Кеча Ўзбек тилига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

«Китобхонлик мактаби» лойиҳасининг 236-сонида ўзбек тили ҳақида суҳбат ўтказилди.

Тадбирда устоз Мирзо Кенжабек домла ва «Hilol–Nashr» нашриёти муҳаррири устоз Озод Мунаввар меҳмон бўлдилар.

Суҳбат устоз Эркин Малик, Мирзо Кенжабек домлалар ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши тарихи, бу йўлда қандай қийинчиликлар, тўсиқларга учрагани ҳақида хотиралари билан бўлишдилар.

Тадбирда одатдаги савол-жавоб ўтказилди. Тўғри жавоб топганлар учун «Дин насиҳатдир. Беҳуда ишларни тарк қилиш киши исломининг ҳуснидандир» китоби ҳадя қилинди. Кейинги суҳбатга «Ҳадис ва ҳаёт» силсиласидаги 15-жузининг 53-бетидан бошлаб ўқиб келиш вазифа қилинди.

Сўнг устоз Озод Мунаввар нутқ сўзлаб, ўзбек тилининг бошқа тиллардан кам жойи йўқлиги, балки бошқа тиллардан афзал экани ҳақида фикрлари билан бўлишдилар.

Тадбир сўнггида устоз Мирзо Кенжабекнинг янги китоблари тингловчиларга ҳадя қилинди.

Келаётган шанба, 24 октябрь куни соат 14:00 да «Васатия – ҳаёт йўли» китоби ҳақида суҳбат бўлиб ўтади. Кейинги ҳафта сешанба куни эса «Руҳий тарбия» китоби ҳақида суҳбат бўлиб ўтади.