«Азон айтиш қоидалари»
Биз туғилишимиз билан вужудимизга қулоқларимиз орқали азон товуши – Илоҳий нур киради, умримиз азон садоларига эш бўлиб, унга ижобат этиш билан ўтади, ва ... бу «меҳмонхона»ни тарк этиб, охират сафарига отланганимизда ҳам такбир – «Аллооҳу акбар» ҳимояси остида кузатиламиз, иншааллоҳ. Азон ва иқома айтиш қоидалари, Илоҳий нидонинг хусусият ва фазилатлари ҳамда муаззинлик сифат ва даражаларини ўзида мужассам этган китобимизни тақдим этишда, Аллоҳ Ҳақ субҳонаҳу ва таолодан ишимизни манфаатли ва Қиёмат кунида захира қилишини сўраб қоламиз.
Муаллиф: Оятуллоҳ Айниддин
Нашриёт: «Kitob nashr» нашриёти
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 104 бет
ISBN: 978-9943-7734-5-5
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 8039-рақамли хулосаси асосида тайёрланди
Оятуллоҳ Айниддиннинг «Азон айтиш қоидалари» китобига ТАҚРИЗ
Асрлар оша башариятни ибодатга, нажотга чорлаб келаётган азон садоларини мусулмонлар ўзгача иштиёқ, кўтаринки кайфият билан тинглайдилар, қадрлайдилар. Ҳар куни беш маҳал янграйдиган бу садо кишини дунё ишларидан узилиб, охират тадоригини қилишга ундайди. Азон Аллоҳ таолони танишга, У зотнинг буйруғи бўлмиш намозни адо этишга лаббай деб жавоб бериш учун чақириқдир. Муқаддас динимиз Исломнинг шиорларидан бўлган азон калималари ердан осмонга кўтариладиган калималар эмас, балки барча мўмин-мусулмонлар ҳамжиҳатликда бир бутун бўлиб якка-ягона Аллохга ибодат қилишлари учун осмондан ерга нозил қилинган буюк инъомдир. Мусулмонларни намозга чорлов факат азон айтиш орқали амалга ошади. Зеро, азон билан эришилган натижага ундан бош бирор нарса билан эришиб бўлмайди. Муаззин азонни тартиб-қоидаларига риоя этиб, гўзал овозлар билан айтса, унинг даъвати ҳам, ижобати ҳам гўзал бўлади, иншааллоҳ. Оятуллох кори Айниддин «Азон айтиш коидалари» деб номланган китоб таълиф этиб, бу рисолада азоннинг жорий бўлиши, айтилиш тартиби, ҳикматлари ва фазилатлари ҳамда муаззинга бериладиган ажрлар каби азонга оид бир канча маълумотларни ишончли манбалар асосида келтириб ўтган. Азон ҳижратнинг илк йилида Мадинаи мунавварада машруъ қилинганини инобатга олсак, орадан 1443 йил ўтган бўлса-да, ҳали Эшитиш ва тааммул қилишга азондан кўра ҳануз худди илк айтилгандек янграмокда ҳақлироқ калималар, муаззиндан кўра ҳидоятга чорловчироқ даъватчи бўлмаса керак. Ҳадислардан бирида бу ҳақида шундай дейилган: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Имом зомин (зиммасига олувчи)дир. Муаззин омонатдордир. Аллоҳим, имомларни тўғри йўлга бошла ва муаззинларни мағфират қил», дедилар» (Имом Абу Довуд ривояти). Оятуллоҳ Айниддиннинг мазкур китоби ўзининг долзарб маълумотлари, азон ва иқома айтиш қоидаларини жуда чиройли ва батафсил баён этгани, оят ва ҳадисларга таянилгани учун барчага бирдек манзур бўлади, иншааллоҳ.
ШАЙХ АЛИЖОН ҚОРИ ФАЙЗУЛЛОҲ МАХДУМ
Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлими мудири
«Азон айтиш қоидалари»
15 000 сўм
- Stock: Мавжуд
- Код: 3738
- Вазни: 0.12кг
- ISBN: 9789943773455
Сотилган сони: 9
Кўрилган сони: 14565