Menu
Your Cart

«Сабо ва Самандар»

«Сабо ва Самандар»

«Сабо ва Самандар»

Қўлингиздаги роман ҳароратли тил билан ёзилган. У олдиндан мутлақо башорат қилиб бўлмайдиган ўта чигал инсоний тақдирлар тасвирига бағишланган бўлишига қарамай, шавқ билан енгил ўқилади. Бунда ёзувчи қўллаган тасвир услубининг ўзгачалиги катта ўрин тутган. Зеро, замонавий ўзбек романида нафақат тасвир объектини танлаш ва унга концептуал ёндашув, балки ифода йўсинида ҳам оврўпоча андазаларга амал қилинади. Улуғбек Ҳамдам эса кейинги йилларда унутилган бўлса-да, ўзбек ўқирманларининг қонида асрлар давомида олиб ётган тасвир тарзидан фойдаланиб, тасвирда қорасўз (наср) билан шеърни уйғунлаштириб юборди. Бу ҳол уч жиҳатдан: ҳам қадимги анъаналарни айта жонлантириш, ҳам бош қаҳрамон бўлмиш Самандарнинг шоирона табиатини ёрқин тасвирлаш, ҳам у билан Сабо ўртасидаги севгининг оддий кундалик ташвишлардан юксакда турадиган ҳодиса эканига урғу бериш жиҳатидан ўзини оқлаган. Хуллас, қўлингизда ўқиб роҳатланадиган, роҳатланиб ўқийдиган китоб турибди. Ҳар тўкисда бир айб деганларидек, эҳтимол, бу асарда ҳам бир қадар зуғум қилинган, унчалар ўринли тушмаган сўзлар, роман сюжетига бевосита дахлдор бўлмаган тасвирлар ҳам учраб қолар. Лекин тўй кунида йиғи ярашмагани учун бу ҳақдаги гапларни бошқа сафарга қолдирайлик. Азиз ўқирман! Мана, улуғ инсоний туйғу улкан меҳр ила тасвирланган асарни қўлга олдингиз. Висолсиз айрилиқнинг тотли азоблари тасвири билан учрашувингиз қутли бўлсин!

Қозоқбой ЙЎЛДОШ,
педагогика фанлари доктори, профессор

Муаллиф: Улуғбек Ҳамдам
Нашриёт: «Янги аср авлоди»
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 368 бет
ISBN: 978-9943-20-480-5
Бичими: 84×108 1/32
Муқоваси: қаттиқ


Улуғбек Ҳамдам «Сабо ва Самандар» асарида ўзига хос тасвир усулидан фойдаланди. Жумладан, романда миллий эпослардагига ўхшаб насрий баённинг шеърий ифода билан уйғунлашиб келиши миллий роман синтакси- сига киритилган жиддий ўзгаришдир. Эҳтимол, шеърий ўринлар асарнинг ҳамма ерида тўлиқ ўзини оқлаган деб бўлмас, лекин тасвирга шиддат ва эҳтирос бағишлагани, бош каҳрамонларнинг романтик кўтаринки табиатига хос жиҳатларни аниқлаштиришга хизмат қилгани чин. Романда ҳиссиёт ва туйғу оғушида яшаган, ҳеч қандай рўзғорий мантикни тан олмайдиган, ўзгаларнинг ўлчамларига мослашмайдиган севгига мубтало бўлган кўнгил кишилари шахсиятига хос хусусиятлар акс этган. Улуғбек ушбу романда бир қатор бадиий тажрибалар якунловчи йигирманчи ва йигирма биринчи боблари га қўл урган. Жумладан, асарнинг иккинчи бўлиМИНИНГ Ўзбек адабиёти тажрибасида ҳеч қачон қўлланмаган тўлиғича муаллифнинг изҳори дилига бағишланган.

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Сабо ва Самандар»
34 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 4001
  • Вазни: 0.50кг
  • ISBN: 9789943204805
Сотилган сони: 2
Кўрилган сони: 6909
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.