«Устозлар билан мутолаа» лойиҳасининг 8-сони бўлиб ўтди (3-суҳбат)

Бугун «Китобхонлик мактаби» лойиҳасининг 178-сонида устоз Анвар Аҳмад меҳмон бўлиб, «Руҳий тарбия» китоби асосида суҳбат қилиб бердилар.

Тадбир ўртасида анъанага кўра савол-жавоб ўтказилди. Тўғри жавоб топганларга «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аҳли байт»  китоби ҳадя қилинди.

Шундан кейин меҳмонимиз ва тингловчилар ўртасида савол-жавоблар қилинди.

Шунингдек, тадбир давомида «Hilol Nashr» нашриётининг фахрий ходимлари Андижондаги дўконимиздан Иминжон Абдуғани ўғли ва Марғилон дўконимиз ходими Ахрорхон Муҳаммад Амин ўғли кўп йиллардан бери китобхонларимизга хизмат қилиб келишаётгани учун эсдалик ҳадялари билан тақдирландилар.

Тадбир Қуръони Карим тиловати ва дуолар билан ниҳоясига етди.