Menu
Your Cart

«Жаннат ва дўзах сифатлари»

«Жаннат ва дўзах сифатлари»
йўқ

«Жаннат ва дўзах сифатлари»

Маълумки, жаннат ва дўзах яратилган. Ҳозир улар мавжуд ва абадийдир, йўқ бўлиб кетмайди. Бунга ҳар бир мўмин-мусулмоннинг имон келтириши фарздир. Банданинг охирги борадиган манзили ё жаннат, ёки дўзах бўлади. Жаннат кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган ва инсон зоти хаёлига келмаган сон-саноқсиз неъматлар билан тўладир. Бу гўзал мукофот имон келтириб, эзгу

ишлар қилган зотлар учун олдиндан тайёрлаб қўйилган. Албатта, жаннат барча мўминлар кўз тиккан улуғ макондир. Қолаверса, ундаги неъматлар ўз эгасини интизор бўлиб кутиб туради. Жаннат аҳли жаннатда, дўзах аҳли жаҳаннамда абадий қолади. Бунга ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ. Фақат дўзахга тушган осий мўмингина гуноҳига яраша жазони олгач, жаннатга киргизилади. Китобда жаннат ва дўзах ҳамда уларнинг сифатлари ҳақида келган ояти карималар, ҳадиси шарифлар атрофлича баён қилинган. Мазкур асарни мутолаа қилган киши беихтиёр димоғида хушбўй ҳидларни, айниқса, жаннат исларини туйса, ажаб эмас.


Муаллиф
: Раҳматуллоҳ Нурматов
Нашрга тайёрловчи: Аббос Аҳмад, Иброҳим Нуруллоҳ
Нашриёт
: «Munir» нашриёти
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 192 бет
ISBN: 978-9943-7161-8-6
Ўлчами: 84x108 1/32
Муқоваси: қаттиқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3908 ҳамда 4 октябрдаги 03-07/6045-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Жаннат ва дўзах сифатлари»
45 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 3618
  • Вазни: 0.30кг
  • ISBN: 9789943716186
Сотилган сони: 11
Кўрилган сони: 885