Menu
Your Cart

«Қалблар табобати»

«Қалблар табобати»

«Қалблар табобати»

СЎЗБОШИ ЎРНИДА

Нафсини поклаганларга жаннат башоратини берган Меҳрибон Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтамиз. Бизга руҳий покланиш йўлларини ўргатган муаллим Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога, у зотнинг оила аъзоларига, саҳобаи киромларига салавотлар ва саломларимизни йўллаймиз. Динимизда поклик энг муҳим масалалардан саналади. Поклик деганда, аввало, тана поклиги, либос поклиги, уй-жой ва теварак-атроф поклиги, қолаверса, қалб поклиги назарда тутилади. Ислом мана шуларнинг барчасини мақтаб, жисман ва руҳан пок бўлишни талаб этади. Лекин қандай покланиш йўлини ҳаммаям билмайди. Бунинг учун бизга илм керак. Илмнинг асоси китобдир. Синчков ўқувчиларимиз эътибор берган бўлсалар, камина ходимингиз сўнгги йилларда асосан руҳий тарбия мавзусида қалам тебратмоқда. Бунга мисол қилиб "Қуръон - қалблар шифоси", "Намозда хушуъ”, “Ислом ақидаси”, "Ризқ калитлари”, “Истиғфорнинг 40 хосияти", "Бахтли ҳаёт сари”, “Бола одоби билан азиз" китобларини келтириш мумкин. Руҳий тарбия мавзусини афзал билишимга сабаб шуки, зоҳирий ислоҳдан кўра ботиний ислоҳ, тана парваришидан кўра қалб ва руҳ парвариши муҳимроқ. Охиратда бахтли бўлишимиз айнан мана шунга боғлиқ. “Қуръон – қалблар шифоси" китобининг қайта ишланган нашрида Қуръон руҳни поклаши, унинг ақида ва хулқимизга таъсири масаласига кўпроқ урғу берилган. Шундай бўлса-да, бу ҳақида алоҳида китоб ёзиш мақсади бор эди. Алҳамдулиллаҳ, сиз азизларга “Қалблар табобати” номли катта китобнинг илк жузини тақдим этмоқдамиз. "Қалблар табобати" китоби икки қисмдан иборат бўлади:

1-қисм. Қалб касалликларидан халос бўлиш
2-қисм. Гўзал хислатлар билан зийнатла-

Иншааллоҳ, ҳар бир қисм 3 та китоб, иккови жами 6 китоб шаклида тақдим этилиши мўлжалланган. Сизлардан илтимос: ëзувчини дуо қилиб турсангиз. Аллоҳ таоло куч-кувват бериб, ишимни ўнгласин, қаламимни ўткир, сўзимни таъсирли, битикларни уммат ислоҳи учун сабабчи қилсин. Бу китоб мутолаасидан ҳосил бўлган савобларни аввало, ота-онам, қолаверса, устозларим, яқинларим номаи аъмолига ҳам ëздиришини Аллоҳ таолодан сўрайман. Зеро, У ожизлик билан қилинган оз амалларга ҳам кенг раҳмати билан тоғдек ажр-савоблар берувчи Зотдир.

Зиёвуддин Раҳим

 

Муаллиф: Зиёвуддин Раҳим
Нашриёт: «Matbaachi»
Сана: 2023 йил
Ҳажми: 432 бет
ISBN: 978-9943-8892-0-0
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: қаттиқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 9 декабрдаги 03-07/9316-сонли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.


МУНДАРИЖА

Муқаддима
“Қалб”, “нафс”, “руҳ” сўзларининг мазмуни ва бир-биридан фарқи
Тазкиятун нафс тушунчаси ва турлари
Нафсни поклаш зарурати
Нафсни поклаш фазилати
Нафсни поклаш учун ўқиладиган дуо
Нафс покланиши Аллоҳнинг раҳматидир
Нафс турлари
Муҳосабатун нафс – ўзини ҳисоб қилиш
Мужоҳадатун нафс – нафсга қарши курашиш
Ҳуббун нафс – ўзини яхши кўриш
Ғарб психологиясида ўзини яхши кўриш ғояси
Жамият ислоҳи ҳар ким ўзини тузатишидан бошланади
Амаллар қабул бўлишида гўзал хулқнинг аҳамияти
Ибодатлардан кўзланган мақсад тарбиялаш, хулқини гўзаллаштиришдир
Хулк ёмонлиги имон заифлигига далолат қилади
Қалбнинг аҳамияти, ўзгарувчанлиги, уни поклаш зарурати
Банда салоҳияти қалбига боғлиқми ёки тилигами?
Тиббул қулуб – қалблар табобати нима дегани?
Қалб турлари
Қалб амаллари моҳияти
Қалб ибодатларининг тана ибодатларидан афзаллиги
Қалб амаллари борасида одамларнинг уч тоифаси
Қалб сакинати моҳияти
Қалб хушуъси моҳияти
Қалб касалликлари сабаби
Қалб ва тана доим покланишга муҳтож
Шайтоннинг қалбга кириш йўллари
Қалбнинг касаллангани ва тузалгани белгилари
Қалб касалликларининг икки тури
Қалблар касаллиги ва уларнинг муолажаси
Қалб ва таналар
Руҳий тарбияга муҳтожмиз!


