Menu
Your Cart

«Маҳбуб Пайғамбар» (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам)

«Маҳбуб Пайғамбар» (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам)

«Маҳбуб Пайғамбар»

(Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам)


 Мақсадимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак ҳаётларини ишончли, содда тилда, енгил услубда ёзилган маълумотлар асосида бироз бўлсада ёритиб бериш. Бунда эътибор ул муҳтарамнинг ҳаётларида юз берган йирик воқеаларга қаратилади ва шу билан бирга, ул зотнинг жисми шарифлари ҳамда ахлоқу одоблари ҳақида қисқа сўз юритиш, фазилатлари уммонидан қатраларни кўзга суртиш ила ул зотни танишга ҳаракат қилиш умидимиз бор.



МУҚАДДИМА


Алҳамду лиллаҳи Роббил ъаламийн! Вассолату вассаламу ъалаа ашрофил мурсалийн! Ҳар бир даврда кўплаб ёзувчилар Набий соллаллоху алайҳи ва салламнинг сийратларига оид турли ҳажм- даги китоблар ёзишган. Бу хизмат ҳамон давом этиб келмокда, улкан уммондан қимматбаҳо тошлар топилмоқда. Ҳеч шубҳа йўқки, биз бу майдонда иш кўрсатиш учун етарли билимга эга эмасмиз. Шунга қарамай, натижаси қандай бўлишидан қатъи назар, ушбу муборак мавзуда нимадир ёзишга бўлган хоҳиш қайта-қайта уйғонаверди. Шоядки, бу амал охиратда нажот топишимизга восита бўлса... Шундай қилиб, сийрат мавзусида ёзилган турли тиллардаги китоблардан истифода олган ҳолда мўъжаз китобча тасниф қилиш ният қилинди. Уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни таниш йўлида дастлабки қадамлардан бўлишини умид қилган ҳолда Аллоҳнинг номи ила иш бошладик. Мақсадимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак ҳаётларини ишончли, содда тилда, енгил услубда ёзилган маълумотлар асосида бироз бўлсада ёритиб бериш. Бунда эътибор ул муҳтарамнинг ҳаётларида юз берган йирик вокеаларга қаратилади ва шу билан бирга, ул зотнинг жисми шарифлари ҳамда ахлоку одоблари ҳақида қисқа сўз юритиш, фазилатлари уммонидан катраларни кўзга суртиш ила ул зотни танишга ҳаракат қилиш умидимиз бор. Бу ишда Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг Ўзи бизга мададкор бўлсин! Ушбу ишни фақатгина Ўзининг биз истаганимиздан ҳам хайрли, баракотли, манфаатлилиги учун бўлмоғини насиб айласин! Унинг натижасини килсин! Хато ва камчиликларимизни мағфират айласин! Сийрат мавзуси кенг кўламли бўлганидан китобни уч бўлимга бўлишни ихтиёр этдик: «Муҳаммад алайҳиссалом мадҳи ва у зот билан умумий танишув», «Нубувватгача бўлган давр», «Оламларга раҳмат Пайғамбар». Аллоҳ таоло оламлар сарвари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётлари ҳақида бўлган ушбу китобни китобхонлар қўлига етиб боргунча ҳисса қўшган барчадан рози бўлсин! Уни ўқиб, дунёдаги ҳидоятчимиз, охиратдаги шафоатчимиз бўлган зотнинг ҳаётларини ўрганиб, у зотдан ўрнак олиб, у зотга эргашишни барчамизга насиб айласин! Ва сўнги дуомиз: ҳамд оламларнинг Робби Аллоҳга хосдир!


Акбарали Қобул ўғли Ғиёсиддин Юсуф


Муаллиф: Ғиёсиддин Юсуф

Нашриёт: «Китобдорнашр»

Сана: 2022 йил

Ҳажми: 155 бет

ISBN: 978-9943-8099-2-5

Бичими: 84х108 1/32

Муқоваси: юмшоқ



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 4904-сонли хулосаси асосида тайёрланган.




