Menu
Your Cart

«Араб алифбоси ҳуснихат дафтари»

«Араб алифбоси ҳуснихат дафтари»
йўқ

«Араб алифбоси ҳуснихат дафтари»
(ёзинг ва талаффузини тингланг)

   Араб ёзуви ўнгдан чапга йўналган ёзувдир. Алифбо жами 29 ҳарфдан иборат бўлиб, улар ундош товушларни ифода этади. Унли товушлар эса ҳаракатлар орқали ифодаланади. Ҳарфларнинг 22 таси сўз таркибида ўзидан кейинги ва олдинги ҳарфларга уланиб ёзилади, 6 таси эса фақат ўзидан олдинги ҳарфга уланади, Ҳар бир ҳарф бошқа ҳарфга уланган-уланмаганлигига қараб турли шаклга эга бўлиши мумкин. Араб алифбосида «бош ҳарф», «кичик ҳарф» деган тушунчалар йўқ. Бу жиҳатдан ҳамма ҳарфлар бир хил. Фақат ҳозирги кундаги босма ҳарфлар қўлёзма ҳарфлардан баъзи ҳолатларда бироз фарқ қилади. Араб ҳарфлари рақамлар ўрнида ҳам ишлатилган. Ҳар бир ҳарф ўзининг рақамий-«абжадий» қийматига эга. Араб ёзуви китобларни, турли иншоот ва қурилмалар, рўзғор буюмларини безаш учун ҳам хизмат қилган. Шу боис чиройли ёзув — ҳуснихат муттасил такомиллашиб бориб, санъат даражасига етган.  Асрлар давомида араб ёзуви ҳарфларнинг шакллари, бир-бирига уланиши, чизиқларнинг қалинлиги, узунлиги билан бир-биридан фарқ қиладиган турли кўринишлари шаклланган. Бу кўринишлар «хат» - «ёзув» деб аталади. Куфий, мағрибий, девоний, таълиқ, сулс, риқъа, насх номли «хат»лар мусулмон дунёсида маълум ва машҳурдир. Дарсликдаги арабча матнларни ёзишда нисбатан содда ва энг кўп тарқалган «насх» хати асос қилиб олинди.

Муаллиф: М.Орипов
Нашриёт: «Adabiyot uchqunlaru» нашриёти‎
Сана: 2019 йил
Ҳажми: 58 бет‎
Ўлчами: 84x108 1/32
ISBN: 978-9943-5287-0-3
Муқоваси: юмшоқ‎

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Араб алифбоси ҳуснихат дафтари»
8 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: C467
  • Вазни: 0.15кг
  • ISBN: 9789943528703
Сотилган сони: 101
Кўрилган сони: 12043
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.