«Boy aka» лойиҳаси асосчилари билан суҳбат бўлиб ўтди


Бугун «Китобхонлик мактаби» лойиҳасининг 220-сонида islom.uz ва «Ҳилол медиа» жамоаси аъзолари, шунингдек, «Boy aka» лойиҳасининг асосчилари билан учрашув ўтказилди.

Тадбир аввалида Эркин Маликка сўз берилди, шундан сўнг меҳмонлар бирин-кетин нутқ сўзладилар.

Одатдаги савол-жавоб қисмига навбат берилди. Одатдагидек, 10 та савол берилиб, тўғри жавоб топганларга «Кеча, бугун ва эрта» китоби ҳадя қилинди. Кейинги суҳбатга «Ҳадис ва ҳаёт» силсиласининг 13-жузининг 236-бетидан бошлаб ўқиб келиш вазифа қилинди.

Суҳбат давомида «Boy aka» жамоаси ва тингловчилар ўртасида қизиқарли савол-жавоб ҳам бўлиб ўтди.

Тадбир Қуръони Карим тиловатию дуолар билан ниҳоясига етди.
Суҳбат давомида сизга энг таъсир қилган фикр қайси бўлди?

 Кейинги ҳафта 23 июнь сешанба куни 14:00 да «Руҳий тарбия» китоби ҳақида суҳбат бўлиб ўтади.