Устоз Абдул Азим Зиёуддиннинг «Умра атласи» китоби нашр қилинди.

Ушбу суратли қўлланма умра сафарига тайёргарлик кўраётганлар учун мўлжалланган бўлиб, сафар давомида қилинадиган амаллар ҳақида жонли тасаввур ҳосил қилишга ёрдам беради.

Китоб уч бўлимдан иборат. Дастлабки икки бўлимда умра ибодати, зикру дуолар, масжидда, хусусан, икки Ҳарамда юриш-туриш одоблари ва қонун-қоидалар содда, равон ва оммабоп услубда баён қилинган.

Учинчи бўлимда эса Мадина ва Маккадаги тарихий жойлар, ёдгорликлар ва зиёратгоҳлар ҳақида қимматли маълумотлар, кўргазмали суратлар ҳамда хариталар тақдим этилган.

Шунингдек, китобдан «Ҳарамда жаноза ўқиш тартиби», «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шамойиллари», «Уҳуд ғазотининг қисқача баёни», «Ҳаж ва умранинг қабул бўлиш аломатлари» каби мавзулар ҳам ўрин олган.

Умид қиламизки, ушбу қўлланма ўқувчиларда умра сафари ва ундаги ибодатлар ҳақида янада тўлиқ тасаввур ҳосил қилади.

Сайтдан буюртма беринг