Ушбу сайт орқали «Hilol Nashr» нашриёт-матбаасида чоп қилинадиган маҳсулотлар,
нашриётимиз ҳақидаги маълумотлардан ва янгиликлардан бохабар бўлиб борасиз.
Маҳсулотларга буюртма бериш учун www.kitoblardunyosi.uz сайтидан фойдаланинг.

                                                                                                                                                                                   ЎТИШ >>

Излаш
0
Саватча
Обуна

«Араб тили дарслиги»


  • 26,000 сўм





Улашиш:
«Араб тили дарслиги»

Ушбу қўлланма араб тилини илк ўрганишни бошлаган ўқувчилар учун мўлжалланган. Унда араб тилига оид бошланғич грамматик қоидалар берилган. Китобда араб алифбосидаги 20 та ҳарф тўлиқ баён қилиниб, ҳар бир кўринишларини ёзилиши, талаффузи расмлар орқали тушунтирилган. Рисоланинг бошқа дарсликлардан фарқи араб тили билан ўзбек тилининг қиёсий грамматикаси берилганидадир. Сўз бирикмалари ва гаплардаги сўзларнинг жойлашиш тартиблари баён қилиниб, мисоллар билан намуналар келтирилган. Бундай тушунтириш тил ўрганишд аўқувчиларга катта ёрдам беради. Китобнинг яна бир ўзига ҳослиги ҳар бир мавзудан кейин ана шу мавзуга тегишли машқлар берилгандир. Бу қоидаларни ўзлаштириб олишда ўқувчилар учун муҳим аҳамиятга эга. Китобда ҳикматли сўзлар, иборалар ҳам ўрин олган. Дарсликни яхши ўзлаштириб тугатган ўқувчи араб тилида ёзилган содда матнларни ўқий олиш ва таржима қилиш малакасига эга бўлади . Қўлланма араб тилини мазкур ва ҳар томонлама ўрганишга туртки бўлади , деган умиддамиз.

Тайёрловчи:  Абдулқаюм Ҳикматов
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2021 йил
Ҳажми: 120 бет
ISBN: 978-9943-7794-1-9
Муқоваси: юмшоқ

Мундарижа:

Араб алифбоси

Ҳарфларнинг ёзилиши

Товушларни талаффуз қилиш ўринлари

Бошланғич сарф (морфология)

Бошланғич наҳв (синтаксис)

Машқлар

Матнлар

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
    Ёмон           Яхши

Ўхшаш маҳсулотлар