Menu
Your Cart

«Икки олам сарвари» (юмшоқ муқова)

«Икки олам сарвари» (юмшоқ муқова)
«Икки олам сарвари» (юмшоқ муқова)
йўқ
«Икки олам сарвари» (юмшоқ муқова)
«Икки олам сарвари» (юмшоқ муқова)

«Икки олам сарвари»

«Кўкалдош» ўрта махсус Ислом билим юрти ўқитувчиси Ғиёсиддин Баратов томонидан нашрга тайёрланган Саййид Муҳаммад Ҳасанийнинг «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам – икки олам сарвари» асарининг таржимасига

 

ТАҚРИЗ

Юртимиз истиқлолга эришгач, халқимиз асрлар оша эътиқод қилиб келаётган муқаддас Ислом дини борасида Ватанимиз ва жаҳон уламолари томонидан таълиф этилган асарларни ҳар томонлама илмий ўрганиш, тадқиқ этиш ва халқимизга соф ҳолда етказишга кенг йўл очилди. Айниқса сўнгги йилларда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт йўлларини, сийратларини, ҳадиси шарифларини ўрганишга ва улар асосида баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган кўплаб асарлар ёзилиб, таржима этилаётгани қувонарли ҳолдир. Ана шундай асарлардан бири Саййид Муҳаммад Ҳасанийнинг «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам – икки олам сарвари» асаридир.

Мазкур асарда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хилқатлари, юксак ахлоқий ва маънавий фазилатлари, шу билан бир қаторда, у зот алайҳиссаломнинг ўз ҳаёт йўлларида бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган, асл Ислом динининг моҳияти ҳисобланадиган инсонпарварлик тамойилларини кўрсатиб беришда барчага намуна бўлганликлари оят ва ҳадислар воситасида тушунарли тарзда баён қилиб берилган. Ҳадислар манбаи аниқ кўрсатилган. Зарур ўринларда керакли изоҳлар бериб борилган.

Шунингдек, ушбу асарда халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган бағрикенглик ва одамийлик, ўзаро ҳурмат туйғусига асосланган муносабатларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нечоғлиқ катта эътибор берганлари у зотнинг ҳаётларидан олинган лавҳалар воситасида бугунги кун китобхонига батафсил ёритиб берилган. Бу эса ўз навбатида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сиймоларида бугунги кундаги турли бузғунчи оқим ва тоифаларнинг даъволарига батамом зид равишда илоҳий таълимотларни ўз ҳаёти ва жамиятда муносиб тарзда татбиқ эта олган юксак маънавиятли шахсни ўқувчи онгида гавдалантириб беради.

Хулоса тарзида шуни айтиш мумкинки, ушбу асар ҳар бир мўмин-мусулмон Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлари ва хулқларидан ибрат ола билиши ва ҳаётига татбиқ қилиши зарур бўлган маълумотларни ўз ичига олгани билан ҳам улкан аҳамиятга эгадир.

 

Шайх Абдулазиз Мансур

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

раиси ўринбосари

Муаллиф: Саййид Муҳаммад Ҳасаний
Таржимон: Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ
Нашриёт: «Hilol-nashr» нашриёти-матбааси
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 368 бет‎
ISBN:‎ 978-9943-8742-4-4
Ўлчами: 60×90 1/16
Муқоваси: юмшоқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022-йилдаги 8103-сонли хулосаси асосида чоп қилинди.

Мундарижа

Мундарижа

Тақриз

Тақриз

Сўзбоши

Муаллифнинг таржимаи ҳоли

Муаллиф муқаддимаси

 

I бўлим. Бетакрор хилқат соҳиби

Муҳаммад алайҳиссалом – пок ва тоза насаб соҳиби

Комил шаклу шамойил ва гўзал хилқат

Муборак ва порлоқ юзлари

Набавий гўзал хилқатнинг ўзига хос хусусияти

Улуғвор ҳайбат

Порлаб турувчи нур

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ташқи кўринишларига эътиборлари

Муборак овозлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам – мукаммал қалб соҳиби

Пайғамбар алайҳиссаломнинг кўкраклари ёрилиши

Муборак кўкраклари ёрилишидаги бир қанча ҳикматлар ва фойдалар

Муҳаммад алайҳиссаломга ато этилган комил ақл

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жисмоний куч-қувватлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг илмлари мукаммаллиги

