Menu
Your Cart

«Йўл ҳаракати фиқҳи»

«Йўл ҳаракати фиқҳи»
«Йўл ҳаракати фиқҳи»
«Йўл ҳаракати фиқҳи»
«Йўл ҳаракати фиқҳи»

«Йўл ҳаракати фиқҳи»

ТАҚДИМ 

БИСМИЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

    Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога саловот ва саломлар бўлсин!

    Инсон жамияти учун зарур бўлган билимлардан бири – ижтимоий одобларга оид кўрсатмалардир. Зотан, одамлар бир жамиятда бирга яшар эканлар, уларнинг ўзаро муомалаларини тартибга солиб туриш, такомиллаштириш ва гўзаллаштиришда ижтимоий одоблар хусусидаги таълимотлар ўта муҳим ўрин тутади. Шунинг учун ҳам барча халқларда ҳамиша ушбу мавзуга алоҳида эътибор бериб келинган.

    Бугунги ўта мураккаб бир даврда ижтимоий одобларга инсониятнинг эҳтиёжи янада кўпроқ тушиши турган гап. Ҳаёт мураккаблашиб борар экан, одамларнинг ўзаро муносабатлари ҳам қийинлашиб, мураккаблашиб боради. Хусусан, охирги асрларда инсон ҳаётини қулайлаштириш мақсадида ихтиро қилинган янги воситаларга боғлиқ муомалалар янада мураккаб вазиятларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Бундай замонавий воситаларга доир одоб-аҳкомларга бағишланган кўрсатмалар эски адабиётларимизда топилмайди. Чунки мазкур адабиётлар битилган пайтларда бу воситаларнинг ўзи йўқ эди. 

    Янги пайдо бўлган воситаларга боғлиқ муносабатларга тегишли одоб ва аҳкомларни оят-ҳадислар ва бошқа диний манбаларимиз асосида, тартибли равишда ўз вақтида кишиларга етказиб бориш ва уларга амал қилишни тарғиб қилиш давр уламоларининг муҳим вазифаларидан ҳисобланади. Бизда айнан шу борада ҳали деярли иш қилинмаганини илм аҳллари, имом домлаларимиз билан бўлган суҳбатларда эслаб ўтилди. Ушбу суҳбатларнинг натижаси ўлароқ ижтимоий одобларни ватандошларимизга етказиш ишлари режаси ҳам муҳокама қилинди. Жумладан, уяли алоқа одоби ва йўл ҳаракати одоби алоҳида тилга олинди. 

    Ёш ва қобилиятли аҳли илмларимиздан Ҳусайн қори Яҳё Абдулмажид уяли алоқа одоби бўйича рисола ёзишни ўзига вазифа қилиб танлади. Маслаҳатлашиб, режа тузилди ва иш бошланди. Рисола ёзиб бўлинганидан кейин уни islom.uz. порталимизда эълон қилдик. Натижа биз кўзлагандан бир неча марта яхши бўлди. Кишилардан жуда ҳам яхши тақдир ва мақтовлар тақдим қилинди. Кўпчилик бу каби рисола авваллари хаёлларига ҳам келмаганини, бу иш улар учун кутилмаган совға бўлганини изҳор қилишди. Бошқалар рисолани рус тилига таржима қилишни маслаҳат беришди. Уни рус тилига таржима қилиб, islam.uz сайтимизда нашр қилдик. Кўпчиликнинг илтимоси ва тавсиясига биноан ушбу рисолани «Зикр аҳлидан сўранг» номли ойномамизнинг 120-сонида китобча шаклида, кўп нусхада нашр қилдик. Бу эса ўз навбатида, жамиятимизда халқимиз учун ўта зарур бўлган илмий- маърифий маълумотларнинг тарқалишидаги яхши бир хизмат сифатида кўпчилик томонидан мамнуният билан қабул қилинди. 

    Шу пайтда бошқа бир ёш ва иқтидорли аҳли илмларимиздан бири Ҳасанхон қори Яҳё Абдулмажид йўл ҳаракати одоблари бўйича рисола ёзиш ҳақида маслаҳат ва тавсияларни олиб, иш бошлади ва уни ёзиб битирди. Йўл ҳаракати одоблари рисоласини ҳам islom.uz. порталимизда эълон қилдик. Бу рисола ҳам тезда кўпчилик орасида машҳур бўлиб кетди. Хусусан, Тошкент Автомобил-йўллар институти устозлари рисола билан танишиб чиқиб, жуда ҳам мамнун бўлишибди. Кейинроқ биз билан, хусусан муаллиф билан боғланишиб, ўз фикр мулоҳазаларини ҳам етказишди. Ул азизларимиз рисола ва ундаги маънолар ҳақида бошқа давлатлардаги ҳамкасблари билан ўртоқлашиб, фикр алмашишибди. Улар ҳам бу ишни маъқуллаб, рисолани бошқа тилларга таржима қилишни тавсия қилишибди. 

    Бу каби алоҳида эътибордан руҳланган муаллиф Ҳасан қори Яҳё Абдулмажид рисолани қайта ишлаб, унга янги боблар ва маълумотлар қўшишга киришдилар. Рисоланинг негизи муаллифнинг битирув-малакавий ишини ташкил қилади. Китобнинг савияси, ундаги маълумотларнинг тизимидан келиб чиқиб, муаллиф рисолани ҳам ўша илмий иш усулида беришни маъқул кўрган. Рисола равон услубда битилган, ҳужжат ва далиллар ўз ўрнида келтирилган. Ўқиган одамда яхши таасурот қолдиради. Энг муҳими, у бугунги ҳаётимизнинг энг долзарб бўғинлардан бири бўлган мавзуга доир одоб-аҳкомлар борасидаги катта бир бўшлиқни тўлдиради. Агар ушбу рисолани ўқиб, ундаги одобларга амал қилиб борсак, дунёу охиратимиз учун жуда ҳам кўп фойдалар олишимиз турган гап. Муҳтарам ўқувчиларга барча яхши истаклар, ҳурматли муаллифга янги ижодий ютиқлар тилаб, энг эзгу дуолар ила:


                                                                                                                                                                                                                                                                                         Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф


Муаллиф: Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид 
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Сана: 2021 йил
Ҳажми: 304 бет
ISBN: 978-9943-5774-7-3
Бичими: 84х108 1/32
Муқоваси: қаттиқ

МУНДАРИЖА

Тақдим   
Тақриз  
Кириш  

I боб. Йўл ва йўл ҳаракатига доир ҳукм ва одоблар  
Қуръон ва ҳадисларда  йўл ҳаракати ҳақида  
Аёлларга хос кўрсатмалар  

II боб. Исломда транспорт воситаларига муносабат  
Фақат аёлларга оид маслаҳатлар  

III боб. Йўл-транспорт ҳодисалари  
Ислом конференцияси ташкилоти қошидаги ислом фиқҳи академиясининг қарори  
Саудия йирик уламолар ҳайъатининг қарори  
Саудия Арабистони подшоҳлигидаги илмий баҳслар ва фатво бериш бўйича доимий қўмитанинг қарори  

IV боб. Транспорт воситалари ва фиқҳий масалалар  
Илова  
Савол-жавоблар  
Хулоса ўрнида  
Хотима  
Фойдаланилган манба ва адабиётлар рўйхати  

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Йўл ҳаракати фиқҳи»
35 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 2883
  • Вазни: 0.35кг
  • ISBN: 9789943646230
Сотилган сони: 161
Кўрилган сони: 40697
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.