«Ҳикмат тожи»
Муаллиф ҳақида
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳимаҳуллоҳнинг асл исми Аҳмад ибн Муҳаммад бўлиб, у зот 1260 йил ҳозирги Мисрнинг Искандария шаҳрида таваллуд топган ва ёш лик даври ҳам ўша ерда ўтган. Болалигиданоқ замонасининг етук уламоларидан дарс олишни бошлаган Ибн Атоуллоҳ тез орада тафсир, ҳадис, наҳв, усул, фиқҳ каби илмларда моҳир бўлиб етишади. У араб тилига доир илмларни Миср диёрининг фахрли шайхларидан бири бўлган Муҳиддин Мозунийдан олган.
Шайх илмни пухта эгаллагандан сўнг талабаларга таълим бериш ва халқни иршод-тарбия қилиш билан банд бўлади. Талабалари орасида Тақиюддин Субкий ҳам бор.
Бир олимнинг қадрини билмоқчи бўлсанг, унинг китобларига қара, деган гап бор зиёлилар ўртасида. Дарҳақи қат, Ибн Атоуллоҳ Сакандарийнинг китобига мурожаат қилган ҳар бир киши унда Аллоҳнинг фазли ва қабулияти уфуриб турганини ҳис қилади. Бу эса муаллифнинг ихлосидан дарак берувчи ишорадир. Унинг китоблари-даги ҳар жумлада муаллифнинг нақадар маърифатуллоҳда устун эканини англаш қийин эмас. Ибн Атоуллоҳнинг «Ҳикамул Атоийя» асари арабу ажам, ому хос орасида бирдек машҳур. Ундан ташқари қўлингизда турган мазкур «Тожул арус» асари ҳам руҳий тарбия бўйича битил-ган нодир асарлар сирасига мансуб. Унинг таржимаси ҳам халқимиз ва ўзбекзабон китобхонлар оммасига манзур бўлади деган умиддамиз.
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий 1309 йили Қоҳирадаги Мансурия мадрасасида вафот этган.
Муаллиф: Ибн Атоуллоҳ СакандарийШайх илмни пухта эгаллагандан сўнг талабаларга таълим бериш ва халқни иршод-тарбия қилиш билан банд бўлади. Талабалари орасида Тақиюддин Субкий ҳам бор.
Бир олимнинг қадрини билмоқчи бўлсанг, унинг китобларига қара, деган гап бор зиёлилар ўртасида. Дарҳақи қат, Ибн Атоуллоҳ Сакандарийнинг китобига мурожаат қилган ҳар бир киши унда Аллоҳнинг фазли ва қабулияти уфуриб турганини ҳис қилади. Бу эса муаллифнинг ихлосидан дарак берувчи ишорадир. Унинг китоблари-даги ҳар жумлада муаллифнинг нақадар маърифатуллоҳда устун эканини англаш қийин эмас. Ибн Атоуллоҳнинг «Ҳикамул Атоийя» асари арабу ажам, ому хос орасида бирдек машҳур. Ундан ташқари қўлингизда турган мазкур «Тожул арус» асари ҳам руҳий тарбия бўйича битил-ган нодир асарлар сирасига мансуб. Унинг таржимаси ҳам халқимиз ва ўзбекзабон китобхонлар оммасига манзур бўлади деган умиддамиз.
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий 1309 йили Қоҳирадаги Мансурия мадрасасида вафот этган.
Нашриёт: «Nasim kutub»
Ҳажми: 256 бет
Сана: 2026 йил
ISBN: 978-9910-5020-1-9
Ўлчами: 14x21 см (84×108 1/32)
Муқоваси: қаттиқ
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2025 йил 14 апрелдаги 03-07/2361-сонли хулоса хати асосида нашрга тайёрланди.
«Ҳикмат тожи»
45 000 сўм