Menu
Your Cart

«Анъанавий ва ноанъанавий таълим»

«Анъанавий ва ноанъанавий таълим»
«Анъанавий ва ноанъанавий таълим»
-50 %
«Анъанавий ва ноанъанавий таълим»
«Анъанавий ва ноанъанавий таълим»

«Анъанавий ва ноанъанавий таълим»
(Расулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таълим бериш усуллари)

Аллоҳ таоло илм ўрганишга интилишни ҳар бир мўмин-мусулмон зиммасига фарз этиб қўйган. Айрим кишилар илм деганда фақат диний илмларни назарда тутиб, мусулмончиликда дунёвий фанларнинг ўрни йўқ деган нотўғри тушунчада бўлишади. Аслида эса, диний илмлар ҳам, дунёвий илмлар ҳам Аллоҳнинг илми бўлиб, уларни бир-бирларидан ажратиш мумкин эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Илмни Чин-Мошин (Хитой)дан бўлса ҳам, излаб топиб, эгалланг. Зеро, илм талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир», деганлар. Мазкур ҳадисдан ҳам диний, ҳам дунёвий илмларни талаб қилиш фарзлиги маълум бўлади. Шунга биноан ўқув қўллана муаллифлари таълим берувчи барча ҳамкасбларига ҳар иккала илмдан хабардор бўлиш ва таълим бериш сир-асрорларини чуқур ўзлаштиришга, таълим олувчиларни баркамол шахс қилиб тарбиялаш каби сермашаққат фаолиятларига янада муваффақият, барака келтиришига умид боғлагайдир.

Ушбу ўқув қўлланмада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таълим бериш усуллари, диний таълимда мадраса муаллимларнинг фаолиятлари, умумий педагогика, таълим усулларининг моҳияти ва тадрижий босқичлари, педагогик технологиялар, интерфаол методларга тааллуқли маълумотлар ўрин олган. Ўқув қўлланма ўрта махсус ислом билим юртлари ўқитувчи ва талабалари учун, шунингдек ушбу йўналишга қизиққан барча таълим муассасаларининг талим берувчи ва таълим олувчиларига мўлжалланган.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 31 майдаги 3039-сонли хулосасига асосан тайёрланди.

 

Муаллифлар: Гулобод Қудратуллоҳ қизи, Ровшан Ишмуҳамедов, Малика Нормуҳаммедова
Номи: «Анъанавий ва ноанъанавий таълим»
Нашриёт: «Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази»
Сана: 2019 йил
Ҳажми: 312+32 бет
ISBN: 978-9943-5682-2-8
Ўлчами: 70×100 1/16
Муқоваси: қаттиқ

https://www.instagram.com/p/B9BW0twJTUp/?igshid=11im86n130rsd

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Анъанавий ва ноанъанавий таълим»
21 500 сўм
43 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: C2198
  • Вазни: 0.80кг
  • ISBN: 9789943568228
Сотилган сони: 177
Кўрилган сони: 32534
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.