Menu
Your Cart

«Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими»

«Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими»

«Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими»

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм


Ўзининг энг сўнги китоби бўлмиш Қуръони каримда мусулмонларга хитоб қилиб: «Ҳаммангиз Аллоҳнинг «арқони»ни (Қуръонини) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг», дея марҳамат қилган Ҳақ таолога беадад ҳамд ва саноларимиз бўлсин.


«Албатта, менинг умматим залолат устида жамланмайди, шундай экан, қачон ихтилофни кўрсангиз, саводи аъзамни (энг катта жамоани) лозим тутинг», дея васият қилган суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот ва саломларимиз бўлсин.


Ислом тинчлик дини бўлиб, мўмин-мусулмонларни тинч-тотув, аҳил-иноқ бўлиб яшашга чақиради. Шунинг баробарида тинчликка раҳна солувчи ҳар қандай нарсалардан қайтаради. Ғулувга кетиш, мутаассиблик, ихтилоф қилиш, гуруҳбозлик каби иллатлар нотинчликка хизмат қилувчи энг катта хатарлардандир.


Ислом дини келган биринчи кундан бошлаб ҳамма ёмонликларнинг онаси бўлган жаҳолат ва бузуқ ақидага қарши қаттиқ курашди. Бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жуда катта жонбозлик кўрсатдилар. Одамларни жаҳолат зулматидан илм нури сари олиб чиқдилар. Ҳатто иш шу ҳолатга келдики, сийрат китобларимизга ўша замонлар асри саодат дея зарҳал ҳарфлар билан муҳрланди. Унда яшаган кишилар эса нафақат замонасининг, балки дунёнинг энг бахтиёр кишилари бўлдилар. Мана шу ўринда қисқача хулоса қилсак, ёмонликларни барҳам топиб, яхшиликларни кенг кулоч ёзиши фақат ва фақат илм-маърифатга боғлиқдир.


Жоҳилият даври ўз ниҳоясига етиб, саодат даври бошланди. Одамлар аҳил бўлиб, бирдамликда гўзал хаёт кечира бошладилар. Қачонки хавориж ва мўътазила каби адашган фирқалар чиққач, уммат бирлигига путур етди. Натижада турли хил кўнгилни хира қилувчи ҳолатлар юзага чиқа бошлади. Улар илмни қўйиб, ақл ва ҳавои нафсларини асос қилиб олганлари учун ўзлари ҳам адашди ва ўзгаларни ҳам адаштирди. Лекин Аллоҳ таоло Ўз фазли ила уларга қарши илмий ва асосли раддиялар бериб, одамларнинг динини соф сақлашда буюк хизматлар қилган забардаст уламоларни чиқариб қўйди, алҳамдулиллаҳ. Қувонарлиси, уларнинг аксарияти бизнинг юртимиз Мовароуннаҳрдан етишиб чиқди. Уламоларнинг саъй-ҳаракатлари билан ҳар қандай янги пайдо бўлган фирқалар йўқ бўлиб кетди. Уларнинг кўпларидан фақат ном қолди, холос. Майдонда эса ҳақ йўлни маҳкам тутган нажот топган жамоа - Аҳли сунна қолди ва қиёматгача мана шундай қолажак.


Барчамизга маълумки, хавориж, мўътазила, карромия каби адашган фирқалари йўқ бўлиб кетган бўлсада, минг афсуслар бўлсинки, уларнинг “меросхўрлари" бошқа номлар остида ҳали ҳамон ҳаракатда. Улар худди олдин ўтган ота-боболари йўлини тутиб, ихтилоф, фитна-фасод чиқариш билан овора. Минг афсуски, адашган тоифаларнинг сохта даъволарига ишониб, уларнинг таъсир доирасига тушиб қолаётган инсонлар ҳам учраб турибди. Уларнинг орасида ёшларимизнинг борлиги жуда ҳам ачинарли. Ҳали бир дона кўчат экиб жамиятга фойда келтирмаган кимсаларнинг қўлига қурол олиб, бегуноҳ инсонлар ҳаётига зомин бўлиши, обод жойларни вайрон қилиши муқаддас динимизнинг барча таълимотларига зид.


