Menu
Your Cart

«Ҳаммаси китоб ҳақида»

«Ҳаммаси китоб ҳақида»
«Ҳаммаси китоб ҳақида»
«Ҳаммаси китоб ҳақида»
«Ҳаммаси китоб ҳақида»

«Ҳаммаси китоб ҳақида»

Кўпинча, хоббингиз нима, деган саволлар қулоққа чалинади. Ушбу саволга берилган жавобларнинг турли-туманлигига гувоҳ бўламиз. Баъзилар: «Хоббим», сузиш деса, яна баъзилар: «Балиқ овлаш», деб жавоб беради. Учинчи киши: «Хоббим сафар ва саёҳатларга чиқиш», дейди. Ҳар ким ўз хоббиси ҳақида гапириб беради. Ана шундай жавобларнинг орасида: «Менинг хоббим китоб ўқиш», деб жавоб берадиганлар ҳам бор. Ҳаммасидан ҳам кўра мана шу жавоб мени кўпроқ ҳайрон қолдиради. Айтингчи, хоббингиз нима, деб берилган саволга бир киши, хоббим сув ичиш, деб жавоб бериши мумкинми? Ахир, ҳамма ҳам сув ичадику. Сув ичиш инсоннинг ҳаётий заруратику. Ёки бўлмаса, юқоридаги саволга кишининг, хоббим овқат ейиш, деб жавоб бериши ҳам тўғри бўлмайди. Нега? Чунки овқат ейиш ҳаётий зарурат, хобби эмас. Ҳамма оч қолади, натижада таом ейди. Таомдан, уйқудан, нафас олишдан тўсилиш кишини ўлимга олиб боради. Чунки буларнинг барчаси ҳаётий заруратлар саналади.

Худди шундай, китоб ўқиш ҳам кишининг ҳаётий зарурати ҳисобланади. Ҳаёт давомида битта ёки иккита китоб ўқиш эмас, ҳафтада бир кунгина китоб ўқиш эмас, бир йилда бир ой китоб ўқиш эмас, балки китоб ўқиш ҳаёт йўли бўлмоғи лозим.

Кунни китоб ўқимасдан ўтказиш мумкин эмас. Мақсад фақат ниманидир ўқиш эмас, балки ўқиш фойдали бўлмоғи лозим. Ўқиш бузишга эмас, обод қилишга, фасод чиқаришга эмас, ислоҳ қилишга хизмат қилмоғи лозим.

Муаллиф: Достон Мустафоев

Нашриёт: «Hilol Nashr»

Сана: 2024 йил

Ҳажми: 96 бет

ISBN: 978-9910-719-35-6

Ўлчами: 84×108 1/32

Муқоваси: юмшоқ

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2024 йил 29 апрелдаги 03-07/2430-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Мундарижа

Биринчи боб

Мутолаа - ҳаёт йўлимиз

Исломнинг илк амри - «Ўқи»

Қандай қилиб ўқишга иштиёқимни ошираман?!

Китобхонлик маданиятимиз

Кандай китобларни ўқисам бўлади?


Иккинчи боб

Ҳаммаси китоб ҳақида

Ислом тарихида китоб ва китобхонлар

Энг кўп китоб ёзган олимлар

Китоб ўқиш ҳақида афоризмлар

Мутолаа учун тавсиялар

Китоб ҳақида қизиқарли фактлар

Фойдаланилган манба ва адабиётлар

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Ҳаммаси китоб ҳақида»
20 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 4924
  • Вазни: 0.10кг
  • ISBN: 9789910719356
Сотилган сони: 15
Кўрилган сони: 4585
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.