Бир дона пойабзал
Оёқ кийимлар сотиладиган дўконда сотувчи янги келтирилган молларини пештахтага жойлаштираётган эди. Ойнаванд пештахта ортидан кўчадаги бир болакай унинг бу ишини кузатиб турарди. Сотувчи бежирим оёқ кийимларни ойна томонга тераётганда болакай ўзи билмаган ҳолда пештахтага яқинлаша бошлади. Гарчи болакай қўлтиқтаёққа суяниб олган бўлса-да, кўриниши анча тетик эди. Сотувчи унга бир қур кўз ташлади. Шимининг чап пойчаси тиззасидан шалвираб турарди. Ҳа, болакайнинг бир оёғи йўқ эди. Сотувчининг унга қараб турганини сезмаган болакай кўзини чиройли қилиб териб қўйилган пойабзаллардан узолмас эди. Унинг порлаб турган кўзларидан бу оёқ кийимларни олишни қанчалик хоҳлаётганини билиб олиш қийин эмасди. У бир қанча вақт шундай турди. Сўнг аста-секин дўкондан узоқлаша бошлади. Унинг кетиб қолаётганини кўрган сотувчи ташқарига чиқиб, болакайни чақирди:
— Ҳой болакай! Пойабзал олмоқчимидинг? Сенга келадиган ажойиб оёқ кийимлар бор.
Болакай унга қайрилиб:
— Ҳақиқатан ҳам чиройли оёқ кийимлар экан, — деди юзида табассум билан. — Лекин менинг оёғим туғма чўлоқ.
— Менимча, бунинг аҳамияти йўқ! сотувчи шундай деб ташқарига отилиб чиқди. Бу дунёда ҳамма нарсаси тўла-тўкис инсон топиб бўлмайди. Кимнингдир қўли, кимнингдир эса оёғи. Яна кимнингдир ақли, бировнинг эса виждони бўлмайди...
Болакай жим тураверди. Сотувчи эса гапида давом этди:
— Кошки виждонимиз бўлмагунча, оёғимиз бўлмасайди.
Болакай ҳайрон қолди. Сотувчига яқинлашиб:
— Тушунмадим. Нега ундай деяпсиз? – дея сўради.
— Шундай, болажон! Виждонсиз инсон бўлолмаймиз. Оёқларимиз бўлмаса ҳам инсон ҳисобланаверамиз. Зотан, инсонни Жисм с эмас, феъл-атвори тўкис қилиб кўрсатади.
Виждонсиз киши жаннатга киролмайди. Оёғи йўқлар эса жаннатда бу нуқсондан фориғ бўлишади. Ҳатто жисмида нуқсони борларнинг соғлом инсонларга нисбатан мукофотга
муносиб бўлиш эҳтимоллари катта, — деди сотувчи.
Болакай яна бир бор табассум қилди. Шу бугунгача чеккан изтироблари аригандай бўлди. Сотувчи пештахтага ишора этиб:
— Ҳозир кўрганинг пойабзал сенга
ярашади. Кийиб кўрасанми? — деди.
Болакай боши билан «йўқ» ишорасини қилди:
— Устига ўттиз лира деб ёзилган экан. Уни ололмайман.
— Ҳозир чегирмалар пайти, шунинг учун бироз нархини туширсам бўлади. Хўш, буни йигирма лира, десак сен унинг бир пойини олганинг учун бир пой оёқ кийимга ўн лира берсанг етади.
Болакай бир оз ўйланиб турди-да:
Нариги пойини нима қиласиз? Бир пойини менга сотсангиз, у ҳеч нарсага яраклайди-ку. Ким олади уни?— деди.
— Оббо, роса гапни чўздинг-да, — дея кулди сотувчи. Уни ҳам ўнг оёғи бўлмаган биpop болага сотарман. Болакайнинг кўнгли бироз тинчлангандай бўлди. Сотувчи ундан:
Мактабга борасанми?— дея сўради.
Иккинчи синфни тамомладим. Учинчига ўтдим!
— Унда яна ҳам яхши, — деди сотувчи. — Ўқувчи бўлганинг учун махсус чегирма билан яна беш лирага арзонлаштирамиз. Беш лира қолди. Демак, пойабзал сеники бўлди! Сотдим уни!
Сотувчи боланинг ҳайрат тўла боқишлар билан дўконга кирди. Пештахталар болакайга ёққан пойабзаллар билан тўла эди. Аммо сотувчи уларга эътибор бермай, кўргазма
учун қўйилганини олди. Болакайни ўриндиққа ўтирғизиб, янги оёқ кийимини кийдирди. Эски пойабзалини болакайга кўрсатиб:
Мен маҳсулотимни сотдим. Сен ҳам бу пойабзалингни менга сотсанг, хурсанд бўлардим, — деди.
Ҳазиллашяпсизми?! — қиқирлаб кулди болакай.
Унинг тагчарми ейилиб кетган, эски пойабзал бўлса. Шу туришида пулга арзийдими у?
— Э-э, сен билмас экансан, кичик дўстим, – деди сотувчи юзига жиддий тус бериб. — Осори атиқа деган нарсалар ҳақида эшитмаган экансан-да. Осори атиқалар қанча эски бўлса, шунча нархи қимматлашади. Шунинг учун ҳам бу оёқ кийиминг ўттиз-қирқ лирага баҳоланса керак. Болакай ҳайратдан анграйиб қолган эди. У гўё туш кўраётгандек эди. Сотувчининг ҳаяжондан титраётган қўлларидаги қоғоз пулларга бир кўз ташлаб қўйгач, ўн лираликни нари суриб, деди:
— Менимча, йигирма лира ҳам етади. Ҳозир чегирмалар пайти-ку! Сотувчи унинг гапини қайтармай ўн лирани яна жойига солиб қўйди ва болакайнинг ёноғидан ўпди. Сотувчининг шу биргина ўпичидан унинг қанчалик қувончи чексиз эканини билиш қийин эмас эди. Агар бутун дўкондаги молларини бир кунда сотиб юборса ҳам ҳозиргидек бахтиёр
бўлолмасди. Болакай секин ўрнидан қўзғалди. Гўё қўлтиқтаёққа ҳам эҳтиёжи йўқдек эди унинг. Юзида маҳзун табассум билан бундай деди:
— Отам ҳақ эканлар! «Жисмингдаги нуқсон учун ҳеч қачон ўкинма!»- дейдилар. Бугун биринчи марта нуқсонимдан уялмадим...
Мустафо Маҳмуд тайёрлади
«Ҳилол» журналининг 1(34)-сонидан
Журналга Обуна бўлинг
Изоҳ қолдириш