«Бир жуфт туҳфа»

Ўзбек толиби илмлари учун бироз бўлса-да кулайлик яратиш максадида мазкур икки назм матнини ўзбек тилидаги назмий таржимаси билан кенг оммага такдим этишни давр талаби деб топиб, қўлингиздаги ушбу китобча эътиборингизга ҳавола қилинмокда.

Муаллифлар: Муҳаммад ибн Жазарий, Имом Жамзурий
Таржимон: Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2021 йил
Ҳажми: 80 бет
ISBN: 978-9943-7033-8-4
Бичими: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги  Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йилдаги 03-07/2545-рақамли хулосаси асосида чоп этилди.

بِسۡمِ اللَّهِ الرَّحۡمَٰنِ الرَّحِيمِ.

 СЎЗБОШИ

الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَنْزَلَ عَلَى عَبْدِهِ الْكِتَابَ وَلَمْ يَجْعَلْ لَهُ عِوَجًا، وَالصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ المُصطَفَى وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ وَمَنْ وَالَاهُ.

 

Бандасига китоб нозил этган ва унда ҳеч бир эгрилик айламаган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин! Саййидимиз Муҳаммад Мустафога ва у зотнинг олу асҳобларига, у зотни дўст тутганларга салоту саломлар бўлсин!

Юртимиз Ислом нури билан мунаввар бўлибдики, халқимиз Қуръони Каримга ўзгача ихлос ва муҳаббат билан муносабатда бўлиб келган. Ўтган асрда мустабид тузум остида ҳатто диннинг барча ҳукмларидан маҳрум қилинганда ҳам мусулмон халқимиз Қуръонини қалбу қўлида тутиб қолди. Хусусан, бугунги кунда мамлакатимизда диний эркинлик ва илм-маърифат йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида халқимизнинг, айниқса, ёшларнинг муқаддас Калом ‒ Қуръони Каримни ёдлаш, уни тўғри, равон тиловат қилиш, гўзал оҳангда тараннум этишга қизиқиши ортиб бораётгани ўзлигимизга қайтиш ўлароқ эътиборга молик тарихий жараён десак, хато бўлмайди. Харидорга мутаносиб равишда таклифлар ортиб борганидек, тажвид илми борасида ҳам талайгина китоблар нашр қилинди. Бироқ, бу борада қилиш лозим бўлган ишлар янада кўп.

Исломий илмларнинг хусусиятларидан бири шуки, бу илмлар қалбга жо бўлиши билан қадрли бўлгани боис, ҳар бир илмдаги энг муҳим қодиларни ёдлаб олиш анъанага айланган. Буни осонлаштириш мақсадида қадимдан олимлар ҳар соҳада ёд олиш учун қулай бўлган мухтасарлар ёзишган ва назмий қасидалар яратишган. Жумладан, тажвид ва қироат илмига оид қасидалар жуда ҳам кўп. Улар ичида энг машҳур ва бирламчилари, ҳеч шубҳасиз, Муҳаммад ибн Жазарий раҳматуллоҳи алайҳнинг «Муқаддиматут-тажвид» китоби ҳамда Имом Жамзурий раҳматуллоҳи алайҳнинг «Туҳфатул-атфол» асари ҳисобланади.

Аллоҳ таолонинг фазлу инояти билан бу икки асарни ёдлаб, айрим таржима ва шарҳларидан бохабар бўлиб келган эдик. Кейинроқ ушбу асарларни Шом ва Мисрдаги устозлардан ўтказиб, муаллифларга туташ санад орқали ижозалар олиш ҳам муяссар бўлди. Бугун эса улуғларимиз битган ушбу асарларни ўқувчиларга етказиш борасида ҳозир сиз гувоҳи бўлиб турган камтарона хизматга Ўзи муваффақ этиб турибди. Буларнинг барчаси учун Роббимизга ҳамду шукрлар айтаман.

«Муқаддиматут-тажвид» китоби Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси, «Таҳфизул-Қуръон» кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов тарафидан, «Туҳфатул-атфол» эса ушбу даргоҳдаги мударрислардан бири Жаҳонгир Убайдуллаев томонидан ўзбек тилидаги шарҳлари билан нашр қилинди. Бироқ, бу қўлланмалар аслида ёдланадиган матн бўлгани учун уларни матн ҳолида нашр қилиш ҳам жуда муҳим саналади. Шунинг учун Ислом оламида бу каби матнлар турли кўринишда ва қайта-қайта нашр қилинаверади. Ана шу эътибордан, ўзбек толиби илмлари учун бироз бўлса-да қулайлик яратиш мақсадида мазкур икки назм матнини ўзбек тилидаги назмий таржимаси билан кенг оммага тақдим этишни давр талаби деб топиб, қўлингиздаги ушбу китобча эътиборингизга ҳавола қилинмоқда. Умид қиламизки, бу борадаги илмий изланиш ва нашрлар яна давом этади.

Асарларнинг матнлари олимлар тарафидан энг мўътабар саналган нашрлардан олинди. Бу борада тафсилотлар асарларнинг муқаддимасида берилган.

Ўзбек тилидаги назмда имкон қадар матнни айнан беришга ҳаракат қилинди ва ёдлашга қулай бўлиши учун ихчамлик устувор тутилди. Бироқ, назм тақозосига кўра, сўзларни бироз тасарруф этишга ҳам тўғри келди, шунда ҳам асосий маъно тўлиқ сақлаб қолинди. Ҳар бир байт ўзбек тилидаги назмда ҳам бир байтда ифода топган, фақат айрим байтлар истисно равишда икки байтда таржима қилинди.

