21 okt
Бухорода «Китобхонлик мактаби» лойиҳасининг 3-сони бўлиб ўтди
Кеча «Hilol-Nashr» нашриётининг Бухородаги дўконида Устоз Азизхўжа Хайруллоҳ ўғли билан «Китобхонлик мактаби» лойиҳасининг 3-сони ўтказилди.
Эълонларда айтилганидек, кечаги суҳбатдан бошлаб «Ижтимоий одоблар» китобини устоз билан бирга ўқиш бошланди.
Тадбир аввалида устоз Азизхўжа домла одоб-ахлоққа тўхталиб, одобнинг таърифи, фазилати, бугунги кунда одобга эҳтиёж юқорилаб кетгани ҳақида фикр-мулоҳазалари билан бўлишдилар.
Шундан сўнг шайх ҳазратларининг «Ижтимоий одоблар» китобининг муқаддимасидан ўқишни бошлаб, керакли ўринларга тўхталиб, шарҳ қилиб бердилар. Аллоҳ таоло китобни охирига етишни, унда айтилган илмлардан манфаат олиб, ҳаётимизга татбиқ қилишни насиб қилсин!
Суҳбатда «Boyaka» жамоаси ҳам меҳмон сифатида иштирок этишди. Жамоа аъзоси Бахтиёр Муҳаммад тингловчиларга ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланиш бўйича йўл-йўриқ, кўрсатмалар берди.
Тадбирда ўтган суҳбатда айтилган маълумотлардан келиб чиқиб савол-жавоб ҳам ўтказилди. Тўғри жавоб берган тингловчиларга эсдалик ҳадялар топширилди.
Суҳбат дуолар билан якунига етди.
Кейинги тадбир ноябрь ойида ўтказилиши режа қилинди. Қайси кун экани саҳифаларимизда эълон қилинади.

Изоҳ қолдириш