Menu
Your Cart

«Олтин силсила» – «Саҳиҳул Бухорий» 1-жуз

«Олтин силсила» – «Саҳиҳул Бухорий» 1-жуз
«Олтин силсила» – «Саҳиҳул Бухорий» 1-жуз
«Олтин силсила» – «Саҳиҳул Бухорий» 1-жуз
«Олтин силсила» – «Саҳиҳул Бухорий» 1-жуз

«Олтин силсила» – «Саҳиҳул Бухорий» 1-жуз


Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва таржимонлар гуруҳи
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2023 йил (2013, 2016, 2019, 2021, 2022)
Ҳажми: 672 бет
ISBN: 978-9943-9040-7-1
Ўлчами: 70×100 1/16

Муқоваси: қаттиқ

Аввал хабар қилганимиздек, бутун Ислом оламида энг саҳиҳ ҳадис тўпламлари деб эътироф қилинган тўққиз мўътабар китобдан иборат «Олтин силсила» туркуми «Ҳилол нашр» нашриёти томонидан чоп этилаётган эди. Силсиланинг дастлабки саккиз жилди ҳадис илмининг султони, буюк ватандошимиз Имом Бухорий ҳазратларининг «Жомеъус саҳиҳ» тўпламидан иборат бўлди. Бугун ана шу тўпламнинг илк жилди «Ҳилол» тижорат тармоғи дўконларида савдога чиқарилди.

«Олтин силсила» Ислом динининг иккинчи асосий манбаси бўлмиш мўътабар ҳадис тўпламларининг ўзбекча таржимасидир. Сиз унда Ислом оламида энг мўътабар саналган ҳадис китоблари орқали охир замон Пайғамбари Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган ҳадисларнинг аксар ва асосий қисми билан ошно бўласиз, аждодларимиз қолдирган, асрлар оша асраб­авайлаб келинган бу буюк илмий мерос билан яқиндан танишасиз.

Силсила ўз мавзусида Ўзбекистонда илк бор амалга оширилаётган улкан илмий иш бўлиб, оламшумул аҳамиятга эга. Бундай йирик тўплам нафақат ўзбек халқи учун, балки дунё аҳолисининг аксар қисми учун катта бир янгилик ҳисобланади. Ана шу эътибордан ушбу илмий ҳаракат ҳақида дунёдаги йирик исломий ташкилотлардан, кўзга кўринган арбоблардан, жумладан Бутун дунё мусулмон уламолари кенгаши, Маккаи мукаррамадаги «Қуръон ва суннат бўйича илмий мўъжизалар ҳайъати» бош котиби Абдуллоҳ Муслиҳ, Муборак Масжидул Ақсо имом хатиби доктор Юсуф Жума Салома (Қудуси шариф), машҳур олим ва халқаро Ислом ташкилотлари аъзоси шайх Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий (Сурия араб жумҳурияти), Ислом фиқҳи академиялари аъзоси, доктор Ваҳба Мустафо Зуҳайлий (Сурия араб жумҳурияти), Ислом фиқҳи академиялари аъзоси, шайх қози Муҳаммад Тақий Усмоний (Покистон Ислом жумҳурияти), Ислом фиқҳи академиялари аъзоси Миср диёри муфтийси доктор Али Жумъа (Миср араб жумҳурияти) каби кўплаб уламолардан тақризлар олинди.

* * *

Уламоларимиз томонидан ҳадисларни жамлашда қилинган ҳаракатлар натижасида юзлаб, балки минглаб нодир асарлар дунёга келган бўлиб, бу асарлар ичида катта ҳадис тўпламлар алоҳида ўрин тутиши табиий. Биз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини халқимизга етказиш учун ўша китоблар ичида энг мўътабар саналган, кўпчилик томонидан саҳиҳ, ишончли деб эътироф этилган тўққизта ҳадис тўпламини танлаб олдик. Уларнинг бошида Ислом уммати қадимдан эътироф қилиб келаётган энг мўътабар олти ҳадис китоби ўрин олган. Қолган учта ўринга мазкур олтиликнинг олтинчи ўрнига даъвогарлик қилган ҳадис китоблар танланди. Бу тўққизта китобни ҳадис уламолари орасида «Саҳиҳ тўққизталик» деб ҳам юритилади. Улар қуйидагилар:
1. «Саҳиҳи Бухорий».
2. «Жомеъи Термизий».
3. «Саҳиҳи Муслим».
4. «Сунани Абу Довуд».
5. «Мужтабои Насаий».
6. «Сунани Ибн Можа».
7. «Муваттои Молик».
8. «Сунани Доримий».
9. «Саҳиҳи Ибн Ҳиббон».

Ушбу келтирилган ададларни жамлаганда ҳадисларнинг жами сони 46775 тага етади. Аммо бу ушбу китобларнинг биз танлаган нусхаларига кўра бўлиб, бошқа нусхаларда ҳадисларнинг адади бироз фарқ қилиши мумкин. Шу билан бирга, бу ҳадисларнинг ичида такрорлари ҳам бор. Мисол учун, такрорларини ҳисобга олмаганда «Саҳиҳул Бухорий»нинг ҳадислари 4000 та, «Саҳиҳи Муслим»ники 3033та бўлади.
Муҳаддислар одатда ҳадисларни ҳар жиҳатдан ўрганиш мақсадида уларни турли сарловҳалар остида такроран ҳам келтирганлар. Шу боис, бир китобнинг ичида бир маънодаги ҳадис бир неча маротаба ҳам келиши мумкин. Бунда муҳаддислар имкон қадар айни бир хил лафздагисини эмас, балки мазмунан бир хил бўлса­да, сўзлари фарқли бўлганини келтиршига ҳаракат қилишган ёки ҳадисни бошқа санад билан ривоят қилиб, уни қувватлашга интилишган. Хусусан, имом Бухорийнинг китобларида ҳадисларнинг айнан такорланиши деярли учрамайди. Уларнинг матнида қайсидир даражада фарқ мавжуд бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини яхши ният билан, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ёрдам сўраган ҳолда таржима қилишга киришар эканмиз, тўққизта энг мўътабар ҳадис китобларидан ташкил топган ушбу оламшумул тўпламга «Олтин силсила» деб ном қўйишни маъқул топдик. Уни илмий асосда, халқаро андозаларга мувофиқ равишда, малакали мутахассислар иштирокида таржима қилиб, ўзига хос энциклопедия қилишга киришдик.
Бу китобларнинг биринчи олтитаси энг саҳиҳ ва санади олий ҳадис китобларидир. Булар Ислом уммати ичида катта шуҳрат топган олти асл китоблардир. Ислом уммати уларни бир овоздан ҳадиси шарифларни жамлаш борасидаги энг саҳиҳ ва мўътабар китоблар деб эътироф этган, чунки улар шариатдаги энг асосий ва энг қимматли маълумотларни ўзида жамлагандир. Балки имом Нававий роҳматуллоҳи алайҳи таъкидлаганидек, «шариатнинг барчаси шулардир». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуда оз ҳадисларигина ушбу олтита асл китобдан четда қолган. Ҳеч шак-шубҳа йўқки, бу китоблар инсон икки дунё саодатига эришиши учун муҳтож бўладиган нарсаларни ўз ичига олгандир.

