









«Аллоҳ севган амаллар»
Аллоҳ таоло ушбу умматга раҳм қилиб, оз амалга ҳам жуда кўп ажр-мукофотлар ваъдасини берган. Инсон умри давомида берилган имкониятлардан фойдаланадиган бўлса, кўплаб солиҳ амалларга муваффақ бўлиши, ҳадду ҳисобсиз ажрларни қўлга киритиши, дунё ва Охират саодатига эришиши мумкин. Мазкур китобда 365 кунга мўлжалланган солиҳ амал ҳақида сўз боради, агар инсон бир кунда биттадан ўрганиб, унга амал қиладиган бўлса, ҳар куни Аллоҳ таоло севган амални қилган бўлади. Ҳар куни бир неча амални бажара олса, Аллоҳнинг фазл-марҳамати ила Абу Бакр розияллоҳу анҳу сингари Жаннатнинг барча эшикларидан чақириладиган даражага эришиш имкониятини ҳам қўлга киритади, иншааАллоҳ. Оламлар Роббидан ушбу китобни барча учун манфаатли қилиши ҳамда Ўзи буюрган, яхши кўрган амалга тавфиқ беришини сўраб қоламиз.
- Stock: Мавжуд
- Код: 5342
- Вазни: 0.54кг
- ISBN: 9789910892608