Бугун «Маснавийхонлик дарслари»нинг 44-суҳбати бўлиб ўтди
Тадбирга Мансур Али Тожимуҳаммад va Мирзо Кенжабек устозлар ташриф буюрдилар. Суҳбатни Қамариддин Бекмуҳаммад олиб борди.
Тадбир аввалида устоз Эркин Малик қирғизистонлик китобхонлар ҳақида гапириб бердилар.
Шундан сўнг устоз Мансур Али Тожимуҳаммадга сўз берилди. Улар Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган «Бахтиёр оила» ва «Исломга бағишланган умр» китоблари тақдимотида бевосита иштирок этиб, у ердаги муҳит, китобхонлар ва ҳазратимиз мухлисларининг кўплиги ҳақида сўзлаб бердилар. Шунингдек, келажакда ҳазратимизнинг барча китоблари қирғиз тилига таржима қилиниши ҳақидаги хушхабарни ҳам етказдилар.
Кейин устоз Мирзо Кенжабек «Маснавийи маънавий» китобидаги «Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу» байти ҳақида сўз юритдилар.
Одатдаги савол-жавобда иштирок этганлар учун «Ёлғон» китоби ҳадя қилинди.
Кейинги суҳбатга «Ҳадис ва ҳаёт» силсиласининг 13-жузининг 122-бетидан бошлаб ўқиб келиш вазифа қилинди.
Суҳбат давомида устоз ва тингловчилар ўртасида савол-жавоб ҳам ўтказилди.
Тадбир Қуръони Карим тиловати ва дуолар билан ниҳоясига етди.
Кейинги ҳафта, 12 май сешанба куни соат 14:00 да Муҳаммад Зариф Муҳаммад Олимнинг «Азимат» китоби тақдимоти бўлиб ўтади.

Изоҳ қолдириш