«Салавотлар»
(плакат)
«Албатта Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбар (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам)га салавот* айтурлар. Эй иймон келтриганлар, сизлар ҳам у зотга (кўп) салавот ва салом айтинглар!»
(Аҳзоб сураси, 56-оят)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
«Ким менга битта салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот** йўллайди, унинг ўнта хатоси ўчирилади ва даражаси ўн баробар кўтарилади».
(Насоий, Аҳмад, Ҳоким, Ибн Ҳиббон ва Байҳақийлар ривоят қилган, саҳиҳ)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
«Албатта, қиёмат куни менга энг яқин одамлар - менга энг кўп салабот айтганлардир»
(Термизий, Ибн Ҳиббон, Табароний, Баззор, Ибн Абу Шайба, Дорақутний, Абу Нуайм, Абу Яъло ва Ҳайсам ибн Қулайб Шошийлар ривоят қилган, ҳасан саҳиҳи)
*Аллоҳнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоти - у зотга раҳматини юбориши, мақомларини юксалтириши, фаришталари олдида мақташи, улуғлаши ва розилигини билдиришидир. Фаришталарнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоти - у зотнинг ҳақларига дуо қилишлари ва истиғфор айтишларидир.
**Аллоҳнинг бандаларига салавоти - уларнинг гуноҳларини кечириши, савобларини кўпайтириши, даражаларини кўтариши, раҳматини юбориши ва барака ёғдиришидир
Муаллиф: Абдул Азим Зиёуддин
Нашриёт: «Ҳилол-Нашр» нашриёт-матбааси
Сана: 2021 йил
Ўлчами: 450×600 мм (А2)
Қоғоз: қалин қоғозли, ламинасия қилинган, сарлавҳасига зар босилган
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасиҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 03-07/1136-сонли хулосаси асосида нашрга тайёрланди
- Stock: йўқ
- Код: 2743
- Вазни: 0.27кг