Мазкур олти ҳадис китобларига қўшилган кейинги уч китоб ҳам улардан қолишмайди. Бу уч китобдан ҳар бирининг олти саҳиҳ китоб ичидан жой олишга ҳақли эканини кўпчилик уламолар таъкидлаганлар. Улар ўзларидан олдинги олти китобни қўллаб, қўшимчалар билан тўлдирадилар.
Ҳеч шубҳа йўқки, ушбу ҳадис китоблари мусулмонлар учун Қуръони Каримдан кейинги энг эшончли, тўғри ва баракотли китоблардир. Уларни мусулмонлар доимо эъзозлаб келганлар, ўқиб, ўрганганлар ва бу дунё ҳамда охиратлари учун улардан жуда кўп фойдалар олганлар. Шунинг учун ҳам бу буюк манбаларни халқимизга таржима қилиб, тақдим этиш фақат яхшиликка, хайру баракага сабаб бўлади. Аллоҳ таолонинг Ўзи бу ишимизда бизга ёрдамчи бўлсин ва уни ҳаммамиз учун фойдали қилсин! Омин !

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2018 йил 24 апрелдаги 2393-рақамли хулосаси асосида чоп этилди.

МУНДАРИЖА

Кириш сўзи
Доктор Али Жума тақризи
Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий тақризи
Доктор Ваҳба Мустафо Зуҳайлий тақризи
Абдуллоҳ Муслиҳ тақризи
Муқаддима
Ҳадис нима?
Ҳадис турлари
Ҳадиснинг Исломда тутган ўрни
Ҳадиснинг Қуръонга нисбатан тутган ўрни
Ҳадисга эргашиш вожиб
Мусулмонларнинг ҳадисни ўрганишга бўлган эътиборлари
Ҳадисларнинг ёзилиши
Ҳадисларнинг жамланиши ва унинг босқичлари
Ҳадис китобларнинг нақл қилиниши
Мовароуннаҳрда ҳадис илми
Турғунлик ва таназзул даври
Қайта тикланиш
Ҳадисларни таржима қилиш мумкинми?
«Олтин силсила» лойиҳаси
«Олтин силсила» туркуми китоблари ва уларнинг муаллифлари ҳақида
«Олтин силсила» китобларининг аҳамияти
Таржима ва таҳрир ҳайъатининг иш услуби
Ҳадис китобларидан фойдаланиш одоблари
Имом Бухорийнинг таржимаи ҳоллари ва ижодлари
Имом Бухорий – фахримиз
Имом Бухорийнинг асарлари
Имом Бухорийнинг шоҳ асари – «Саҳиҳул-Бухорий»
«Саҳиҳул-Бухорий» хатми
«Саҳиҳул-Бухорий»нинг нақл қилиниши
«Олтин силсила»нинг «Саҳиҳул-Бухорий»га санади ҳақида
«Саҳиҳул-Бухорий»нинг санади
«Саҳиҳул-Бухорий»нинг нусхалари ҳақида
«Саҳиҳул-Бухорий» нашрлари
«Саҳиҳул-Бухорий»га доир қилинган илмий ишлар хақида
‎«Саҳиҳул-Бухорий»нинг ички тузилиши ҳақида‎
«Саҳиҳул-Бухорий»нинг ушбу таржимаси ҳақида

1. Ваҳийнинг бошланиши китоби
1-боб. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳийнинг бошланиши қандай бўлган?
2-боб
3-боб
4-боб

