
«Андижон дарғалари» (Ёхуд уламолар ва қорилар тазкираси) китоби нашр қилинди!
Адҳамжон Қосимов, Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ва Искандар Абдулбосит Мадғозиев томонларидан нашрга тайёрланган «Андижон дарғалари» (https://hilolnashr.uz/andijon-dargalari) (Ёхуд уламолар ва қорилар тазкираси) китоби нашр қилиниб, сотувга чиқди.
Асарда Андижоннинг халқимиз эъзозига сазовор бўлган уламолари, имом-хатиблари ва бир қатор ёш қориларнинг таржимаи ҳоллари ўрин олган. Жами бўлиб 150 нафардан ортиқ ватандошимиз сийратлари билан тўлдирилган бу саҳифалар суратлар билан янада безанди.
Маълумотлар китобдан ўрин олган қаҳрамонларнинг таваллуд саналарига кўра тартибланган. Айрим шахсларнинг таржимаи ҳоллари мавжуд асарлар асосида берилган бўлса, бошқалари алоҳида ўрганишлар ёрдамида жамланган. Уларнинг ишончли манбалардан олингани ва тартибли равишда берилгани диққатга сазовор.
Шунингдек, китобда Андижондаги «Саййид Муҳйиддин махдум» ўрта махсус ислом билим юрти, «Девонабой» жоме масжиди, Уйлук ва Қирлик даҳалари ҳақида маълумотлар келтирилган.
1931-1944-йилларда Андижон вилоятида қатағон қилинган диний уламо ва аҳли илмлар рўйхати ҳам китобга илова қилинган.
Динимизнинг бугунгача етиб келишида беназир хизмат қилган ва қилиб келаётган устозлар ҳақидаги янги китоб барчамизга муборак бўлсин!
Изоҳ қолдириш