Тожикистонда ХI халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтди.
3-5 октябр кунлари Тожикистон Республикасининг пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган ХИ халқаро китоб кўргазма-ярмаркасида «Ҳилол Нашр» нашриёти ҳам иштирок этди.
Жорий йил 3-5 октябр кунлари Душанбе шаҳридаги Тожикистон миллий музейида «ДУШАНБE КИТОБ – 2023» ХI халқаро китоб кўргазмаси бўлиб ўтди.
Халқаро китоб кўргазмасида Ўзбекистон, Туркия, Эрон, Туркманистон, Россия, Беларус, Ҳиндистон ва бошқа давлатлардан 30 дан зиёд нашриёт, матбаа корхоналари ва китоб савдо ташкилотлари иштирок этди.
Хусусан, Ўзбекистон делегацияси қаторида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон ноширлари ва китоб савдоси ташкилотлари миллий ассоциацияси, «Ўзбекистон нашриёти», «Замин-нашр», «Саҳҳоф», «Ҳилол-нашр», «Cредо-Принт», «Бест-боок» нашриётлари ва матбаа корхоналари вакиллари турли жанрларда 230 номдаги адабиётлар билан қатнашдилар.
Тадбирнинг очилиш маросимида Тожикистон Республикаси Маданият вазирининг ўринбосари Сафарзода Давлат Шариф сўзга чиқиб, кўргазма иштирокчиларини китобхонлик байрами билан қутлади.
Шунингдек, сўзи давомида китоб кўргазмалари давлатлар ўртасида маъданий-маърифий, қўшничилик, адабий алоқаларни мустаҳкамлаш, китоб нашрлари, таржима соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, мумтоз ва замонавий адабиётнинг юксак намуналарини оммалаштириш, ўзаро тажриба алмашишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.
Халқаро китоб кўргазмаси доирасида илмий-амалий конференциялар, МДҲ давлатлари антологиялари, шунингдек, янги нашрлар тақдимотлари, турли музокара йиғилишлари бўлиб ўтди.
Изоҳ қолдириш