2. Иймон китоби
1-боб. Иймон ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
«Ислом беш нарсага бино қилингандир» деган сўзлари ҳақида
2-боб. Дуоингиз – иймонингиз
3-боб. Иймон ишлари ҳақида
4-боб. Мусулмон – тили ва қўлидан мусулмонлар омонда бўлган кишидир
5-боб. Исломдаги қайси (амал) афзал?
6-боб. Таом бериш Исломдандир
7-боб. Ўзи учун яхши кўрган нарсасини
биродарига ҳам раво кўриш иймондандир
8-боб. Расул соллаллоҳу алайҳи васалламни севиш иймондандир
9-боб. Иймон ҳаловати ҳақида
10-боб. Ансорларни яхши кўриш иймон аломатидир
11-боб
12-боб. Фитналардан қочиш диндандир
13-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
«Мен Аллоҳни билувчироғингизман» деган сўзлари ҳақида
14-боб. Кишининг куфрга қайтишни худди ўтга ташланишни
ёмон кўргандек ёмон кўриши иймондандир
15-боб. Иймон аҳлининг амал борасида бир-бирларидан афзаллиги ҳақида
16-боб. Ҳаё иймондандир
17-боб. «Агар тавба қилишса, намозни тўкис адо этишса
ва закотни беришса, йўлларини бўшатиб қўйинг»
18-боб. Аллоҳ таолонинг: «Мана шу – қилиб юрган амалларингиз
сабабли сизга мерос қилиб берилган жаннатдир» деган сўзига биноан
«Иймон – амалдир», дейиш ҳақида
19-боб. Исломга кириш ҳақиқий бўлмай, балки Аллоҳ таолонинг
«Аъробийлар «иймон келтирдик», дейишди. «Иймон келтирганингиз йўқ,
лекин бўйсундик, денглар», деб айт» деган сўзига кўра таслим бўлиш
ёки қатлдан қўрқиш туфайли бўлганда
20- боб.Саломни ёйиш Исломдандир
21-боб. Эрига нонкўрлик қилиш ва куфрдан фарқли куфр ҳақида
22-боб. Гуноҳлар жоҳилият ишидандир
23-боб. «Агар мўминлардан икки тоифа урушса, ўрталарини ислоҳ қилинг»
(оятида Аллоҳ) уларни «мўминлар» деб атади
24-боб. Зулмнинг даражалари
25-боб. Мунофиқнинг белгиси ҳақида
26-боб. Қадр кечасида қоим бўлиш иймондандир
27-боб. Жиҳод иймондандир
28-боб. Рамазонда қоим бўлиб, нафл ибодат қилиш иймондандир
29-боб. Савоб умидида Рамазон рўзасини тутиш иймондандир
30-боб. Дин осонликдир
31-боб. Намоз иймондандир. Аллоҳ таоло: «Аллоҳ иймонингизни
зое қилмайди», деган, яъни Байтул Мақдисга қараб ўқиган намозингизни»
32- боб. Киши мусулмончилигининг гўзаллиги ҳақида
33-боб. Аллоҳга дин (амаллари)нинг энг севимлиси давомлисидир
34-боб. Иймоннинг зиёда ва ноқис бўлиши ҳақида
35-боб. Закот Исломдандир
36-боб. Жанозага қатнашиш иймондандир
37-боб. Мўминнинг ўзи сезмаган ҳолда амали ҳабата бўлишидан қўрқиши ҳақида
38-боб. Жаброилнинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан иймон, Ислом,
эҳсон ва қиёмат илми ҳақида сўрагани ва Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам
уни баён қилганлари, сўнг: «Жаброил алайҳиссалом сизларга динингизни
ўргатгани келди», деганлари ҳамда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
Абдул Қайс ҳайъатига иймон ҳақида баён қилганлари ва бунинг барчасини
дин дея атаганлари ҳамда Аллоҳ таолонинг «Ким Исломдан бошқа динни
истаса, ундан ҳаргиз қабул қилинмас» деган сўзи ҳақида
39-боб
40-боб. Дини учун ўзини пок тутган кишининг фазли ҳақида
41-боб. Хумусни адо этиш иймондандир
42-боб. Амаллар ният ва савоб умидига кўра экани ва ҳар бир кишига
ният қилгани бўлиши хусусида келган нарсалар ҳақида
42-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Дин – Аллоҳга, унинг
Расулига ҳамда мусулмонларнинг имомлари ва оммасига холис бўлишдир»
деган сўзлари ва Аллоҳ таолонинг «...Агар Аллоҳга ва Расулига
холис бўлсалар...» деган сўзи ҳақида

3. Илм китоби
1-боб. Илмнинг фазилати ҳақида
2-боб. Сўзга машғуллигида илмдан сўралса, сўзини тамомлаб,
кейин сўровчига жавоб бериш ҳақида
3-боб. Илмда овозни кўтариш ҳақида
4-боб. Ҳадис айтувчининг «бизга сўзлаб берди» ёки «хабар қилди»,
«маълум қилди» деган сўзлари ҳақида
5-боб. Имомнинг суҳбатдошларига билган илмларини
синаш учун савол ташлаши ҳақида
6-боб. Илм хусусида келган нарсалар ва Аллоҳ таолонинг
«Роббим, илмимни зиёда қилгин», деб айт» деган сўзи ҳақида
7-боб. Муновала ҳамда илм аҳлининг илмни бошқа мамлакатларга
ёзиб юбориши хусусида зикр қилинган нарсалар ҳақида
8-боб. Мажлис (аҳли)нинг келиб тўхтаган жойига ўтириш ҳамда
даврадаги бўш жойни кўриб, ўша ерга бориб ўтириш ҳақида
9-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «(Хабар) етказилган
баъзи одам эшитувчидан кўра англовчироқдир» деган сўзлари ҳақида
10-боб. Илм сўз ва амалдан олдиндир
11-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одамларни
бездирмаслик учун ваъз ва илмда уларнинг риоясини қилишлари ҳақида
12-боб. Илм аҳли учун маълум кунларни белгилаш ҳақида
13-боб. Аллоҳ кимга яхшиликни раво кўрса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди
14-боб. Илмни фаҳмлаш ҳақида
15-боб. Илму ҳикматга ҳавас қилиш ҳақида
16-боб. Мусо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг денгиз бўйлаб Хизр
ҳузурига борганлари зикри ва (Аллоҳ) таолонинг: «Сенга ўргатилган
рушду ҳидоятдан менга ҳам ўргатишинг учун сенга эргашсам майлими?»
деган сўзи ҳақида
17-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
«Аллоҳим, бунга китобни ўргат» деган сўзлари ҳақида
18-боб. Ёш боланинг ҳадис эшитиши қачондан дуруст бўлади?
19-боб. Илм талабида йўлга чиқиш ҳақида
20-боб. Ўрганган ва ўргатган кишининг фазли ҳақида
21-боб. Илм кўтарилиб, жаҳолат пайдо бўлиши ҳақида
22-боб. Илмнинг фазли ҳақида
23-боб. Улов ёки бошқа нарса устида туриб фатво бериш ҳақида
24-боб. Фатволарга қўли ва боши билан ишора қилиб жавоб бериш ҳақида
25-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
АбдулҚайс вакилларини иймон ва илмни ёд олиб,
ортдагиларига хабар беришга қизиқтирганлари ҳақида
26-боб. Юзага келган масала туфайли сафар қилиш ва аҳли-оиласига
таълим бериш ҳақида
27-боб. Илм учун навбатлашиш ҳақида
28-боб. Ваъз ва таълим асносида ёқтирмаган
нарсасини кўрганда ғазабланиш ҳақида
29-боб. Имом ёки муҳаддис ҳузурида тиз чўкиш ҳақида
30-боб. Тушунарли бўлиши учун ҳадисни уч марта қайтариш ҳақида
31-боб. Кишининг чўрисига ва аҳли-оиласига таълим бериши ҳақида
32-боб. Имомнинг аёлларга ваъз қилиши ва уларга таълим бериши ҳақида
33-боб. Ҳадисга ҳарислик ҳақида
34-боб. Илм қандай тортиб олинади?
35-боб. Аёлларга илм ўргатиш учун алоҳида кун белгиланадими?
36-боб. Бирон нарсани эшитиб, уни яхши билиб олгунча
қайта-қайта сўраш ҳақида
37-боб. Ҳозир бўлганлар илмни ҳозир бўлмаганларга етказсин
38-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан
ёлғон тўқиган кишининг гуноҳи ҳақида
39-боб. Илмни ёзиш ҳақида
40-боб. Тундаги илм ва ваъз ҳақида
41-боб. Тунда илмий суҳбат қуриш ҳақида
42-боб. Илмни ёд олиш ҳақида
43-боб. Уламоларга жим қулоқ солиш ҳақида
44-боб. «Одамларнинг қайси бири олимроқ?» дея сўралганда илмни
Аллоҳга ҳавола қилиш олим учун мустаҳаб экани ҳақида
45-боб. Тик турган ҳолда ўтирган олимдан савол сўраш ҳақида
46-боб. Жамрада савол сўраш ва фатво бериш ҳақида
47-боб. Аллоҳ таолонинг «Сизларга жуда оз илм берилгандир» деган сўзи ҳақида
48-боб. Баъзи одамларнинг айрим нарсаларни тушунишга фаҳмлари
етмай қолиб, ундан-да қаттиғига тушиб қолишларидан қўрққанидан
айрим ихтиёр этган нарсасидан воз кечиш ҳақида
49-боб. Тушунмай қолишларини маъқул кўрмай, илмда бир қавмни қўйиб,
бошқа бир қавмни танлаш ҳақида
50-боб. Илмда ҳаё қилиш ҳақида
51-боб. Ўзи уялиб, савол сўрашни бошқага буюриш ҳақида
52-боб. Масжидда илм ва фатво бериш ҳақида
53-боб. Сўровчига сўраганидан кўра кўпроқ жавоб бериш ҳақида