Айтиш лозимки, ўзбекча назм ҳам асл матн каби шарҳга муҳтож. Бироқ, ушбу нашрдан мақсад асосан матнларни тақдим этиш бўлгани учун уларни шарҳлашга киришилмади. Аллоҳ насиб қилса, келажакда бу ишга Ўзи бизни муваффақ этса, ажаб эмас.
Асарлар муаллифлари кўпчиликка ҳали маълум бўлмагани ва қабул қилинган тартиб юзасидан ҳар бир асарга киришдан олдин муаллиф ва асар хусусида қисқача маълумот бериб ўтиш лозим топилди. Зеро, муаллифни таниш, уни яхши кўра билиш асарни ёдлашни осонлаштирувчи энг муҳим омиллардан ҳисобланади.

Ушбу машҳур манзумаларнинг ўзбек тилидаги назмий таржималари аҳли Қуръонларга шодлик келтириши умидида «Бир жуфт туҳфа» деб номаланди. Яхшилик бўлса, Роббимиздан, камчиликларни бандаи ожиздан деб билгайсиз.

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
20.03.2021


Мундарижа

Сўзбоши   

«Муқаддиматут-тажвид» ва унинг назмий таржимаси 

Муаллиф ҳақида 

Асар ҳақида 

«Муқаддиматут-тажвид»нинг назмий таржимаси муаллифининг асар бўйича ижозаси 

«Муқаддиматул-жазарийя» матнидан олинган ижоза таржимаси 

Муқаддима  

Ҳарфларнинг махражлари боби 

Ҳарфларнинг сифатлари боби 

Тажвид боби 

Баъзи эслатмалар боби 

«Ро»лар боби 

«Лāм»лар боби ва турли хил ҳукмлар 

Дōд ва з:ō боби 

Шаддали мӣм ва нӯн ҳамда сукунли мӣм боби 

Танвин ва сокин нӯн боби 

Мад боби 

Вақф ва ибтидони билиш боби 

Мақтуъ ва мавсул боби 

«Та»лар боби 

Боғловчи ҳамза боби 

Хотима  

 

«Туҳфатул-атфол» ва унинг назмий таржимаси 

Муаллиф ҳақида 

Асар ҳақида 

Назмий таржима муаллифининг асар бўйича ижозаси 

«Туҳфатул-атфол» матнидан олинган ижоза таржимаси 

Муқаддима 

Сукунли нӯн ва танвин қоидалари 

Шаддали нӯн ва мӣм қоидаси 

Сукунли мӣм қоидаси 

«Ал» артикли ва феълдаги лāмга оид ҳукмлар 

Мислайн, мутақорибайн ва мутажонисайн ҳақида 

Мад тақсими 

Мад ҳукмлари 

Лозим маднинг тақсими 

Хотима 

Сўнгсўз ўрнида   

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
    Ёмон           Яхши

«Бир жуфт туҳфа»

  • Нашриёт: «Hilol Nashr»
  • Маҳсулот коди: 2870
  • Сотувда: Мавжуд
  • 11 000 сўм


Ўхшаш маҳсулотлар

«Мавлид»

«Мавлид»

«Мавлид»   Ушбу китоб халқимиз ўртасида «Мавлид» номи билан машҳур бўлган, улуғ олим, буюк ади..

35 000 сўм

«Хатми Қуръонга марҳабо»

«Хатми Қуръонга марҳабо»

«Хатми Қуръонга  марҳабо» ТАҚДИМ  Роббимиз Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз бўлсин..

30 000 сўм

«Қуръон тартили»

«Қуръон тартили»

«Қуръон тартили»«Ва Қуръонни тартил билан тиловат қил» (Муззаммил сураси, 4-оят)   Абдулло..

46 000 сўм

«Йўл ҳаракати фиқҳи»

«Йўл ҳаракати фиқҳи»

«Йўл ҳаракати фиқҳи»ТАҚДИМ БИСМИЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ    Аллоҳ таолога ҳамд..

35 000 сўм

«Суратли тажвид» (Ўзбекча-арабча)

«Суратли тажвид» (Ўзбекча-арабча)

«Суратли тажвид»(Ўзбекча-арабча)Китобда тажвид илми ҳақида батафсил маълумот берилган бўлиб, тажвид ..

122 000 сўм

«Ўзбек қориларининг олтин силсиласи» (Ўзбек Қуръон устозларининг таржимаи ҳоллари)

«Ўзбек қориларининг олтин силсиласи» (Ўзбек Қуръон устозларининг таржимаи ҳоллари)

«Ўзбек қориларининг олтин силсиласи»(Ўзбек Қуръон устозларининг таржимаи ҳоллари)Муаллиф: Ҳасан..

61 000 сўм

«Араб ҳарфларининг сифатлари» (Ўзбекча-арабча)

«Араб ҳарфларининг сифатлари» (Ўзбекча-арабча)

«Араб ҳарфларининг сифатлари»(Ўзбекча-арабча)Муаллиф ушбу мухтасар рисолада араб ҳарфларининг сифатл..

19 000 сўм

«Араб ҳарфларининг махражлари» (Ўзбекча-арабча)

«Араб ҳарфларининг махражлари» (Ўзбекча-арабча)

«Араб ҳарфларининг махражлари»(Ўзбекча-арабча)Муаллиф ушбу мухтасар рисолада араб ҳарфларининг сифат..

19 000 сўм

«Мавлид» (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлари ҳақида суҳбатлар)

«Мавлид» (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлари ҳақида суҳбатлар)

«Мавлид»(Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлари ҳақида суҳбатлар) Халқимиз мустақилликка эр..

24 000 сўм

бир жуфт туҳфа, bir juft tuhfa, tuxfa, тухфа