Menu
Your Cart

«Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн» (ІІ жилд иккинчи ва учинчи қисмлар)

«Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн» (ІІ жилд иккинчи ва учинчи қисмлар)
«Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн» (ІІ жилд иккинчи ва учинчи қисмлар)
Янги
«Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн» (ІІ жилд иккинчи ва учинчи қисмлар)
«Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн» (ІІ жилд иккинчи ва учинчи қисмлар)

«Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн»
(ІІ жилд иккинчи ва учинчи қисмлар)

Абдураззоқ Самарқандийнинг «Матлан саъдайн ва мажмаи баҳрайн» («Икки саодатли юлдузнинг чиқиш ва икки денгизнинг қўшилиш жойи») номли асари темурийлар даврига оид энг муҳим ёзма манбалардан биридир. Унинг ўзбек тилига таржима қилиниб нашр этилаётган қисмида Амир Темур вафотидан то Ҳусайн Бойқаро ҳукмронлиги бошларигача бўлган даврдаги (1405-1470) темурийлар дав лати ҳудуди, айниқса, Хуросон ва Мовароуннаҳрда рўй берган асосий тарихий воқеалар солнома тарзида йилма-йил баён қилинган. Абдураззоқ Самарқандий ўша даврдаги маданий ҳаёт ҳамда темурий ҳукмдор ва маликаларнинг бунёдкорлик фаолиятини тасвирлашга катта аҳамият берган. Шунингдек, темурийлар давлати нинг Хитой, Ҳиндистон, Миср ва бошқа мамлакатлар билан дипломатик алоқала рини тасвирлашга ҳам кенг ўрин ажратилган. Бу асар нашри ўтмиш маънавий меросимиз мухлислари эътиборини қозониб, XV асрдаги Марказий Осиё тарихи Ўзбекистонда янада чуқурроқ ва кенгроқ тадқиқ қилинишига катта ёрдам беради. деб умид қиламиз.

МуаллифАбдураззоқ Самарқандий
Нашриёт: «O'ZBEKISTON» 
Сана: 2008 йил
Ҳажми: 832 бет
ISBN 978-9943-01-156-4
Ўлчами: 18x24.5 см
Бичими: 84x108 1/32
Муқоваси: қаттиқ


МУНДАРИЖА

«Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн» ІІ жилд Иккинчи қисми
Саккиз юз ўттиз учинчи (1429-1430) йил воқеалари
Олинжақ қалъаси томон ҳумоюн юриш ва Қаробоғда қишлов зикри Мамлакатларни забт этувчи султоннинг иккинчи Озарбойжон юришидан Хуросон мамлакати томон қайтиши зикри
Саккиз юз ўттиз тўртинчи (1430-1431) йил воқеалари
Хумоюн мавкабнинг доруссалтана Ҳиротга етиб келганлиги зикри Саккиз юз ўттиз бешинчи (1431-1432) йил воқеалари
Мирзо Бойсунғурнинг Мозандаронда қишлаганлиги зикри Сарахс томонга ҳумоюн юриш зикри
Саккиз юз ўттиз олтинчи (1432-1433) йил воқеалари
Амирзода Ер Али-туркмонни (Ҳиротта) келтирилганлиги зикри Шерозда мирзо Султон Абдуллоҳнинг саодатли туғилиши
Саккиз юз ўттиз еттинчи (1433-1434) йил воқеалари
Олижаноб шаҳзода мирзо Бойсунгур-баҳодирнинг вафоти зикри Мирзо Улуғбек кўрагоннинг марҳум биродари (Бойсунгур)нинг
азаси муносабати билан Хуросон вилоятига келганлиги зикри
Саккиз юз ўттиз саккизинчи (1434-1435) йил воқеалари Хожа Ғиёсуддин Сейди Аҳмаднинг вазирлиги зикри
Мамлакатларни забт этувчи хоқоннинг учинчи марта Озарбойжон мамлакати томон юрганлиги зикри 
Қишлов юртида содир бўлган воқеалар зикри ва мирзо Султон Иброҳимнинг Шерозда вафот топганлиги хабари
Доруссалтана Ҳирот ва унинг булукларида воқе бўлган вабо ва тоун зикри
Зафарнишон мавкабнинг қишлов юртидан Озарбойжон мамлакати
томон юрганлиги зикри Саккиз юз ўттиз тўққизинчи (1435-1436) йил воқелари
Зафарнишон хоқон Арроннинг Қаробоғида қишлов қилганлиги зикри 
Саккиз юз қирқинчи (1436-1437) йил воқеалари
Мамлакатларни забт этувчи хоқоннинг учинчи Озарбойжон
юришидан қайтиши зикри Ҳурмуз волийсининг султонлар паноҳи (Шоҳрух) даргоҳига
келганлиги зикри
Саккиз юз қирқ биринчи (1437-1438) йил воқеалари
Амир Ҳасан Жондорнинг ўғли амир Шайх Ҳожига лутф кўрсатилганлиги зикри 

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн» (ІІ жилд иккинчи ва учинчи қисмлар)
84 000 сўм
  • Stock: Сотувда бор
  • Код: 6182
  • Вазни: 1.41кг
  • ISBN: 9789943011564
Сотилган сони: 0
Кўрилган сони: 110