4. Таҳорат китоби
1-боб. Таҳорат ҳақида келган ҳадислар ва Аллоҳ таолонинг: «...Намозга
турсангиз, юзингизни ва қўлларингизни тирсаклари билан ювинг, бошингизга
масҳ тортиб, оёқларингизни тўпиқларигача (ювинг)» деган сўзи ҳақида
2-боб. Таҳоратсиз намоз қабул қилинмайди
3-боб. Таҳоратнинг фазли ва таҳорати асаридан пешона ва оёқ-қўлларидан
оппоқ нур таралиб турадиганлар ҳақида
4-боб. Иккиланиб қолса, то ишонч ҳосил қилмагунича таҳорат олмайди
5-боб. Таҳоратни енгил қилиш ҳақида
6-боб. Таҳоратни мукаммал қилиш ҳақида
7-боб. Юзни бир ҳовуч сув билан икки қўллаб ювиш ҳақида
8-боб. Ҳар бир ҳолатда ва жимоъ олдидан тасмия айтиш ҳақида
9-боб. Хало олдидан нима дейилади?
10-боб. Хало олдига сув қўйиш ҳақида
11-боб. Қазои ҳожат ёки бавл қилганда қиблага юзланилмайди.
Девор ёки шунга ўхшаш бино ичида бўлса, мустасно
12-боб. Икки ғишт устида қазои ҳожат қилиш ҳақида
13-боб. Аёлларнинг очиқ халога чиқиши ҳақида
14-боб. Уйларда қазои ҳожат қилиш ҳақида
14-боб (такрорий)
15-боб. Сув билан истинжо қилиш ҳақида
16-боб. Таҳорат учун сув олиб юриш ҳақида
17-боб. Истинжо учун сув билан бирга аназа кўтариб келиш ҳақида
18-боб. Ўнг қўл билан истинжо қилишдан қайтарилгани ҳақида
19-боб. Бавл қилганда закарини ўнг қўли билан ушламайди
20-боб. Тош билан истинжо қилиш ҳақида
21-боб. Тезак билан истинжо қилинмайди
22-боб. Бир мартадан ювиб таҳорат қилиш ҳақида
23-боб. Икки мартадан ювиб таҳорат қилиш ҳақида
24-боб. Уч мартадан ювиб таҳорат қилиш ҳақида
25-боб. Таҳоратда бурунга сув олиб қоқиш ҳақида
26-боб. Истижморни тоқ қилиш ҳақида
27-боб. Икки оёқни ювиш ҳамда оёқларга масҳ тортмаслик ҳақида
28-боб. Таҳоратда оғиз чайиш ҳақида
29-боб. Товонни ювиш ҳақида
30-боб. Кавушдаги оёқларни ювиш ва кавушга масҳ тортмаслик ҳақида
31-боб. Таҳорат ва ғуслда ўнг тарафдан бошлаш ҳақида
32- боб. Намоз вақти яқинлашганда таҳорат суви қидириш ҳақида
33-боб. Инсон сочи ювиладиган сув ҳақида
33-боб. (Такрорий) Ит бирортангизнинг идишидан
сув ичса, идишни етти марта ювсин
34-боб. Икки махраж – олд ва орқа аъзодан (чиққан нарсадан)гина
таҳорат қилинади, деганлар ҳамда Аллоҳ таолонинг: «...Ёки сизлардан
бирингиз ҳожатдан келса ...» деган сўзи ҳақида
35-боб. Таҳоратда шеригига сув қуйиб туриш ҳақида
36-боб. Таҳорат синганидан сўнг Қуръон ўқиш ва бошқалар ҳақида
37-боб. Оғир беҳушликдан бошқасида таҳорат қилмаслик ҳақида
38-боб. Аллоҳ таолонинг: «...ва бошларингизга масҳ тортинг...»
деган сўзига биноан бошнинг ҳаммасига масҳ тортиш ҳақида
39-боб. Икки оёқни тўпиқлари билан ювиш ҳақида
40-боб. Одамларнинг таҳорат сувидан ортганини ишлатиши ҳақида
40-боб (такрорий)
41-боб. Бир ҳовуч билан ҳам оғиз чайиш, ҳам бурунга сув олиш ҳақида
42-боб. Бошга бир марта масҳ тортиш ҳақида
43-боб. Кишининг ўз аёли билан бирга таҳорат қилиши
ва аёл кишининг таҳорат сувидан ортгани ҳақида
44-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз таҳорат
сувларини ҳушидан кетган киши устидан қуйганлари ҳақида
45-боб. Тоғора, жом, ёғоч ва тош идишларда таҳорат ва ғусл қилиш ҳақида
46-боб. Мис идишдан таҳорат қилиш ҳақида
47-боб. Бир мудд (сув) билан таҳорат қилиш ҳақида
48-боб. Икки маҳсига масҳ тортиш ҳақида
49-боб. (Маҳсини) таҳоратли оёққа кийганда...
50-боб. Қўй гўшти ва талқон егач, таҳорат қилмаслик ҳақида
51-боб. Талқондан оғиз чайилади, аммо таҳорат қилинмайди
52-боб. Сутдан оғиз чайиладими?
53-боб. Ухлаш сабабли таҳорат қилиш ҳамда бир-икки мудроқ ёки бошни
осилтириб мудраш туфайли таҳорат қилинмайди деб билиш ҳақида
54-боб. Таҳорат синмаса ҳам таҳорат қилиш ҳақида
55-боб. Бавлдан эҳтиёт бўлмаслик катта гуноҳлардан биридир
56-боб. Бавлни ювиш борасида келган хабарлар ҳақида
56-боб (такрорий)
57-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва одамлар аъробийни
масжидда бавлидан фориғ бўлгунча тек қўйишгани ҳақида
58-боб. Масжидда бавл устидан сув қуйиш ҳақида
58-боб (такрорий) Бавлнинг устидан сув қуяди
59-боб. Гўдакларнинг пешоби ҳақида
60-боб. Тик туриб ва ўтириб бавл қилиш ҳақида
61-боб. Ҳамроҳ олдида бавл қилиш ва девор билан паналаниш ҳақида
62-боб. Бирор қавмнинг ахлатхонаси олдида бавл қилиш ҳақида
63-боб. Қонни ювиш ҳақида
64-боб. Манийни ювиш ва ишқалаб ташлаш ҳамда
аёл кишидан теккан нарсани ювиш ҳақида
65-боб. Жанобат ёки ундан бошқа нарсани ювганда асари кетмаса...
66-боб. Туя, туёқлилар ва қўйларнинг пешоблари
ҳамда уларнинг қўралари ҳақида
67-боб. Ёғ ва сувга тушган нажосатлар ҳақида
68-боб. Турғун сув ҳақида
69-боб. Намозхоннинг устига ахлат ёки ўлимтик ташланса,
бундан намози бузилмайди
70-боб. Кийимдаги тупук ва мишиқ ҳақида
71-боб. Набийз ва маст қилувчи суюқлик билан таҳорат қилиш жоиз эмас
72-боб. Аёл киши отасининг юзидан қонни ювиши ҳақида
73-боб. Мисвок ҳақида
74-боб. Мисвокни ёши каттароққа бериш ҳақида
75-боб. Таҳорат билан тунашнинг фазли ҳақида

