Menu
Your Cart

«Мавлид» (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлари ҳақида суҳбатлар)

«Мавлид» (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлари ҳақида суҳбатлар)

«Мавлид»
(Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлари ҳақида суҳбатлар)

Халқимиз мустақилликка эришганидан сўнг, дину диёнатини янада теранроқ ўргана бошлади. Ҳозирги мафкуравий хуружлар авж олаётган, дин ниқоби остида турли сиёсий ҳаракатлар кўзга ташланаётган, динни сохталаштиришга уринаётган «кўринмас қўллар» пайдо бўлаётган бир пайтда муқаддас Ислом динимизнинг асл моҳиятини асраб-авайлаш, диний-маърифий зиё улашиш, бидъат-хурофотларни йўқотиш, бир сўз билан айтганда «Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш» долзарб масалага айланиб улгурди. Айнан шу маънода кўплаб хайрли ишлар юртимизда амалга оширилмоқда. Мана шундай хайрли ишлардан бири сифатида Зебунисо Нажмиддинова ва Мунисахон Ҳамидовалар томонидан таълиф этилган «Мавлид ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлари ҳақида суҳбатлар» деб номланган китобни айтишимиз мумкин.


Ушбу янги услубга эга китобнинг афзаллиги шундаки, тили енгил, тушуниб олиш осон. Эшитувчини зериктириб қўймаслик учун бўлимларга бўлиб чиқилган ва чиройли тарзда изоҳлар бериб кетилган. Китобни нашрга тайёрлашда мўътабар китоблардан фойдаланилган. Ортиқча муболағалардан холи.

Халқимиз узоқ йиллар давомида турли хилдаги бидату хурофотларни дин дея эътиқод қилиб келди. Ҳозирда ҳам аёлларимиз орасида «Мушкул кушод», «Бибисешанба» китобларини ўқийдиган «отинойилар» борлиги ачинарли ҳолат. Уларнинг ўрнига мазкур китобдан қўлланма сифатида фойдаланилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Зеро, ушбу китобда Ра- сулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлари, сийратлари, шамойиллари, ҳусну-хулқлари ажойиб тарзда ёритиб берилган. Мана шу жиҳатлари билан у алоҳида таҳсинга сазовор. Ёш олимамиз Нажмиддинова Зебунисонинг дину диёнат йўлидаги кейинги ижодий ишларига муваффақиятлар тилаб қоламан.


Ибодулла Аҳроров
Имом Бухорий номидаги
Тошкент ислом институти ўқув ва илмий ишлар бўйича проректори


Тузувчилар: Зебинисо Нажмиддинова, Мунисахон Ҳамидова
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёти
Сана: 2024 йил
Ҳажми: 176 бет
ISBN: 978-9910-719-58-5
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 07 апрелдаги 03-07/1915-рақамли хулосаси асосида тайёрланди

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Мавлид» (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлари ҳақида суҳбатлар)
24 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 4981
  • Вазни: 0.17кг
  • ISBN: 9789910719585
Сотилган сони: 56
Кўрилган сони: 5618
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.