Абдулбосит Абдуссомад «Қуръони Карим тиловати»
(30 пора тўлиқ)
Абдулбосит Муҳаммад Абдуссомад 1927 йили Миср жанубидаги Қино вилоятида дунёга келди. Бобоси ва отаси ҳам Қуръон ҳофизи ва тажвид билимдони сифатида танилишган эди. Абдулбосит қори ўн икки ёшида устози Муҳаммад Салим тавсияси билан кино вилоятининг турли жойларида Қуръон ўқиб юрди. Қаерга бормасин, Абдулбосит қорининг ноёб истеъдоди ҳақида гап-сўз юрарди.1950 йили Абдулбосит қори Мадинаи Мунавварага борди ва «Ҳазрати Зайнаб» масжидида Қуръони Каримдан ўнта оят ўқишига изн беришларини сўрашди. Абдулбоситнинг қироати бир соатдан ортиқроқ давом этди, унинг сохир овози аҳли жамоани хайратда қолдирди.1951 йили унинг овози радио эфирлари орқали тарала бошлагач, янада машҳур бўлиб кетди.1952 йили, айниқса, рамазон ойида Абдулбосит қорига дунёнинг турли мамлакатларидан Қуръонни хатм қилиш истаги билдирилган таклифлар кела бошлади. Шайхнинг энг машҳур тиловатлари Маккада Масжидул Ҳаромда ва Мадинада Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) масжидида бўлди. Абдулбосит қорини ислом оламида бирдай эъзозлашган. Унинг Париж, Лондон, Қуддусда қилган қироатларини эшитиб лол қолган бир қанча ғайримуслимлар Исломни қабул қилиш истагини билдиришган. Абдулбосит қори 1988 йилнинг 30 ноябрь чоршанба куни вафот этди.
Аллоҳ таоло у кишининг руҳини сурурга, қабрини нурга тўлдирсин, жаннатдаги мақомини олий қилсин!
Номи: «Қуръони карим» 30 пора
Сана: 2018-yil
Нашриёт: «Cinema Market»
- Stock: Мавжуд
- Код: C1803
- Вазни: 0.10кг
- ISBN: 20101626