5. Ғусл китоби
1-боб. Ғуслдан олдин таҳорат қилиш ҳақида
2-боб. Кишининг ўз аёли билан бирга ғусл қилиши ҳақида
3-боб. Бир соъ ва шунга яқин сув билан ғусл қилиш ҳақида
4-боб. Бошидан уч марта сув қуйиш ҳақида
5-боб. Ғуслда бир марта ювиш ҳақида
6-боб. (Ғуслни) ҳилобдан бошлаш ёки ғусл олдидан хушбўйланиш ҳақида
7-боб. Жунубликда оғиз ва бурунни чайиш ҳақида
8-боб. Тозароқ бўлиши учун қўлни тупроққа ишқаш ҳақида
9-боб. Агар жунуб кишининг қўлида жунубликдан бошқа нопоклик
бўлмаса, уни ювмай туриб идишга солса бўладими?
10-боб. Ғусл ва таҳоратни бўлиб қилиш ҳақида
11-боб. Ғуслда ўнг қўли билан чап қўлига сув қуйиш ҳақида
12-боб. Жимоъ қилгач, яна (жимоъга) қайтиш ҳамда аёлларини айлангач,
битта ғусл қилиш ҳақида
13-боб. Мазийни ювиш ва у сабабли таҳорат қилиш ҳақида
14-боб. Хушбўйланиб, кейин ғусл қилиш ҳамда хушбўйлик
асарининг қолиши ҳақида
15-боб. Бармоқларни соч орасига киритиш, унинг остига ҳам
сув етказганига амин бўлгач, устидан сув қуйиш ҳақида
16-боб. Жунубликда таҳорат қилиш, сўнгра баданнинг қолганини
ювиб, таҳоратда ювган жойларини қайта ювмаслик ҳақида
17-боб. Масжидда жунуб эканини эслаб қолса, шу бўйича
ташқарига чиқади, таяммум қилмайди
18-боб. Жунубликдан ғусл қилгач, икки қўлни силкитиш ҳақида
19-боб. Ғуслни бошнинг ўнг тарафидан бошлаш ҳақида
20-боб. Холи жойда бир ўзи кийимсиз ғусл қилиш
ёки тўсиниш ҳақида. Албатта тўсиниш афзал.
21-боб. Одамлар олдида ғусл қилганда тўсиниш ҳақида
22-боб. Аёл киши эҳтилом бўлса ...
23-боб. Жунуб одамнинг тери ҳамда мусулмоннинг нажас бўлмаслиги ҳақида
24-боб. Жунуб одам бозор ва бошқа жойларга чиқиб юраверади
25-боб. Агар жунуб одам таҳорат қилган бўлса, ғусл қилмасдан
уйда юравериши ҳақида
26-боб. Жунуб кишининг ухлаши ҳақида
27-боб. Жунубнинг таҳорат қилиб, сўнг ухлаши ҳақида
28-боб. Икки хатна жойи бир-бирига тегса...
29-боб. Аёл фаржидан теккан нарсани ювиш ҳақида