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам – юксак балоғат ва фасоҳат соҳиби

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қурилиш ва бозор ишларига муносабатлари

Пайғамбар алайҳиссаломнинг хутба қилишдаги одоблари

Пайғамбар алайҳиссаломнинг даъват услубларидаги ҳикматлар

 

II бўлим. Илоҳий ҳимоя остидаги зот

Аллоҳ таоло пайғамбар алайҳиссаломни ўз ҳифзу ҳимоясига олган

Пайғамбар алайҳиссаломнинг шайтондан ҳимоя қилинишлари

 

III бўлим. «Биз сизни оламларга айни раҳмат қилиб юборганмиз!»

Оламларга раҳмат пайғамбар

Оламларга чинакам раҳмат пайғамбар

Фаришталарга раҳмат бўлганлари

Жинларга раҳмат бўлганлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли аёлларига ва фарзандларига раҳмат бўлганлари

Ёш болаларга, етим-есирларга, бевалар,
беморлар ва заифҳолларга нисбатан раҳм-шафқатлари

Мусулмон умматига раҳм-шафқатлари

Ҳайвонларга раҳм-шафқатли бўлганлари

 

IV бўлим. «Албатта, сиз буюк хулқдасиз»

Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳаёлари

Пайғамбар алайҳиссаломнинг саховатлари

Пайғамбар алайҳиссаломнинг аҳдга вафолари

Пайғамбар алайҳиссаломнинг садоқатлари

Пайғамбар алайҳиссаломнинг сабрлари

Пайғамбар алайҳиссаломнинг зуҳдлари

Пайғамбар алайҳиссаломнинг кечиримлиликлари

Пайғамбар алайҳиссаломнинг адолатлари

Пайғамбар алайҳиссаломнинг тавозелари

Пайғамбар алайҳиссаломнинг умумий одоблари ва хос сифатлари

Пайғамбар алайҳиссаломнинг таомланишдаги одоблари

V бўлим. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам – икки олам сарвари

Пайғамбар алайҳиссаломнинг ёрқин хусусиятлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошқа пайғамбарлардан афзалликлари

Пайғамбар алайҳиссаломнинг бошқалардан охиратдаги афзаллик ва устунликлари

Пайғамбар алайҳиссаломга ато этилган бошқа неъматлар

Пайғамбар алайҳиссаломнинг қуръони каримда келтирилган фазилатлари

Пайғамбар алайҳиссаломнинг ибодатлари комиллиги

Пайғамбар алайҳиссаломнинг тақволари

 

VI бўлим. Етук раҳбар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам – моҳир сиёсатчи

Пайғамбар алайҳиссаломнинг шижоатлари

Пайғамбар алайҳиссалом – ҳарбий қўмондон

Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳарбий режаларини душманлардан сир тутишлари

Урушга киришишдан олдин душман томоннинг ҳолати ва сонига аҳамият беришлари

Урушга киришишдан олдин душманга таҳдид ва қўрқув солишлари

 

VII «Дарҳақиқат, сизлар учун

Расулуллоҳда гўзал намуна бордир!»

Набий алайҳиссаломнинг гўзал фазилатлари ҳақида қисқача маълумот

Оила-аъзолари ва яқинларига илтифотлари

Пайғамбар алайҳиссаломнинг одамлар билан муомалада олижанобликлари

Муомаладаги одоблари

Тасалли беришлари

Танбеҳ ва одоб беришда тутган чиройли йўллари

Қуръон тафсири

Тарих ва хабарлар

Хат-савод

Таълим беришдаги тутган йўллари

Тўғри йўл кўрсатиш ва таълим беришда мукаммал йўл тутишлари

Олийҳиммат бўлишга даъват

Сўзни далил билан қувватлаш

Қисса айтиб беришдаги маҳоратлари

Бешикдаёқ гапирганлар қиссаси

Масалаларни зарбулмасаллар билан боғлашлари

Фойдаланилган манбалар рўйхати

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Икки олам сарвари» (юмшоқ муқова)
69 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 2178
  • Вазни: 0.45кг
  • ISBN: 9789943874244
Сотилган сони: 222
Кўрилган сони: 38437
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.