Menu
Your Cart

«Иҳёу улумиддин» 3-жуз

«Иҳёу улумиддин» 3-жуз
«Иҳёу улумиддин» 3-жуз
«Иҳёу улумиддин» 3-жуз
«Иҳёу улумиддин» 3-жуз

«Иҳёу улумиддин» 3-жуз
(Дин илмларини жонлантириш)

Қўлингиздаги китоб мусулмон оламида «Ҳужжатул Ислом» унвони билан шарафланган Имом Абу Ҳомид Ғаззолийнинг машҳур асарларидан биридир. Муаллиф қалб касалликларини даволаш ва нафсни тарбиялаш масаласига ўта ҳассослик билан назар ташлайди. Инсоннинг яратилишидаги ҳикматлар ҳақида мулоҳаза этади. Бир сўз билан айтганда, инсонни ҳам маънан, ҳам жисмонан покликка даъват этувчи бу асар муҳтарам ўқувчиларимизга манзур бўлади, деган умиддамиз.


Муаллиф:
 Имом Абу Ҳомид Муҳаммад ибн Муҳаммад Ғаззолий
Таржимонлар: Мубашшир Аҳмад, Абдулҳодий Ғиёсов....
Нашриёт: «Azon kitoblari»
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 580 бет
ISBN: 978-9943-8140-7-3
Бичими: 70×100 1/16
Муқоваси: қаттиқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 8 августдаги 03-07/6303-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