МУНДАРИЖА


1-бўлим


Муҳаммад алайҳиссалом мадҳи ва у зот билан умумий танишув

Қуръони каримда у зот алайҳиссалом мадҳи

Ҳадиси шарифда у зот алайҳиссалом мадҳи

Мусулмонлар зикрида у зот алайҳиссалом мадҳи

Ғарблик холис мутафаккирларнинг Пайғамбаримиз ҳақларидаги тавсифлари

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг баъзи сифатлари

У зотнинг муборак кўринишлари

Табиатлари ва қизиқишлари

Мўъжизалари


2 бўлим

Нубувватгача давр

Фил воқеаси

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилишлари билан боғлиқ маломатлари

Шажаралари

Яқин қариндошлари

Набий алайҳиссаломнинг гўзал исм ва сифатлари

Эмизилишлари Энагалари

Шаккус- содр

Шомга биринчи сафар

Шомга иккинчи сафар

Илк никоҳ

Каъбани қайта қуриш


3 бўлим

Оламларга раҳмат пайғамбар

Набий ва Расул орасидаги фарқ

Ҳиро ғорида

Биринчи мусулмонлар

Ошкора чорлов ва унга қаршиликлар

Мўминларнинг азобланиши

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга етган озорлар

Ҳабашистонга биринчи ҳижрат

Ҳабашистонга иккинчи ҳижрат

Муваффақиятсиз уринишлар

Савда розияллоҳу анҳога уйланишлари

Тоифга сафар

Ойнинг бўлиниши

Ясрибликлар билан учрашув

Мадинаи мунавварада ислом

Меърож

Меърожнинг ўгитлари

Иккинчи ақаба байъати

Мадинаи мунавварага ҳижрат

Саур ғори

Мадинаи мунавварага сафар

Аллоҳ таолонинг пинҳон ёрдами

Мўъжиза

Кубога тушиш ва ҳижрий тақвим ҳақида

Мадинаи мунавварага кириш

Масжидун- набавийнинг қурилиши

Биродарлик

Азон

Ислом- бағрикенглик дини Ислом килич билан тарқалганми?

Ғазот, жайш ва сария

Газот ва сария

Муҳим ғазот, сария ва воқеалар

Ҳижрий биринчи йил

Ҳамза ибн Ийто

Абдулмутталибнинг сарияси

Убайда ибн Ҳориснинг сарияси

Ҳижрий иккинчи йил Қибланинг ўзгариши

Абдуллоҳ ибн Жаҳшнинг сарияси ва Исломдаги биринчи ўлжа

Бадр жанги

Саҳобаларнинг фидокорликлари

Аллоҳ таолонинг пинҳон ёрдами

Мусулмонлар ваъдаларини бажаришлари

Абу Жаҳлнинг вафоти

Буюк мўъжиза

Асирларга нисбатан муомала

Исломда адолат ва тенглик

Асирларга нисбатан яхши муносабат

Таълимнинг аҳамияти

Шу йилдаги бошқа воқеалар

Ҳижрий учинчи йил

Уҳуд жанги

Мусулмонларнинг фидокорликлари

Даҳшатли хабар

Муборак юзлари жароҳатланди

Саҳобаларнинг мардликлари ва фидокорликлари

Ғатафон жанги

Ҳижрий тўртинчи йил

Биъри Маъуна

Ҳижрий бешинчи йил

Аҳзоб ( хандак) жанги

Аллоҳ таолонинг пинҳон ёрдами

Шу йилдаги бошқа турли воқеалар

Ҳижрий олтинчи йил

Абул Осснинг Исломни қабул қилиши

Худайбия сулҳи

Ризвон байъати ва Исломнинг подшоҳларга таклифи

Расулуллоҳнинг мўъжизалари

Дунё подшоҳларига Исломнинг таклифи

Холид ибн Валид ва Амр ибн Осс Исломни қабул қилди

Ҳижрий еттинчи йил

Хайбар жанги Фадак фатҳи

Қазо умра

Ҳижрий саккизинчи йил

Муъта ғазоти

Макка фатҳи

Макка фатҳидан кейин мушрикларнинг муомаласи

Расулуллоҳнинг олий хулклари ва Абу Суфён Исломни қабул килиши

Ҳунайн жанги

Катта мўъжиза

Тоиф жанги

Жиъронадан умра

Ҳижрий тўққизинчи йил

Табук газоти

Бир неча мўъжизалар

Зирор масжиди

Вакилларнинг келиши

Ҳазрати Абу Бакр- ҳаж амири

Ҳижрий ўнинчи йил

Ҳаж

Арофатда хутба

Ҳижрий ўн биринчи йил

Ҳазрати Усоманинг сарийяси

Сўнгги беморлик

Ҳазрати Абу Бакр- намозга имом

У зотнинг сўнгги сўзлари

Фойдаланилган манбалар

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Маҳбуб Пайғамбар» (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам)
23 500 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 3668
  • Вазни: 0.21кг
  • ISBN: 9789943809925
Сотилган сони: 58
Кўрилган сони: 8099
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.