Биз 15 ёшдамиз!

«Hilol-Nashr» нашриёти бу йил 15 ёшга тўлди. Бу вақт давомида сиз билан бирга улғайдик, мутолаа завқини улашдик, Аллоҳ таолонинг фазли, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг баракалари билан минглаб китобхонлар қалбидан жой олдик.

Шу муносабат билан 2026 йилнинг сентябрь ва октябрь ойлари нашриётимизда «15 йил маърифат таратиб» шиори остида ўтишини эълон қиламиз!

Бу 2 ой давомида сиз азиз китобхонларни нималар кутяпти? Келинг, қисқача таништириб ўтамиз:

– Тарихга саёҳат. Нашриётимиз босиб ўтган йўлдан махсус лавҳалар ва қизиқарли маълумотлар, гурунглар, хотиралар;
– Чегирмалар. Китобхон учун энг фойдали таклифлардан бири бўлган китобларга чегирмалар;
– Учрашувлар. Улуғ устозлар, севимли муаллифлар, нашриёт жамоаси билан суҳбатлар;
– Танловлар. Нашриёт томонидан 15 йиллик тўй муносабати билан эсдалик совғаларига эга бўлиш имконияти ва ҳоказо.


Саҳифаларимизни кузатиб боринг, 15 йиллик байрам кайфиятини бирга баҳам кўрамиз! 

«Hilol-nashr» 15 йил маърифат таратиб...