Menu
Your Cart

«Заиф ҳадисга амал қилишнинг ҳукми»

«Заиф ҳадисга амал қилишнинг ҳукми»
«Заиф ҳадисга амал қилишнинг ҳукми»
«Заиф ҳадисга амал қилишнинг ҳукми»
«Заиф ҳадисга амал қилишнинг ҳукми»

«Заиф ҳадисга амал қилишнинг ҳукми»

Заиф ҳадис ва унга боғлиқ саволларга жавоб топишни истаган, мусталаҳул ҳадис фани ва бошқа шаръий фанлар билан таниш бўлган толиби илмлар бу китобдан шайхимиз, устозимиз, аллома Муҳаммад Аввомадан мазкур саволларига қониқарли ва далиллар билан асосланган жавобларни оладилар.

Таъкидлаб айтамизки, бу китоб толиби илмларга мўлжалланган бўлиб, мусталаҳул ҳадис, усулул фиқҳ ва бошқа шаръий фанлар билан таниш бўлмаганлар ундаги маълумотларни тушунишда бироз мушкуллик сезишлари мумкин.

Китобдаги баъзи ўринларда муаллиф ишлатган истилоҳларга таъриф ва изоҳлар берилди ва бу изоҳлар биздан эканини билдириш учун охирига қавс ичида «Н» ҳарфи ёзиб қўйилди. Бу белгидан холи бўлган таълиқдаги барча гаплар муаллифникидир.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Аввома
Таржимон
: Нодирбек Хидиров
Нашриёт: «Hilol-Nashr»
Сана: 2021 йил
Ҳажми: 336бет‎
ISBN: 978-9943-7032-2-3
Ўлчами: 84×108 1/32‎
Муқоваси: қаттиқ

بسم الله الرحمن الرحيم

Муқаддима

Ҳадис илмлари билан танишиб, уларни ўрганиб чиққан толиби илм одатда бошқа фанларга ҳам ҳадисий нуқтаи назардан қарай бошлайди. Аммо бу ерда бир нарсага эътибор бериш лозим. Гап шундаки, тафсир, сийрат, ақийда ва фиқҳ китобларида кўплаб заиф ҳадислар зикр қилинган бўлиб, улардан турли ҳукмлар чиқарилган. Ҳолбуки, кўпгина мусталаҳул ҳадис китобларида айтилган фикрдан маълум бўладики, заиф ҳадисга амал қилиш борасида уч мазҳаб мавжуд бўлиб, биринчи мазҳабга кўра заиф ҳадисга мутлақо амал қилинмайди, иккинчи мазҳабга кўра заиф ҳадисга мутлақо амал қилинади, учинчи мазҳабга кўра эса заиф ҳадисга амалларнинг фазилатлари бобида муайян шартлар асосида амал қилинади.

Биронта муаллиф «заиф ҳадисга мутлақ амал қилинади» деган мазҳабни машҳур, мўътамад имомларга нисбат берганини деярли учратмаймиз. Шунга кўра бу масалада учта эмас, иккита мазҳаб бўлади. Лекин «Амалларнинг фазилатлари бобида, муайян шартлар асосида заиф ҳадисга амал қилинади», деган мазҳабни амалиётга татбиқ қилишда бироз мушкуллик бор. Чунки «муайян шартлар» деганда айнан қайси шартлар экани бу мазҳабни илгари сурган уламолар орасида иттифоқ қилинган масала эмас. Баъзи имомлар баъзи шартларни айтишган бўлса, яна бошқа имомлар бошқа шартларни ҳам зикр қилишган. Бундан ташқари, ушбу шартларни айтган уламоларнинг барчалари мутааххир уламолар бўлиб, салаф уламолардан бу ҳақда сариҳ, аниқ-тиниқ бирон фикр нақл қилинмаган. Шунингдек, бу мазҳабни баён қилган уламолар «Бунга мана бу ҳадислар киради, чунки булар амалларнинг фазилати ҳақида бўлиб, уларда фалон-фалон шартлар жамланган» деб, бир неча мисоллар келтиришмаганки, бошқаларини уларга қиёс қилиб, ўхшаш ҳукм чиқариб олсак. Муҳаддисларнинг таҳлилларига қарайдиган бўлсак, баъзан улар амалларнинг фазилатларига оид деб туюлган ҳадисларни муайян иллатлар туфайли рад этганини кўриш мумкин. Ана шулардан келиб чиқсак, бир қарашда заиф ҳадисга мутлақо амал қилмаслик осонроқ ёки эҳтиётлироқ кўринади. Ҳақиқатан ҳам шундайми?

