«Олимларнинг аёллари» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди


Бугун «Китобхонлик мактаби» лойиҳасининг 224-сонида Муҳаммадзиё Воҳиджон ўғли ва Юлдуз Комилова нашрга тайёрлаган «Олимларнинг аёллари»  китобининг тақдимоти ўтказилди.

Тадбирга китоб муаллифи, Озод Мунаввар, Муҳаммад Бобур Юсуф Жалолий ва кўплаб китобхонлар ташриф буюрдилар.

Тадбир аввалида устоз Эркин Маликка сўз берилди, шундан сўнг бошқа устозлар бирин-кетин нутқ сўзладилар.

Муҳаммадзиё Воҳиджон ўғли китобнинг ёзилишига сабаб бўлган воқеа, шунингдек, китобни ёзиш жараёни ҳақида маълумот бердилар.

Сўнг савол-жавоб қисмига навбат берилди. Одатдагидек, 10 та савол ўйналди, тўғри жавоб берганларга «Олимларнинг аёллари» китоби ҳадъя қилинди.

Тадбир давомида устозлар ва тингловчилар ўртасида савол-жавоб бўлиб ўтди. Тақдимотга ташриф буюрганлар орасидан энг яхши савол берган иштирокчиларга ҳам китоблар совға қилинди.

Суҳбат Қуръони Карим тиловатию дуолар билан ниҳоясига етди.