«Жаннат ва дўзах сифатлари»
Маълумки, жаннат ва дўзах яратилган. Ҳозир улар мавжуд ва абадийдир, йўқ бўлиб кетмайди. Бунга ҳар бир мўмин-мусулмоннинг имон келтириши фарздир. Банданинг охирги борадиган манзили ё жаннат, ёки дўзах бўлади. Жаннат кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган ва инсон зоти хаёлига келмаган сон-саноқсиз неъматлар билан тўладир. Бу гўзал мукофот имон келтириб, эзгу
ишлар қилган зотлар учун олдиндан тайёрлаб қўйилган. Албатта, жаннат барча мўминлар кўз тиккан улуғ макондир. Қолаверса, ундаги неъматлар ўз эгасини интизор бўлиб кутиб туради. Жаннат аҳли жаннатда, дўзах аҳли жаҳаннамда абадий қолади. Бунга ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ. Фақат дўзахга тушган осий мўмингина гуноҳига яраша жазони олгач, жаннатга киргизилади. Китобда жаннат ва дўзах ҳамда уларнинг сифатлари ҳақида келган ояти карималар, ҳадиси шарифлар атрофлича баён қилинган. Мазкур асарни мутолаа қилган киши беихтиёр димоғида хушбўй ҳидларни, айниқса, жаннат исларини туйса, ажаб эмас.
Муаллиф: Раҳматуллоҳ Нурматов
Нашриёт: «Munir» нашриёти
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3908 ҳамда 4 октябрдаги 03-07/6045-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.