6. Ҳайз китоби
1-боб.Ҳайзнинг бошланиши қандай бўлган?
2-боб. Ҳайзли аёл эрининг бошини ювиб-тараши ҳақида
3-боб. Эрнинг ҳайзли аёли бағрида Қуръон ўқиши ҳақида
4-боб. Ҳайзни нифос деб аташ ҳақида
5-боб. Ҳайзли аёли билан мубошарат қилиш ҳақида
6-боб. Ҳайзли аёлнинг рўзани тарк қилиши ҳақида
7-боб. Ҳайзли аёл Байтни тавоф қилишдан бошқа
барча ҳаж амалларини бажаради
8-боб. Истиҳоза ҳақида
9-боб. Ҳайз қонини ювиш ҳақида
10-боб. Истиҳозали аёлнинг эътикофи ҳақида
11-боб. Аёл киши ҳайз кўрган кийимида намоз ўқийверадими?
12-боб. Аёл кишининг ҳайздан (кейинги) ғуслида хушбўйланиши ҳақида
13-боб. Аёл кишининг ҳайздан покланганда артиниши, қандай ғусл қилиши,
мушкланган пахта олиб, қондан кейин қўйиб олиши ҳақида
14-боб. Ҳайздан (сўнг) ғусл қилиш ҳақидаги боб
15-боб. Аёл кишининг ҳайздан (кейинги) ғуслида тароқ ишлатиши ҳақида
16-боб. Аёл кишининг ҳайздан (кейинги) ғуслидан олдин сочини ёйиши ҳақида
17-боб. Шаклланган ва шаклланмаган ҳомила ҳақида
18-боб. Ҳайзли аёл ҳаж ва умрага қандай эҳром боғлайди?
19-боб. Ҳайзнинг бошланиши ва тўхташи ҳақида
20-боб. Ҳайзли аёл намозининг қазосини ўқимайди
21-боб. Ҳайзли аёл билан (ҳайз) кийимидалигида бирга ухлаш ҳақида
22-боб. Поклик кийимидан ташқари ҳайз кийими тутиш ҳақида
23-боб. Ҳайз кўрган аёлнинг икки ҳайит ва мусулмонлар дуоси (пайти)да
ҳозир бўлиши ва намозгоҳдан четда туриши ҳақида
24-боб. Аёл кишининг бир ойда уч марта ҳайз кўриши ҳамда ҳайзда
бўлиши мумкин бўлган ҳолатларда ва ҳомиладорлик борасида аёлларнинг
нималарда тасдиқланиши ҳақида
25-боб. Ҳайз кунларидан бошқа пайтдаги сариқлик ва бўтана ҳақида
26-боб. Истиҳоза томири ҳақида
27-боб. Ифоза тавофидан кейин ҳайз кўрган аёл ҳақида
28-боб. Истиҳозали аёл покликни кўрганда...
29-боб. Нифосда вафот этган аёлга жаноза ўқиш ва бунинг суннати ҳақида
30-боб.

7. Таяммум китоби
1-боб
2-боб. Сув ҳам, тупроқ ҳам топа олмаганда ...
3-боб. Сув тополмаган ва айни пайтда намозни ўтказиб юборишдан
қўрққанида ҳазарда (муқимликда) ҳам таяммум қилиш ҳақида
4-боб. Таяммум қилувчи икки қўлига пуфлайдими?
5-боб. Юз ва икки қўлга таяммум қилиш ҳақида
6-боб. Покиза тупроқ мусулмон учун покловчидир, сув ўрнига кифоя қилади
7-боб. Жунуб киши ўзига касаллик ёки ўлим етишидан ёхуд
ташналикдан қўрқса, таяммум қилади
8-боб. Таяммум бир зарбдир
9-боб.