Аллоҳ таолога шукрлар бўлсинки, адашган тоифаларга қарши туриб, уларнинг сохта даъволарига илмий раддиялар бера оладиган, ўтган буюк аждодларининг муносиб авлодлари бўлган уламолар бор. Улар мўмин-мусулмонларнинг эътиқодини соф сақлаш учун кечаю кундуз хизматда.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошида ташкил этилган Фатво маркази уламолари томонидан фиқҳ ва ақидага оид долзарб мавзуларни ўз ичига олган китоб нашрга тайёрланди. Мазкур китобда турли ихтилофли масалалар ва уларнинг ечими Қуръони карим, ҳадиси шариф ва мўътабар манбаларимиз асосида батафсил ёритилган. Бу эса китобнинг аҳамиятидан дарак беради. Асар юртимиздаги мўмин-мусулмонларнинг бирдамлиги, амалларимизни нуқсонсиз адо этилиши ҳамда ихтилофларга барҳам бериш йўлида муҳим манба бўлиб хизмат қилади, деган умиддамиз.


Аллоҳ таоло барчаларимизни эътиқодимизни мусаффо, қилаётган амалларимизни бекаму-кўст бўлишини насиб айласин.


Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАР

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий,

Фатво маркази директори

Муаллиф: Шайх Нуриддин Холиқназар
Нашриёт: «Matbaachi»
Ҳажми: 408 бет
Сана: 2023 йил
ISBN: 978-9943-9319-2-3
Ўлчами: 60×90 1/16
Муқоваси: қаттиқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6209-сонли хулосалари асосида нашрга тайёрланди.


Мундарижа


Аҳли сунна вал жамоа кимлар?

Мазҳабларнинг пайдо бўлиш тарихи

Фиқҳий мазҳабларга эргашиш зарурати

Мазҳаблар қуръон ва суннат маҳсулидир

Қуръон ва ҳадисдан ҳукм олишга ким ҳақли?

Имоми аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаётлари, ижодлари ва уламолар наздидаги мартабалари

Сохта салафийлик ислом уммати учун энг хатарли иллатдир

Таҳоратда бўйинга масҳ тортиш

Пайпоққа масҳ тортиш

Қон чиқса, таҳорат синадими?

Намозга киришда қўллар қаергача кўтарилади?

Қиёмда қўллар қаерда туради?

Намознинг қиёмида оёқлар орасини кенг очиб туриш

Фотиҳадан кейин «омин» айтишнинг ҳукми

Имомга иқтидо қилган кишининг қироат қилиши

Рукудан аввал ва кейин қўл кўтариш

Саждага бориш ва ундан туриш кайфияти

Ишораи саббобада бармоқни қимирлатиб туриш

Ташаҳҳудда ўтириш кайфияти

Намоздан кейинги зикрлар ва уларнинг ўрни

Намоздан кейин тиловат қилишнинг ҳукми

Намоздан кейин жамоат бўлиб дуо қилиш

Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши

Сафарда суннат ўқиш масаласи

Намозларни жамлашнинг ҳукми

Фарз намозларидан аввалги ва кейинги суннатлар

Жума намозидан аввал тўрт ракат суннат ҳақида

Таровеҳ намози неча ракат?

Қабристонга қўшни масжидда намоз ўқиш

Қабристонда қуръон тиловат қилиш

Аёлларнинг қабристонга бориши

Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва солиҳ зотларнинг қабрларини зиёрат қилиш фазилати

Тасбеҳ ишлатиш бидъатми?

Шимни тўпиғдан юқори қилиб кийиш

Мавлид ва унга доир масалалар

Жума куни билан табриклаш

Қуръон тиловатидан сўнг «содақоллоҳул азим» ни айтиш жоизлиги

Тасаввуф масаласи

Ҳайз пайтида талоқ тушиш масаласи

Витр намозини уч ракат ўқиш масаласи

Таълиқ сабабли талоқ тушиш масаласи

Исломда «ҳижрат» масаласи

Исломда жиҳод тушунчаси

Худкушлик- оғир гуноҳ

Шаҳидлик масаласи

Дорул ислом ва дорул куфр масаласи

Бидъат масаласи

Долзарб ақидавий масалалар

Аҳли сунна вал жамоа имоми – имом Aбу Mансур Mотуридий

Аҳли сунна вал жамоа имоми – имом Aбулҳасан ал - Aшъарий

Аллоҳ таоло макондан беҳожат

«Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритмаганлар кофир» ми?

Мусулмонни кофир деб ҳукм чиқаришнинг хатари

Васила қилиш масаласи

Қуръон тиловати савобини ўтганларга бағишлаш

Авлиёларнинг каромати ҳақдир!

Ақидавий масалаларда оҳод хабарни қабул қилиш

Фойдаланилган адабиётлар

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими»
66 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 4511
  • Вазни: 0.58кг
  • ISBN: 9789943931923
Сотилган сони: 70
Кўрилган сони: 5754
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.