юксак ва олий қадрият эканини ҳис қилади.
Русчадан Қодир Мирмуҳамедов tаржимаси
Муаллиф: Жек Лондон
Номи: «Мартин Иден»
Нашриёт: «Янги аср авлоди» нашриёт-матбааси
Сана: 2016 йил
Ҳажми: 608 бет
ISBN: 978-9943-27-561-4
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: Қаттиқ
- Stock: йўқ
- Код: 0317
- Вазни: 0.64кг
- ISBN: 9789943275614