«Араб тилида ўқишни ўрганамиз» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди
Бугун «Китобхонлик мактаби» лойиҳасининг 217-сонида Иброҳим Муҳиддин қаламларига мансуб «Араб тилида ўқишни ўрганамиз» китобининг тақдимоти ўтказилди.
Тадбирга китоб муаллифи ва устоз Мирзо Кенжабек ва китобхонлар ташриф буюрдилар.
Тадбир аввалида Эркин Маликка сўз берилди, шундан сўнг устоз Мирзо Кенжабек нутқ сўзладилар.
Одатдаги савол-жавоб қисмига навбат берилди. Одатдагидек, 10 та савол ўйналди, тўғри жавоб берганларга айнан «Араб тилида ўқишни ўрганамиз» китоби ҳадя қилинди. Кейинги суҳбатга «Ҳадис ва ҳаёт» силсиласининг 13-жузининг «Никоҳ кечаси валиймаси ҳақида» номли бобидан бошлаб ўқиб келиш вазифа қилинди.
Шундан сўнг устоз Иброҳим Муҳиддинга сўз навбати берилди. Улар илмга иштиёқ, толиби илмлар ва Қуръон ёдлаш ҳақида суҳбат қилиб бердилар.
Суҳбат давомида устоз ва тингловчилар ўртасида савол-жавоб ҳам ўтказилди.
Тадбир Қуръони Карим тиловатию дуолар билан ниҳоясига етди.
Бугунги тадбирдан ўзингиз учун қандай хулоса олдингиз?
Изоҳ қолдириш