«Элементар инглиз тили грамматикаси»
Сўзбоши
Бугунги кунда инглиз тили жаҳон тиллари орасида етакчи тилга айланди ҳамда ўзининг мустақиллигига бу йил роппа-роса чорак аср тўлган мустақил Ўзбекистонимизда ҳам инглиз тилини ўргатиш ва ўрганиш бўйича юксак муваффақиятларга эришилди. Кўплаб хорижий мамлакатлар билан олға қўйилган иқтисодий ва сиёсий алоқаларимиз файли бугунги кунда инглиз тилини ўрганиш ҳаётимизнинг муқим омилларидан бирига айланиб бормоқда. Шундай экан, бу тилни ўргатувчи манбаларга кундан-кунга талаб ортиб боряпти ва, табиийки, бу борада ҳамиша китоб ўқув қўлланмалар ичида етакчи бўлиб қолаверади. Шу сабабли тобора инглиз тилига бағишланган ўқув қўлланмалари кўпайиб бормокда.
Аммо билим юртларига кириш учун тушаётган тест саволлари йилдан- йилга қийинлашиб бораётгани ва фан-техника соҳасидаги кўплаб янгиликлар инглиз тилида чоп этилаётгани сабабли ўқув қўлланмаларининг янада мукаммалроқ бўлишига талаб кучаймоқда. Шу боис такдим этаётган дарслигимиз анъанавий инглиз тили дарсликларидан бир қадар фарқ қилади. Бу дарслик ўз ичига грамматика билан бирга амалий машқлар ҳисобланган ёзиш, сўзлашиш ва ўқиш каби машғулотларни ҳам мужассамлаштирган.
Бу китоб “Cutting Edge” дарcликлар тўпламининг Веginner ва Elementary босқичлари асосида тузилди.
Нашрга тайёрловчи: Ғанишер Матисаев
Номи: «Элементар инглиз тили грамматикаси»
Нашриёт: «Adabiyot uchqunlari» Нашриёти
Ҳажми: 288 бет
Сана: 2016
ISBN: 978-9943-4659-5-4
Ўлчами: 84×108 1/16
Муқоваси: Юмшоқ
- Stock: йўқ
- Код: 687
- Вазни: 0.38кг
- ISBN: 9789943465954