1-Бўлим

Ёмон хулқлар баёни ва улардан халос бўлиш йўллари
Куфрнинг маъноси, турлари ва зарарлари
Куфрнинг маъноси
Куфр ҳақида Қуръонда нима дейилган?
Куфр ҳақида ҳадисларда нима дейилган
Куфрнинг турлари
Амалий-мажозий куфр
Куфрнинг зарарлари
Ширкнинг маъноси, турлари ва зарарлари
Ширкнинг мазмун-моҳияти
Куфр билан ширк ўртасида қандай фарқ бор
Ширк ҳақида Куръонда нима дейилган?
Ширк қандай оқибатларга олиб боради
Ширк ҳақида ҳадисларда нима дейилган?
Кичик – махфий ширк нима?
Кичик ширкнинг бошқа турлари
Ширкнинг кўринишлари
Ширкнинг зарарлари
Нифоқнинг маъноси, турлари ва зарарлари
Нифоқнинг маъноси.
Нифок билан риё орасида қандай фарқ бор?
Нифоқ ҳақида Қуръонда нима дейилган?
Нифоқ ҳақида ҳадисларда нима дейилган?
Нифоқ ҳақида улуғлар нима дейишган?
Нифоқнинг турлари
Нифоқнинг ҳукми
Мунофиқнинг белгилари
Салафларнинг нифоқдан қўрқуви
Ҳанзала мунофиқ бўлдими?
Нифоқнинг сабаблари
Нифоқнинг зарарлари
Нифоқдан халос бўлиш йўллари
Бидъатнинг маъноси, ҳукми ва зарарлари
Бидъатнинг маъноси
Бидъат ҳақида Куръонда нима дейилган?
Бидъат ҳақида ҳадисларда нима дейилган?
Бидъат ҳақида улуғлар нима дейишган?
Бидъат турлари
Бидъатнинг яхшиси ҳам бўладими?
Ибодатлар ва одатлардаги бидъат
Бидъат-хурофотлар келиб чиқиши сабаблари
Бидъатнинг зарарлари
Васваса ҳақида ҳадисларда нима дейилган?
Имон-эътиқоддаги васваса
Бидъат-хурофотлардан қутулиш йўллари
Васвасанинг маъноси, турлари ва зарарлари
Васвасанинг маъноси
Шайтон ва нафс васвасаси ҳамда соғлом фикр орасида қандай фарқ бор?
Васваса ҳақида Қуръонда нима дейилган?
Таҳоратдаги васваса
Намоздаги васваса
Васвасанинг зарарлари
Гуноҳдан тўхтамаслик моҳияти, ҳукми ва зарарлари
Гуноҳдан тўхтамаслик моҳияти
Гуноҳдан тўхтамаслик ҳақида ҳадисларда нима дейилган
Етмиш марта гуноҳ қилган одамнинг истиғфори
Гуноҳни тан олиш аҳамияти
Гуноҳдан тўхтамаслик ҳақида улуғлар қавли
Қалб қаттиқлиги моҳияти, сабаблари ва давоси
Қалб қаттиқлиги моҳияти
Қалб қаттиқлиги ҳақида Қуръонда нима дейилган?
Қалб қаттиқлиги ҳақида ҳадисларда нима дейилган?
Қалб қаттиқлиги ҳақида улуғлар қавли
Қалб қаттиқлиги оқибатлари
Қалб қаттиқлиги белгилари
Қалб қаттиқлиги сабаблари
Қалб қаттиқлигини қандай даволаш мумкин?

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Қалблар табобати»
52 500 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 4089
  • Вазни: 0.60кг
  • ISBN: 9789943889200
Сотилган сони: 28
Кўрилган сони: 10328
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.