Menu
Your Cart

«Ҳукмдорларга совға» (туҳфатул мулук)

«Ҳукмдорларга совға» (туҳфатул мулук)

«Ҳукмдорларга совға»
(туҳфатул мулук)

Мазкур китоб Абу Бакр Розий қаламига мансуб «Туҳфатул мулук» асарининг ўзбек тилига ўгирилган илк таржимаси бўлиб, унда ислом ҳуқуқшунослигига оид масалалар ҳанафий мазҳаби асосида келтириб ўтилган. Китоб кенг жамоатчилик, хусусан, исломшунос тадқиқотчилар ва диний билим юртлари талабалари учун мўлжалланган.

КИРИШ
Ушбу «Туҳфатул мулук» асарининг муаллифи Зайнуддин ибн Муҳаммад ибн Абу Бакр ибн Абдулқодир Розий бўлиб, унинг тўлиқ исми ҳақида ҳанафий уламолар ихтилоф килган. Жумладан, Абул Вафо ва Ибн Кутлубаға унинг исми Муҳаммад ибн Абу Бакр ибн Абдулмуҳсин бўлган, деб айтган. Тошкўпрузода бу исмга бир оз қўшимча киритиб, Муҳаммад ибн Абу Бакр ибн Ҳасан, дейди. Ҳожи Халифанинг наздида эса, Зайнуддин ибн Муҳаммад ибн Абу Бакр ибн Ҳасан Розий Ҳанафийдир. Зайнуддин ибн Муҳаммад ибн Абу Бакр ибн Абдулқодир Розий афкор оммага «Мухторуссиҳоҳ», яъни «Ишончли сўзлардан сайланмалар» асари билан танилган. Шунинг учун кўпчилик луғатшунос уламолар бу йўналишда амалга оширган улкан ишларини эътироф этиб, уни «Ишончли сўзлардан сайланмалар» сохиби деган улуг ном билан атаган. Таниқли араб олими Абдуллоҳ ибн Назир ибн Аҳмад бу ҳақда бундай дейди: «Зайнуддин ибн Муҳаммад ибн Абу Бакр ибн Абдулқодир Розийнинг ҳаёти ҳақида батафсил маълумотлар олиш учун кўплаб китобларга мурожаат қилдим, аммо топа олмадим. Шунинг учун унинг таваллуди, ёшлиги, таълим олгани, таълим бергани, устозлари, қачон вафот этгани ва шахсияти билан боғли ҳеч қандай маълумотга эга эмасман». Абу Бакр Зайнуддин ибн Муҳаммад ибн Абу Бакр ибн Абдулқодир Розийнинг тил, адабиёт, тафсир ва фикҳ фанларига доир асарлари дунёдаги аксар мўътабар кутубхоналарнинг нодир қўлёзмалар фондларида сақланаётган бўлса-да, афсуски, улар ҳали-ҳануз тадқиқ қилиниб,ўкувчилар эътиборига ҳавола этилган эмас. Аллох таолонинг тавфиқи ва ёрдами билан 2015 йил Абу Бакр Розийнинг «Туҳфатул мулук» асарининг тадқиқ қилинган ўзбек тилидаги таржимаси тугатилиб, бугунги кунда алломанинг бошқа нодир китоблари қатори юртимиздаги илм аҳлларига, хусусан, диний ўкув юртлари талабаларига Ҳанафий фиқҳи фанидан фойдали бир дарслик сифатида тақдим этилди. Мазкур асар келгусида олининг бошқа нодир китоблари қатори юртимиздаги илм аҳлларига, хусусан, диний ўкув юртлари талабаларига Ҳанафий фиқҳи фанидан фойдали бир дарслик сифатида хизмат қилади, деб умид билдириб қоламиз.

Муаллиф: Абу Бакр Розий
Таржима ва изоҳлар муаллифи: Абдуҳалим Муҳиддинов
Нашриёт: «Factor books» нашриёти
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 232 бет
ISBN: 978-9943-5696-4-5
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: қаттиқ

Мундарижа

Кириш

Аҳли сунна вал жамоага мансуб тўрт мазҳаб ҳақида

Ҳанафий мазҳаби

Моликий мазҳаби

Шофеъий мазҳаби

Ҳанбалий мазҳаби

Абу Бакр Розий ва унинг" Туҳфатул мулук ” асари

I Фасл

Таҳорат китоби

Таҳорат боби

Маҳсига масъҳ тортиш

Таяммум боби

Нажосатлар боби

Қудуқ ҳақидаги бўлим

Истинжо ҳақидаги бўлим

II Фасл

Намоз китоби

Азонга оид масалалар

Тиловат саждаси боби

Намоз боби

Намоз китоби

Намознинг арконлари

Хасталар намози

Жума намози

Икки ҳайит намози

Мусофирнинг намози

Жаноза боби

Шаҳид ҳақида боби

III фасл

Закот китоби

IV фасл

Рўза китоби...

V фасл

Хаж китоби

Умра

Ҳаж амаллари

VI фасл

Курбонлик ва ов китоби

VII фасл

Кароҳият китоби

VIII фасл

Мерос китоби

IX фасл

Касб- ҳунар ўрганиш ва одоб- ахлок китоби

Сўз даражалари

Хулоса

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022-йилдаги 3334-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.


Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Ҳукмдорларга совға» (туҳфатул мулук)
42 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 3651
  • Вазни: 0.28кг
  • ISBN: 9789943569645
Сотилган сони: 9
Кўрилган сони: 13795
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.