8. Намоз китоби
1-боб. Исро кечасида намоз қандай фарз қилинган?
2-боб. Кийимларда намоз ўқишнинг вожиблиги.
Аллоҳ таолонинг «Ҳар бир саждагоҳга зийнатланиб олинг» деган сўзи.
Битта кийимга ўраниб олиб намоз ўқиш ҳақида
3-боб. Намозда изорни гарданига боғлаш ҳақида
4-боб. Битта кийимга ўраниб намоз ўқиш ҳақида
5-боб. Битта кийимда намоз ўқиса, уни кифтидан ошириб олсин
6-боб. Кийим тор бўлганида...
7-боб. Шомий чакмонда намоз ўқиш ҳақида
8-боб. Намозда ва ундан бошқа (ҳолатлар)да яланғоч
бўлишнинг макруҳлиги ҳақида
9-боб. Кўйлакда, шалварда, калта иштонда ҳамда яктакда намоз ўқиш ҳақида
10-боб. Авратни тўсиш ҳақида
11-боб. Ридосиз намоз ўқиш ҳақида
12-боб. Сон ҳақида айтилган гаплар хусусида
13-боб. Аёл кишининг неча кийимда намоз ўқиши ҳақида
14-боб. Нақшли кийимда намоз ўқиса ва унинг нақшига назар солса...
15-боб. Хоч чизилган ёки суратлари бор кийимда намоз ўқиса намоз
фосид бўладими? Бу борада нималардан қайтарилган?
16-боб. Ипак фарружда намоз ўқиган, сўнг уни ечиб ташлаган киши ҳақида
17-боб. Қизил кийимда намоз ўқиш ҳақида
18-боб. Томларда, минбарда ва тахта устида намоз ўқиш ҳақида
19-боб. Намозхон сажда қилганида кийими аёлига тегса...
20-боб. Бўйрада намоз ўқиш ҳақида
21-боб. Хумра устида намоз ўқиш ҳақида
22-боб. Тўшак устида намоз ўқиш ҳақида
23 боб. Иссиқ қаттиқ бўлганда кийимга сажда қилиш ҳақида
24-боб. Кавушда намоз ўқиш ҳақида
25-боб. Маҳсида намоз ўқиш ҳақида
26-боб. Агар саждани тугал қилмаса...
27-боб. Саждада икки қўлтиқ орасини очиш ва узоқлаштириш ҳақида
28-боб. Қиблага юзланишнинг фазли ҳақида
29-боб. Мадина ҳамда Шом ва машриқ аҳлининг қибласи ҳақида
30-боб. Аллоҳ таолонинг «Ва Иброҳим мақомини
намозгоҳ қилиб олинг» деган сўзи ҳақида
31-боб. Қаерда бўлмасин қиблага юзланиш ҳақида
32-боб. Қибла борасида келган (ҳукм)лар ва адашиб қибладан бошқа
ёққа қараб намоз ўқиб қўйганда қайтариш лозим эмас, деб билганлар ҳақида
33-боб. Масжидда тупукни қўл билан сидириб ташлаш ҳақида
34-боб. Масжиддаги мишиқни майда тош билан сидириб ташлаш ҳақида
35-боб. Намозда ўнг томонига туфламаслик
36-боб. Чап томонига ёки чап оёғи остига туфласин
37-боб. Масжидда туфлашнинг каффорати ҳақида
38-боб. Балғамни масжидга кўмиш ҳақида
39-боб. Тупугини қайтаролмаса, кийимининг бир четига олсин
40-боб. Имомнинг одамларга намозни мукаммал адо этиш борасида
ваъз айтиши ва қибланинг зикри ҳақида
41-боб. «Фалончиларнинг масжиди» деса бўладими?
42-боб. Масжидда нарса тақсимлаш ва хурмо шингилини осиб қўйиш ҳақида
43-боб. Масжидда таомга таклиф этиш ва буни қабул қилиш ҳақида
44-боб. Масжидда эркаклар ва аёллар орасида ҳукм чиқариш
ҳамда лиъон қилиш ҳақида
45-боб. Бир уйга кирганда хоҳлаган жойида намоз
ўқийдими ёки буюрилган жойдами? Жой танламайди
46-боб. Уйлардаги намозгоҳлар ҳақида
47-боб. Масжид ва бошқа жойларга киришда ўнгдан бошлаш ҳақида
48-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳ яҳудларни
лаънатласин, улар пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олишди»
деган сўзларига кўра жоҳилият мушрикларининг қабрлари очилиб, ўрнига
масжид қилиб олинадими? Қабрларда (уларнинг устида, уларга қараб
ва улар орасида) намоз ўқиш макруҳ экани хусусида
49-боб. Қўй қўраларида намоз ўқиш ҳақида
50-боб. Туя турадиган жойларда намоз ўқиш ҳақида
51-боб. Олдида тандир ёки олов ёхуд (мушриклар) ибодат қиладиган
нарсалар турганида Аллоҳни ирода қилиб намоз ўқиш ҳақида
52-боб. Қабристонда намоз ўқишнинг макруҳлиги ҳақида
53-боб. Ер ютган ва азоб тушган жойларда намоз ўқиш ҳақида
54-боб. Черковда намоз ўқиш ҳақида
55-боб
56-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ер мен учун
масжид ва покловчи қилинди» деган сўзлари ҳақида
57-боб. Аёл кишининг масжидда ухлаши ҳақида
58-боб. Эркакларнинг масжидда ухлаши ҳақида
59-боб. Сафардан келганда намоз ўқиш ҳақида
60-боб. Масжидга кирганда икки ракат намоз ўқисин
61-боб. Масжидда таҳорат синиши ҳақида
62-боб. Масжид қуриш ҳақида
63-боб. Масжид қуришда кўмаклашиш ҳақида
64-боб. Минбар ва масжиднинг ёғоч ишлари учун
дурадгор ва ҳунармандлардан фойдаланиш ҳақида
65-боб. Масжид қурган киши ҳақида
66-боб. Масжиддан ўтганда камон ўқининг учини ушлаб олиш ҳақида
67-боб. Масжиддан ўтиш ҳақида
68-боб. Масжидда шеър айтиш ҳақида
69-боб. Масжиддаги найзабозлар ҳақида
70-боб. Масжид минбарида олди-сотди хусусида ваъз қилиш ҳақида
71-боб. Масжидда қарзни сўраш ва қистаб туриб олиш ҳақида
72-боб. Масжидни супуриш, латта-путта, ахлат ва хас-чўпларни
йиғиштириб олиш ҳақида
73-боб. Масжидда хамр савдосини ҳаром қилиш ҳақида
74-боб. Масжидга хизмат қилиш ҳақида
75-боб. Тутқун ёки қарздорни масжидга боғлаб қўйиш ҳақида
76-боб. Мусулмон бўлганда ғусл қилиш ҳамда яна тутқунни
масжидга боғлаб қўйиш ҳақида
77-боб. Касаллар ва бошқалар учун масжидда чодир қуриш ҳақида
78-боб. Бирор сабаб билан масжидга туя киритиш ҳақида
79-боб
80-боб. Масжиддан дарча ва йўлак очиш ҳақида
81-боб. Каъба ҳамда масжидлардаги эшик ва қулфлар ҳақида
82-боб. Мушрикнинг масжидга кириши ҳақида
83-боб. Масжидларда овозни баланд кўтариш ҳақида
84-боб. Масжидда ҳалқа қуриш ва ўтириш ҳақида
85-боб. Масжидда чалқанча ётиш ва оёқ узатиш ҳақида
86-боб. Масжиднинг йўл четида, одамларга халал бермайдиган бўлиши
87-боб. Бозор масжидида намоз ўқиш ҳақида
88-боб. Масжид ёки бошқа ерда бармоқларни бир-бирига кириштириш ҳақида
89-боб. Мадина йўлларидаги масжидлар ва Набий соллаллоҳу
алайҳи васаллам намоз ўқиган жойлар ҳақида

