Menu
Your Cart

«Одоб-ахлоққа оид ҳадислар тўплами»

«Одоб-ахлоққа оид ҳадислар тўплами»

«Одоб-ахлоққа оид ҳадислар тўплами»

Азиз болажонларга атаб севикли Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васалламнинг муборак ҳадисларини тўплаб, уларни енгил ва равон услубда шарҳлаган ҳолда тақдим этмокдамиз. Китоб имкон кадар болалар тили ва табиатига якин килиб ёзилди. Жумлалар содда, енгил, тушунарли бўлишига алоҳида эътибор қаратилди.

Муаллиф: Даврон Нурмуҳаммад
Нашриёт: «Matbaachi» нашриёти
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 176 бет
ISBN: 978-9943-8226-7-2
Ўлчами: 70×100 1/16
Муқова: қаттиқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитасининг 2022 йил 28 майдаги 03-07/4223-рақамли тавсияси ила чоп этилди

СЎЗ БОШИ

«Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?!» деб марҳамат қилган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар, “Илм талаб қилиш ҳар бир муслим ва муслима учун фарздир” деган севикли Пайғамбаримиз Муҳамммад Расулуллоҳ соллал- лоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотларимиз бўлсин! Ислом — одоб-ахлоқ дини. Динимизда гўзал ахлоққа улкан ажр-савоблар қўлга киритиладиган ибодат сифатида қаралади. Гўзал хулқли бандалар қиёмат куни Набий алайҳиссаломга яқин бўладилар. Бугунги кунда биз ҳам бутун инсониятга Ислом дини ахлоқ дини эканини гўзал одоб-ахлоқимиз билан намуна бўлиш орқали етказишимиз лозим. Шундай экан, Аллоҳ таолонинг ризосини, дунё ва охиратининг фаровонлигини истаган ҳар бир мўмин-мусулмон киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ўзи учун намуна килиб олсин. Ҳаётларининг ҳар бир лаҳзаси биз учун ибрат манбаи бўлган ҳабибимиз ва шафоатчимиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга батамому мукаммал саловоту дурудлар бўлсин. Аллоҳ таоло барчамизни гўзал хулқ соҳиби бўлишимизни насиб қилсин!

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Одоб-ахлоққа оид ҳадислар тўплами»
37 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 3685
  • Вазни: 0.50кг
  • ISBN: 9789943822672
Сотилган сони: 8
Кўрилган сони: 18096
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.