Menu
Your Cart

«Тарихи Муҳаммадий» QR кодли

«Тарихи Муҳаммадий» QR кодли
йўқ

«Тарихи Муҳаммадий» QR кодли

    Ислом тарихида Пайғамбаримизнинг муборак ҳаётлари ва беназир хулқларига бағишлаб ёзилган сийрат китоблари талайгина. Алихонтўра Соғунийнинг “Тарихи Муҳаммадий" китоби ҳам шулардан биридир. Муаллиф Пайғамбаримиз ҳаётларини тарихий манбалар ва ҳаққоний ҳужжат-далиллар асосида баён этиш баробарида ўз томонидан шарҳларни ҳам келтириб ўтиши билан ўзига эътиборни тортади. Бу эса асар қадр-қимматини янада оширади. Асар тили ва баён услуби содда ва самимий. Мазкур китоб ўқувчиларга манзур бўлади, деган умиддамиз.

Муаллиф: Алихонтўра Соғуний
Номи: «Тарихи Муҳаммадий»
Нашриёт: «Movarounnahr»
Сана: 2020 йил
Ҳажми: 712 бет
ISBN: 978-9943-12-429-5
Ўлчами: 70х100 1/16
Муқоваси: қаттиқ

Тақдим

    Ҳазрати Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг туғилганларидан вафотларига қадар ҳаёт тафсилотлари, фаолиятлари, курашлари, жангу жадаллари мавзусидаги тадқиқотлар сияр ёхуд сийра (сийрат) соҳасига киради. Сиярга оид китоблар Қуръони Карим, саҳиҳ ҳадислар, мўътабар сийрат китоблари услубининг ўзига хослиги нуқтаи назаридан бошқа тарихий асарлардан фарқ қилади. “Тарихи Муҳаммадий" китобининг мақсади Ислом ҳақиқатини Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳаётлари мисолида англатишга қаратилгандир. Зеро, Ҳазрат Пайғамбар Ислом тамойиллари ва ҳукмларининг ҳаммасини ўзида мужассамлантирган зот бўлганлар.
    Ушбу китоб 1954—1961 йиллар давомида муаллифнинг ўз қўли билан ёзиб битирилган. Унинг ўзбек арабий ёзувида ҳуснихат оққа кўчирилган нусхаси ҳам мавжуд. Ўзбекистон мустақил бўлгач, мазкур китоб бир неча бор кирилл имлосида нашр этилди. Унинг дастлабки нашрини тайёрлашда хаттотлар йўл қўйган бир қанча камчиликларни тузатиш, жой ва шахс номларига аниқлик киритиш, оят-ҳадислар ва баъзи матн парчаларини араб ёзувида бериш имконияти бўлмаган холос. Олдиндан келаётган илмий анъаналаримизда манбаларни саҳифанинг сўнгги сатри остида ёки китоб охирида кўрсатишга одатланилмаганликдан бу ҳақда фақат қисқача эслатма берилган. Кейинги нашрларда ҳам аҳволни ижобий томонга ўзгартириш насиб этмади. Аммо қўлингиздаги бу нашр асарнинг жиддий таҳқиқ, тахриж ва тасҳиҳга тобе тутилган ҳоли бўлиб, юқорида қайд этилган камчиликларнинг аксарияти бартараф этилди. Қилинган ишларнинг тафсилоти китоб охиридаги “Изоҳлар" (қилинган таҳқиқ, тахриж ва тўлдирувда берилган.
    Китоб сийрат мавзусида асарлар тасниф этиш усулига биноан, унинг анъаналарини муваффақиятли давом эттирган ҳолда ёзилган. Дастлабки қисмда Пайғамбаримизнинг туғилишларидан бошлаб, то илк ваҳий келгунга қадар бўлган давр тафсилотлари баён қилинади. Шундан кейин изма-из жоҳилият даврида Аллоҳ динини тушунтириш ва бу йўлда кўрсатилган буюк фидокорлик, муҳим ғазот ва сарийялар, подшоҳларни Исломга даъват, Арабистонда Ислом дини тантанаси, Пайғамбаримизнинг ақлларни лол қолдирувчи мўъжизалари ҳамда инсони комил сифатидаги олий фазилатлари англатилади. Булар ноёб фотосурат, харита ва тасвирлар билан бойитилган.
    Бир халқни миллат сифатида бирлаштирувчи муҳим омил она тилидир. “Тарихи Муҳаммадий" эса ҳозирги ўзбек тилининг асли бўлган чиғатой туркийчасида ёзилган энг сўнгги асарлардан ҳисобланади ва мунқариз бўлаёзган тилимиз негизларини ўрганишни истовчилар учун қимматли топилмадир. Тушунилиши осон, баён услуби очиқ ва равондир. Шу боисдан матнни қўлёзмадаги шакли билан сақлаб қолишга ҳаракат қилинди.
    Таҳқиқ натижасида шу нарса маълум бўлдики, асар энг мўътабар илмий манбаларга таянгани билан мутахассислар эътиборини тортади. Амалга оширилган тахриж василасида унинг илмийлиги расмий бир мақом қозонди. Айни замонда унда сияр мавзуси кенгайтирилиб, ўқувчига Ислом дини асослари, Каъба ва Қуръони карим тарихи мавзуларида энг керакли маълумотлар ҳам тақдим этилган.
     Ниҳоят, китобнинг айрича қимматини оширган яна бир хусусият унда баҳс қилинаётган ҳақиқатларни муҳим ижтимоий муаммолар билан чамбарчас боғлиқ ҳолда баён этилиб, муаллифнинг бой илмий, ижтимоий-сиёсий ва ҳаётий тажрибага суяниб тарихий воқеаларга ўз шарҳини келтиришидир. Асар муаллифи Пайғамбаримиз ҳаётлари тарихини баён этибгина қолиш, таъбир жоиз эса, бўлган Воқеаларнинг қуруқ ўзинигина бериш билан чекланмайди. Балки баён этилганларни кундалик ҳаётда қўллаш бўйича фойдали тавсияларни таклиф қилади. Шу сабабдан ҳам ушбу асар илк нашр этилган вақтдан бошлаб диний онг — тушунчалари тобора юксалаётган халқимизга қадрли бўлиб қолди, десак, муболаға бўлмайди.

