«Устоз» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди
Бугун «Китобхонлик мактаби» лойиҳасининг 201-сонида «Устоз» китобининг тақдимоти ўтказилди.
Тадбирга китоб муаллифи Муҳаммад Зариф Муҳаммад Олим ҳамда Нозимжон Ҳошимжон домла ташриф буюришди.
Тадбир аввалида Нозимжон Ҳошимжон домлага сўз берилди. Улар саҳобалар ҳаёти мисолида устозга бўлган ҳурмат қандай бўлиши кераклиги ҳақида нутқ сўзладилар. Шунингдек, муаллифнинг яна бир китоби — «Исломда саломатлик» ҳақида ҳам тўхталиб ўтдилар.
Тадбир ўртасида анъанага кўра савол-жавоб ўтказилди. Тўғри жавоб берганларга «Устоз» китоби совға қилинди. Навбатдаги суҳбатга «Ҳадис ва ҳаёт» силсиласининг 12-жузидаги «Меросхўрлик даражалари» бобидан ўқиб келиш вазифа қилинди.
Суҳбатнинг иккинчи қисмида китоб муаллифи Муҳаммад Зариф Муҳаммад Олимга сўз берилди. муаллифи китобнинг ёзилиш тарихи ҳақида маълумот бердилар.
Сўнгра иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга устозлардан жавоб олдилар.
Тадбир охирида тингловчилар орасида бугунги кунда устозлик қилаётганларга эсдалик ҳадялар топширилди.
Тадбир Қуръони Карим тиловати билан ниҳоясига етди.
Сиз тадбирдан қандай фойда олдингиз?
Кейинги ҳафта сешанба куни шайх Муҳиддин Мансурнинг «Соф ақийда» китоби тақдимоти бўлиб ўтади.

Изоҳ қолдириш