«Соф ақийда» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди
Бугун «Китобхонлик мактаби» лойиҳасининг 202-сонида «Соф ақийда» китобининг тақдимоти ўтказилди.
Тадбирга китоб муаллифи шайх Муҳиддин Мансур ҳамда Аброр Мухтор Алий домла ташриф буюришди.
Суҳбатни устоз Озод Мунаввар олиб бордилар.
Аввалги нутқ китоб муаллифи устоз Муҳиддин Мансурга берилди. Устоз китоб ҳақида, китоб борасидаги керакли маълумотларни бериб ўтдилар. Сўнг Аброр Мухтор Алий домла умумий китоб ҳақида ва ақийда илмига оид фикрларини билдириб ўтдилар.
Тадбир давомида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга меҳмонларимиздан жавоб олишди.
Тадбир Қуръони Карим тиловати билан ниҳоясига етди.
Сиз бугунги тадбирдан қандай фойда олдингиз?
Келаётган шанба 14 февраль куни 14:00 да «Ўткан кунлар» китобининг тақдимоти ўтказилади. Кейинги ҳафта сешанба куни эса «Маснавийхонлик дарслари» бўлиб ўтади.

Изоҳ қолдириш