Қутлуғхон (Эдиқут) ШОКИРОВ,
 муаллиф Алихонтўра Согуний ўғли

Мундарижа
Динимиз тарихига доир бебаҳо асар
Тақдим
Сўзбоши
Пайғамбаримизнинг насаблари ва туғилишлари эмиздирилишлари
Кўкси ёрилиши воқеаси
Оналари билан Ясриб (Мадина)га сафар
Абу Толиб тарбиясига ўтишлари
Хадичага вакил бўлиб Шом сафарига чиққанлари
Хадича билан никоҳланишлари
Байтуллоҳнинг биноси
Ҳажарул асвад тарихи
Пайғамбарлик ваҳийси
Амир Ҳамзанинг мусулмон бўлиши
Ҳазрати Умарнинг имон келтириши
Исломга умумий даъват ва Ҳабашистонга биринчи ҳижрат
Ҳабашистонга иккинчи ҳижрат
Нажошийга қарши воқеа
Саҳий)фа воқеаси
Туфайл ибн Аби Амрнинг имон келтириши
Бани Қайс шоири Аъшо воқеаси
Пайғамбаримизни масхараловчи Қурайш раисларининг воқеаси
Рукона ибн Абди Язид воқеаси
Хадича онамизнинг вафотлари
Тоиф халқини динга даъват қилиш
Меърож воқеаси
Қурайшдан бошқа қабилаларни Исломга даъват Дорун-Надва маслаҳати
Мадинага ҳижрат
Пайғамбаримизнинг Мадинага киришлари
Масжиди Набавиянинг қурилиши
Азоннинг жорий этилиши 
Мадина яҳудлари ҳақида
Ваддон — ғазотнинг бошланиши
Бувот ғазоти
Зул Ушайра ғазоти
Абдуллоҳ ибн Жаҳш сарийяси
Қибланинг Каъбага йўткалиши
Рўзанинг фарз бўлиши
Закотнинг фарз бўлиши
Бадр ғазоти
Асирлар ҳақида музокара
Қайнуқоъ ғазоти
Савиқ ғазоти
Каъб ибн Ашрафнинг бартараф қилиниши
Ғатафон ғазоти
Уҳуд ғазоти
Ҳамроул Асад ғазоти
Урана воқеаси
Азал ва Қорра қабилаларининг хиёнатлари
Маувна воқеаси
Банин-Нази(й)р ғазоти
Умратул-қазо воқеаси Ғолиб ибн Абдуллоҳ сафари
Бани Мурра қабиласига чопул
Муъта ғазоти Зотус-Салосил ғазоти
Ал-Хабат ғазоти
Макка шаҳрининг фатҳи
Ҳунайн ғазоти Табук ғазоти
Нажрон элчилари
Дорийюнлар воқеаси
Бани Омир элчилари
Зимом ибн Саълаба воқеаси
Абдулқайс элчилари
Бани Ҳанифа қабиласи элчилари
Тай қабиласи элчилари
Адий ибн Ҳотам қиссаси
Кинда қабиласининг элчилари
Азди Шануъа қабиласи элчилари
Ҳимяр подшоси элчилари
Фарватабну Амрул Жузомий элчиси
 Бани Ҳорис ибн Каъб қабиласининг элчилари
Ҳамдон қабиласи элчилари
Тужиб қабиласи элчилари
Бани Саълаба қабиласи элчилари
Бани Саъд элчилари
Бани Фазора қабиласи элчилари
Бани Асад қабиласи элчилари
Бани Узра қабиласи элчилари
 Бани Яъло (Балий) қабиласи элчилари
Умратул-қазо воқеаси Ғолиб ибн Абдуллоҳ сафари
Бани Мурра қабиласига чопул
Муъта ғазоти Зотус-Салосил ғазоти
Ал-Хабат ғазоти
Макка шаҳрининг фатҳи
Ҳунайн ғазоти Табук ғазоти
Нажрон элчилари
Дорийюнлар воқеаси
Бани Омир элчилари
Зимом ибн Саълаба воқеаси
Абдулқайс элчилари
Бани Ҳанифа қабиласи элчилари
Тай қабиласи элчилари
Адий ибн Ҳотам қиссаси
Кинда қабиласининг элчилари
Азди Шануъа қабиласи элчилари
Ҳимяр подшоси элчилари
Фарватабну Амрул Жузомий элчиси
Ҳамдон қабиласи элчилари
Тужиб қабиласи элчилари
Бани Саълаба қабиласи элчилари
Бани Саъд элчилари
Бани Фазора қабиласи элчилари
Бани Асад қабиласи элчилари
Бани Узра қабиласи элчилари
Бани Яъло (Балий) қабиласи элчилари

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Тарихи Муҳаммадий» QR кодли
216 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 2092
  • Вазни: 1.53кг
  • ISBN: 9789943124295
Сотилган сони: 497
Кўрилган сони: 112753
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.