Болажонлар байрами бўлиб ўтди

Бугун «Hilol-Nashr» нашриётининг бош дўконида 2022 йилдан буён ўтказиб келинаётган, 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ташкил қилинган байрам ўтказилди.

Тадбирга келган райҳонларга нашриётимиз номидан ҳадялар улашилди.

Байрамни Islom.uz ва «Hilol-Nashr» нашриётининг жонкуяр ходимлари Ёрқин Халил ва Қамариддин Бекмуҳаммад олиб борди.

Аввал бошида масхарабозлар кўнгилочар ўйинлари билан болаларнинг кайфиятини кўтариб беришди. Шундан сўнг бошловчиларимиз кичкинтойлар билан турли савол-жавоблар ўтказди, тўғри жавоб топганларга арзимас бўлса-да совғалар улашилди.

Аллоҳ таоло ҳар бир фарзандни ота-онасининг, яқинларининг кўзини қувончи қилсин, халқига, ватанига хизмат қиладиган инсонлардан қилсин! Яна кўп йиллар шундай байрамларни тинчликда, хурсандчиликда ўтказишни насиб қилсин!

Сиз бугунги тадбирга келдингизми? Таассуротларингизни изоҳда ёзиб қолдиринг