«HILOL NASHR» НАШРИЁТИДА ЧОП ҚИЛИНАДИГАН МУСҲАФЛАР

Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотларимиз бўлсин!

Халқимизнинг Ислом динига, Қуръони Каримга бўлган муҳаббати азал-азалдан юқори бўлиб келган. Айниқса диёримизда Қуръони Каримга бўлган муносабат доим юқори бўлиб келган. Алишер Навоий, Имом Бухорий, Абу Али ибн Сино ва бошқалар ҳам дин, ҳам дунё илмида бутун оламга машҳур бўлган, устоз бўлган улуғ аждодларимизнинг ҳар бирлари болалигидан Қуръони Каримни тўлиқ ёд олишган.


Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳам мана шу шонли тарихимизни гўзал тарзда давом эттиришга ҳаракат қилиб келганлар. Шайх ҳазратларининг Ўзбекистонда фақат мусҳафи шарифни чоп қиладиган босмахона барпо қилиш, бу билан халқимизни доим мусҳаф билан таъминлаб турилиши, ҳар бир уйда Аллоҳнинг каломи бўлиши орзуларидан бири бўлган. Аллоҳ таоло ҳазратимизнинг бу ният-орзуларини вафотларидан кейин амалга оширди. «Ҳилол Нашр» нашриёти Ўзбекистонда илк бор мусҳафи шарифни чоп қилиш бахтига муяссар бўлди!


Илк бор 2018 йилнинг 28 март куни 10 000 ададда муcҳаф чоп қилинган бўлса, бугунгача жами 365 000 ададда нашр қилинди. Улардан 262 000 донаси оддий, 110 000 донаси тажвидли мусҳафдир.


Нашриётимиз дунё мусулмонлари орасида машҳур бўлган «Дорус-Салом», «Дорул-Маърифа», «Доруc-Салсабил» ва «Дорул-Ғавсоний» нашриётлари билан ҳамкорликда ишлаб келмоқда.


Келинг, нашриётимизда чоп қилинган, айни дам сотувда бор мусҳафлар билан батафсил танишиб чиқайлик:




  

  

  

  

  


Булардан ташқари нашриётимиз томонидан чоп қилинган, лекин айни дам сотувда қолмаган муcҳафларни ҳам таништириб ўтамиз:

6. «Дорус-Салом» мусҳафи:
Илк нашр қилинган йили: 2018-йил (2019, 2020, 2022-йилларда қайта нашр қилинган)
Ҳамкор нашриёт: Миср
Шу кунгача чоп қилинган жами адади: 100 000 та
Муқоваси: Қаттиқ
Қоғоз ранги: Оқ
Ўлчами: 70х100 1/16 (24х16.5 см)

7. «Дорул-Салсабил» мусҳафи:
Илк нашр қилинган йили: 2020-йил
Ҳамкор нашриёт: Сурия (Ҳозирда Туркияда фаолият юритмоқда)
Шу кунгача чоп қилинган жами адади: 20 000 та
Муқоваси: Қаттиқ
Қоғоз ранги: Сариқ
Ўлчами: 84х108 1/32 (19х12.5 см)

8. «Дорул-Маърифа» мусҳафи (тажвидли, қутида, поралари алоҳида қилинга):
Илк нашр қилинган йили: 2021-йил (2023-йилда қайта нашр қилинган)
Ҳамкор нашриёт: Сурия
Шу кунгача чиққан жами адади: 20 000 та
Муқоваси: Юмшоқ
Қоғоз ранги: Оқ
Ўлчами: 70х100 1/16

Макзур мусҳафларни «Hilol Nashr» нашриётининг Республикамиздаги барча 20 та филиалидан харид қилишингиз, китоблардунёси.уз саҳифамиздан эса буюртма беришингиз мумкин. Буюртмалар дунё бўйлаб етказиб берилади.

Бу йўлда Аллоҳ таолонинг ўзидан мададкор бўлишини, бу муборак ишларни бардавом бўлиши сўраймиз!

Телефон: +998712175999
Почта: info@hilolnashr.uz
Манзил: Тошкент шаҳри, Сўгалли ота кўчаси, 5-уй. 100185
Мўлжал: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуаси
Манзил (харита)