КИРИШ

Парвардигоримиз Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтамиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога, у зотнинг аҳлига, саҳобаларига ва уларга қиёматгача гўзал суратда эргашганларга салавот ва саломлар йўллаймиз. Азиз ўқувчи! Сизга тақдим этилаётган ушбу китоб Ислом оламида машҳур ва мўътабар манбалардан саналади. Буни ўзингиз ҳам яхши биласиз. Мусулмон халқимиз орасида Имом Ғаззолийнинг номларини, у зотнинг “Иҳёу улумид дин” асарларини эшитмаган одам бўлмаса керак. Лекин, афсуски, баъзи бир парча таржималарни, оғизларда юрган ривоятларни айтмаганда, “Иҳё”дан бехабармиз. Аллоҳ таолога яна минг бор ҳамду санолар айтамизки, ана шу машҳур, аммо нотаниш асар бугун ўзбек китобхонига ўзбек тилида тақдим этилаётир. Бу катта ишнинг бошида юртимизнинг мубо- рак илм даргоҳларидан бири – Имом Бухорий номидаги Тошкент шу Ислом институти аҳли турибди. Китобнинг таржимонлари даргоҳнинг мударрисларидир. Имом Абу Ҳомид Ғаззолий ушбу китобларини “Иҳёу улумиддин" (яъни, дин илмларини жонлантириш) деб номладилар ва у орқали замонлар ўтиши билан туб маъносидан ўзгача англашила бошлаган дин иши, илми, йўли асли қанақа эканини, Пайғамбарлар, салафи солиҳлар уларни қандай тушунишганини ва ҳаётларига қандай татбиқ этишганини баён қилишни хоҳладилар. Ўзини комил мусулмон, уламо, такводор санайдиганлар қаршисига бир палласи оят, ҳадис, ҳикмат-асарлардан иборат адолат тарозисини қўйдилар ва ҳар кимга нафсини тортиб кўришни таклиф этдилар. Ёки, мазкур муборак манбалар ила қалб ҳолатини акс эттирувчи бир ойна сайқаллаб, уни сирлар яшириниб ётган қалбларга рўпара қилдилар. Шунинг учун ҳам “Иҳё”ни қўлига олган одам ўзгариб қолса, ажабланиш керак эмас. Уни ўқиган киши, сўзсиз, нафсини ҳисоб-китоб қилишга тушади, катта билган амаллари ақл тарозида тош босмаганидан, пинҳон тутган сирлари қалб ойнасида ошкор бўлганидан сергак тортади, фикрлари остин-устун бўлиб кетади. Фавқулодда гўзал сўзлар, чуқур мулоҳазалар, шафқатсиз ҳақиқатлар таъсирида ўзи ва, гуноҳлари билан овора бўлиб қолади. Назарини поклайди, қалбига сайқал беради, ниятини ўнглайди. Фақат бугуни ёки эртаси борасида эмас, охирати учун ҳам астойдил қайғура бошлайди. “Иҳё”ни ўқиган ва унинг сўзини уққан ҳар бир ўқувчи-уқувчи шу ҳолни бошидан кечиради. Аммо, олдиндан айтиб қўйишимиз керакки, Ушбу асарни ўқиш ҳам, уқиш ҳам осон иш эмас, у равон мутолаа қидинадиган, тез тушуниладиган китоблар сирасига кирмайди. Уни ўқишга киришаётган китобхон фикрлар саҳросини кезиб, баёнлар чўққисини ошиб, масалалар уммонидан сузиб ўтишга ўзини ҳозирлаши лозим. Акс ҳолда, мутолаа сўнгига етмай тўхташи, машаққатли меҳнат ортидан эришилажак неъматлар – фикрий, қалбий, амалий ўзгариш ва юксалишлар қўлга киритилмай қолиши мумкин. “Иҳё” – сабрталаб китоб. Унинг мутолаасига киришган киши ҳайратомуз фикрларга ёки бугун мутлақ ҳақиқат дея ишонилган бир сўзнинг тескарисига дуч келиб колса, "берди”сига етгунича сабр қилиши, бу гап нотўғри-ку, деб китобни ёпмаслиги керак. Бу ерда танланган услуб шундайки, бир фикр ўртага ташланса, унинг хулосаси кўпгина китоблардаги сингари ўша заҳоти ёки бир неча сатрдан сўнг эмас, балки кейинги саҳифада, ҳатто бир неча бетлар ўтиб келади. Шунинг учун сабр билан ўқиганларгина унинг ҳайрат водийларда роҳат ила сайр қилади. Зеро, ҳар қандай илм чўққисига сабр билан етишилади. Шунингдек, “Иҳё”да айрим мулоҳазалар борки, улардан умумлаштирувчи хулоса чиқариш лозим бўлади. Масалан, фиқҳ илми ва олимлари ҳақидаги фикрлар (айни масалада ўша замондаги ҳолатни ҳам назардан қочирмаслик керак). Улардан Имом Ғаззолий фиқҳни ва фақиҳларни ёмон кўрар экан, деган хулоса чиқмайди. Балки муаллиф замонасининг олимларини танқид қилар экан, ҳақиқий фақиҳ қандай бўлишини тушунтиради, фикрини улуғ имомларнинг ҳолатларини баён қилиш ила исботлайди. “Иҳё”ни ўқиётган кишидан яна холисназар ва сергак бўлиш талаб этилади. Акс ҳолда, ихтилофли фикрлар уйғониши мумкин. Чунки Имом Ғаззолий яшаган давр ила бугунги куннинг диний-дунёвий ҳаётида ҳам, тушунчаларида ҳам тафовутлар мавжуд, у пайтда муҳим бўлган баъзи жиҳатлар бугун эскирган, у пайтда рад қилинган баъзи қарашлар бугун муҳимга айланган бўлиши мумкин. "Иҳëу улумид дин” нафақат дин илмларини, балки ўлик, мудроқ, ғофил дилларни ҳам тирилтирувчи асардир, қалблардаги ҳис-туйғуларни кашф этувчи ойнадир. Уни ўқиб-тушунганлар бунга амин бўлажаклар. Энди, бевосита китоб ва унинг таржимаси ҳақида. Имом Абу Ҳомид Ғаззолий "Иҳё”да тўртта катта мавзуни жамлаганлар: ибодатлар, урф-одатлар, ҳалок қилувчи ва нажот берувчи нарсалар ҳақидаги қисмлар. Ҳар қайси қисм ўнтадан, жами қирқта китобни ўз ичига олган. Бу ҳақда Имом ҳазратлари муқаддималарида хабар берганлар. Муаллиф жаноблари бирор мавзуни ёритар эканлар, исломий одоб ва анъанага кўра, дастлаб унга тегишли оятларни келтирадилар, сўнгра Пайғамбаримизнинг ҳадисларига мурожаат этадилар, кейин эса, саҳобалар, тобеинлар ва бошқа улуғларимизнинг сўзларидан, сийратларидан далиллар келтирадилар, шундан сўнг фикр-мулоҳазаларини баён этиб, лозим ўринларда сўзларини ҳужжат билан қувватлайдилар. Гарчи асарда ҳадислар изоҳи келтирилмаган бўлса-да, кейинчалик аллома Зайниддин Абу Фазл Абдурраҳим ибн Ҳусайн Ироқий (ҳижрий 806 йилда вафот этганлар) ушбу жиҳатни тўлиқ ишлаб чиққанлар, яъни ҳар бир ҳадиснинг асоси баён этилиб, изоҳи берилган. Азиз китобхон, биласизки, катта ишни бошлаш ҳамиша машаққатли ва оғир кечади, беихтиёр хато-камчиликларга ҳам йўл қўйилиши мумкин. Шунинг учун билиб-билмай содир этган нуқсонларимиз, таржимадаги ғализлик ва камчиликлар учун сиздан узр, Аллоҳдан мағфират сўраймиз. Ушбу тортиқ қилаётган туҳфамизни ҳусни мақбул этгайсиз. Имомимиз Ҳужжатул Ислом Ғаззолий ҳазратларининг ҳақларига, қолаверса, биз, ходимларингиз ҳақларига дуо қилгайсиз, Яратгандан гуноҳларимизни кечиришини, тавфиқ ато этишини сўраймиз, Унгагина сиғинамиз ва ундангина мадад тилаймиз.

Ижодий гуруҳ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Иҳёу улумиддин» 3-жуз
114 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 4577
  • Вазни: 0.91кг
  • ISBN: 9789943814073
Сотилган сони: 14
Кўрилган сони: 1782
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.