Излаш
0
Саватча

«Тўрт денгиз оша саёҳат»


  • 20,000 сўм





Улашиш:

«Тўрт денгиз оша саёҳат»

    Ушбу китобдан ёзувчи Аҳмад Муҳаммад Турсуннинг дунёдаги тўрт мамлакатга қилган оилавий сафари хотиралари ўрин олган. Унда адиб Бирлашган Араб амирликлари, Саудия Арабистони, Миср ва Туркиядан олган шахсий таассуротларини, мазкур юртларнинг тарихи, урф-одатлари, диққатга сазовор жойлари ва машҳур кишилари ҳақидаги қизиқарли маълумотларни тақдим этади. Китобда тўрт денгиз оша ўттиз тўрт кунлик саёҳат чоғида кузатилган манзараларга мусулмон адибнинг нуқтаи назари орқали баҳо бериб ҳам ўтилади.

Муаллиф: Аҳмад Муҳаммад Турсун
Номи: «Тўрт денгиз оша саёҳат»
Нашриёт: “QAQNUS MEDIA”
Сана: 2019 йил
Ҳажми: 168 бет
ISBN: 978-9943-5557-5-4
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ

    Муаллиф ҳақида: Аҳмад Муҳаммад Турсун (Турсунов Аҳмад Мамажонович) 1949 йили Наманган шаҳрида туғилган. 1967 йилдан буён матбуотда фаолият олиб боради: «Наманган ҳақиқати» газетасида турли вазифаларда, «Наманган атласи», «Ирфон», «Таржимон», «Суҳбатдош», «Ҳайрат» газеталари бош муҳаррири бўлиб ишлаган. 2003-2010 йилларда «Ҳидоят» журналида бўлим муҳаррири бўлди. Маълум вақт нафақада бўлди. 2014 йилдан буён «Ҳилол-нашр» нашриётининг муҳаррири. Элликка яқин бадиий, илмий-маърифий, публицистик китоблари нашр этилган. Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси.

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
    Ёмон           Яхши

Ўхшаш маҳсулотлар