Яна бир муаммо шундаки, қайси мазҳаб бўлишидан қатъи назар, тўрт мазҳабнинг фиқҳий китобларида бир неча ўринларда заиф ҳадислар зикр қилингани ва улардан турли ҳукмлар олинганини кўрамиз. Ҳолбуки, салаф имомлар аҳком бобида заиф ҳадис олинмаслигини таъкидлашган. Фиқҳ эса айнан аҳкомдан иборат. Биринчи мазҳабни татбиқ қиладиган бўлсак, у ҳолда бу китоблардан заиф ҳадисларни олиб ташлаб, уларга асосан чиқарилган ҳукмларни ҳам бекор қилишимизга тўғри келади. Ундай қилмасак, у ҳолда фақиҳлар бу заиф ҳадисларни қандай асосга таяниб зикр қилишган ва улардан ҳукмлар олишган?

Маълумки, ҳадисни мақбул ва мардудга ажратишдан кўзланган асосий мақсад – «Мақбул ҳадисни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар», деб ишониш ва унга амал қилишдир. Мардуд ҳадисни эса «У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтмаганлар», деб билиш ва унга амал қилмай, бошқа мақбул ҳадисга амал қилишдир. Модомики заиф ҳадисни мардуд ҳадислар жумласидан санасак, «Уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтмаганлар», деб билсак, нима учун унга амал қиламиз?

Ўйлаймизки, шу ва шу каби бошқа саволларга жавоб топишни истаган, мусталаҳул ҳадис фани ва бошқа шаръий фанлар билан таниш бўлган толиби илмлар бу китобдан шайхимиз, устозимиз, аллома Муҳаммад Аввомадан мазкур саволларига қониқарли ва далиллар билан асосланган жавобларни оладилар.

Таъкидлаб айтамизки, бу китоб толиби илмларга мўлжалланган бўлиб, мусталаҳул ҳадис, усулул фиқҳ ва бошқа шаръий фанлар билан таниш бўлмаганлар ундаги маълумотларни тушунишда бироз мушкуллик сезишлари мумкин.

Китобдаги баъзи ўринларда муаллиф ишлатган истилоҳларга таъриф ва изоҳлар берилди ва бу изоҳлар биздан эканини билдириш учун охирига қавс ичида «Н» ҳарфи ёзиб қўйилди. Бу белгидан холи бўлган таълиқдаги барча гаплар муаллифникидир.

Аллоҳ азза ва жалла барчамизга фойдали илм берсин!

Нодирбек Хидиров

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 19 ноябрдаги 5798-рақамли хулосаси асосида тайёрланди..‎


МУНДАРИЖА

Муқаддима  

Заиф ҳадисга амал қилишнинг ҳукми

Биринчи боб

Заиф ҳадис – назарий жиҳатдан 

Биринчи мавзу

Заиф ҳадис ва унинг турлари

Иккинчи мавзу 

Заиф ҳадисга амал қилиш дуруст экани ҳақидаги гаплар  32

Иккинчи боб 

Заиф ҳадис татбиқий жиҳатдан  

Биринчи мавзу

Заиф ҳадис ва имомларнинг татбиқи

Иккинчи мавзу

Амал қилинадиган заиф ҳадис ва амал қилинадиган ўринлар 

Учинчи боб 

«Заиф ҳадисга мутлақо амал қилинмайди» деган даъво асоссиз

Биринчи мавзу 

Заиф ҳадисга амал қилишни мутлақо рад этганлар ва уларнинг қарашлари

Иккинчи мавзу  

Заиф ҳадисга амал қилмаганлик нисбати берилганларнинг исмлари ва бу нисбатнинг хато экани

Тўртинчи боб 

Заиф ҳадисга алоқадор бошқа масалалар баёни

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Заиф ҳадисга амал қилишнинг ҳукми»
35 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 2956
  • Вазни: 0.39кг
  • ISBN: 9789943703223
Сотилган сони: 77
Кўрилган сони: 29496
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.