Намозхоннинг сутраси ҳақидаги боблар
90-боб. Имомнинг сутраси орқасидагиларнинг ҳам сутрасидир
91-боб. Намозхон билан сутранинг ораси қанча бўлиши ҳақида
92-боб. Найзачага қараб намоз ўқиш ҳақида
93-боб. Аназага қараб намоз ўқиш ҳақида
94-боб. Макка ва бошқа жойлардаги сутра ҳақида
95-боб. Устунга қараб намоз ўқиш ҳақида
96-боб. Жамоат бўлмаганда устунлар орасида намоз ўқиш ҳақида
97-боб
98-боб. Юккаш туяга, туяга, дарахтга ва эгарга қараб намоз ўқиш ҳақида
99-боб. Чорпояга қараб намоз ўқиш ҳақида
100-боб. Намозхон ўз олдидан ўтаётган одамни қайтаради
101-боб. Намозхон олдидан ўтувчининг гуноҳи ҳақида
102-боб. Кишининг намоз ўқиётган соҳибига ёки бошқасига юзланиши
103-боб. Ухлаётган кишининг ортида намоз ўқиш ҳақида
104-боб. Аёл кишининг ортида нафл ўқиш ҳақида
105-боб. «Намозни (бундай) нарса бузмайди» дейиш ҳақида
106-боб. Намозда ёш қизчани бўйнига миндириб олиш ҳақида
107-боб. Ҳайзли аёл ётган тўшакка қараб намоз ўқиш ҳақида
108-боб. Киши сажда пайтида сажда қилиб олиш учун аёлини туртадими?
109-боб. Аёл кишининг намозхон устидан озор берувчи нарсани олиб
ташлаши ҳақида

9. Намоз вақтлари китоби
1-боб. Намоз вақтлари, унинг фазилатлари ва Аллоҳнинг: «Албатта,
намоз мўминларга вақтида фарз қилинган», деган сўзи, уларга
вақти тайин қилиб берилгани ҳақидаги боб
2-боб. «...Ўзига қайтувчи ўлароқ унга тақво қилинг, намозни
тўкис адо этинг ва мушриклардан бўлманг!»
3-боб. Намозни тўкис адо этишга байъат қилиш ҳақида
4-боб. Намоз каффоратдир
5-боб. Намозни вақтида ўқишнинг фазли ҳақида
6-боб. Беш вақт намоз каффоратдир
7-боб. Намозни вақтидан ўтказиб юбориш ҳақида
8-боб. Намозхон Робби азза ва жаллага муножот қилади
9-боб. Пешинни қаттиқ иссиқда салқинлатиб ўқиш ҳақида
10-боб. Сафарда пешинни салқинлатиб ўқиш ҳақида
11-боб. Пешиннинг вақти завол пайтидалиги ҳақида
12-боб. Пешинни асргача кечиктириш ҳақида
13-боб. Аср вақти ҳақида
14-боб. Асрни ўтказиб юборган кишининг гуноҳи ҳақида
15-боб. Асрни тарк қилса...
16-боб. Аср намозининг фазли ҳақида
17-боб. Қуёш ботишидан олдин асрнинг бир ракатига улгуриш ҳақида
18-боб. Шом вақти ҳақида
19-боб. Шомнинг хуфтон дейилишини ёқтирмаслик ҳақида
20-боб. «Хуфтон» ва «кечки намоз» дейиш ва буни жоиз билганлар ҳақида
21-боб. Хуфтоннинг кишилар жамланган ёки кечиккандаги вақти ҳақида
22-боб. Хуфтоннинг фазли ҳақида
23-боб. Хуфтондан олдин ухлашнинг макруҳлиги ҳақида
24-боб. (Уйқуси) ғолиб келган кишининг хуфтондан олдин ухлаши ҳақида
25-боб. Хуфтоннинг вақти тун ярмигача экани ҳақида
26-боб. Бомдод намозининг фазли ҳақида
27-боб. Бомдод вақти ҳақида
28-боб. Ким бомдоднинг бир ракатига улгурса...
29-боб. Ким намознинг бир ракатига улгурса...
30-боб. Бомдоддан кейин қуёш кўтарилгунча намоз ўқиш ҳақида
31-боб. Қуёш ботиши олдидан намоз ўқишни қасд қилмайди
32-боб. Аср ва бомдоддан кейинги намоздан бошқасини кариҳ кўрмаслик ҳақида
33-боб. Ўтказиб юборилган ва шу каби намозларнинг асрдан
кейин ўқилиши ҳақида
34-боб. Булутли кунда намозни эртароқ ўқиш ҳақида
35-боб. Вақт чиққанидан кейин азон айтиш ҳақида
36-боб. Вақт чиқиб кетгандан кейин одамларга
жамоат бўлиб намоз ўқиб бериш ҳақида
37-боб. Ким бир намозни унутса, эслаганида уни ўқиб олсин.
Ўша намознигина қайтариб ўқийди
38-боб. Қазо намозларни олдингисидан бошлаб ўқиш ҳақида
39-боб. Хуфтондан кейин тунги суҳбатнинг макруҳлиги ҳақида
40-боб. Хуфтондан кейин фиқҳ ва яхшилик хусусида суҳбат қуриш ҳақида
41-боб. Меҳмон ва ўз аҳли-оиласи билан тунда суҳбат қуриш ҳақида
10. Азон китоби
1-бо&l

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Олтин силсила» – «Саҳиҳул Бухорий» 1-жуз
122 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 284
  • Вазни: 1.23кг
  • ISBN: 9789943904071
Сотилган сони: 1250
Кўрилган сони: 178781
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.