Menu
Your Cart

‎«Таҳовий матнлари таржима ва шарҳи»

‎«Таҳовий матнлари таржима ва шарҳи»

‎«Таҳовий матнлари таржима ва шарҳи»
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳабларининг ақида асослари 

Имом Таҳовий раҳимаҳуллоҳнинг ушбу асари Мотрудия ақидавий мазҳабининг асосий ақидавий матнлари ҳисобланади. Ушбу асар ҳажми кичик бўлсада, мусулмон киши билиши, иймон келтириши ва англаши лозим бўлган иймон асосларини ўзида жамлаб, ҳар давр учун мўътабар матн бўлиб келган. Унда келтирилган маълумотлар Қуръони карим, саҳиҳ ҳадислар ва умматнинг ижмосидан олинган ва уларнинг ишончлилигига ўз давридаги, шунингдек барча етук мусулмон олимлар ҳамда уларнинг нуфузли издошлари бир овоздан якдил хулоса қилганлар. Шунингдек, асарда аҳли сунна вал - жамоадан четлашган фикрларнинг қарашлари нотоғри эканлиги илмий асосда исботлаб берилган.

Муҳаддислардан Имом Аҳмад ибн Ҳанбал, Имом Насоий ва Имом Доримийлар ривоят қилган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Масуд розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга бир чизиқ чизиб кўрсатиб:» «Бу Аллоҳнинг йўлидир» ,дедилар. Сўнгра у зот унинг ўнг томонидан, чап томонидан чизиқлар чиздиларда: «Булар - турли йўллар, ҳар бир йўлда унга чақириб турувчи шайтон бор», дедилар» (Мишкатул-Масобиҳ, (1-китоб) «Иймон» боби, 160-ҳадис).


Муаллиф:
Абдулҳамид Зайриев
Нашриёт: «Shamsuddinxon Boboxonov» нашриёти
Сана: 2023 йил  
Ҳажми: 264 бет  
ISBN: 978-9943-12-709-8
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича кўмитанинг 2022 йил 26 сентябрдаги 03-07/7326-сонли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.


Мундарижа

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)

Аллоҳ таолога иймон келтириш

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликларига иймон келтириш

Қуръони каримга иймон келтириш

Аллоҳ таолони бирор нарсага ўхшатиш иймондан ажратиши ҳақида

Аллоҳни кўриш ҳақдир

Исро ва Меърожга иймон келтириш

Ҳавз, шафоат ва мийсоққа иймон келтириш

Аллоҳнинг (азалий) илмига иймон келтириш

Амаллар хотималарига қараб бўлиши

Қазо ва қадарга иймон келтириш

Арш ва Курсига иймон келтириш

Фаришталарга, пайғамбарларга ва самовий китобларга иймон келтириш

Аллоҳ азза ва жалланинг зоти ҳақида чуқур кетиш, Унинг динида ва Қуронида талашиб-тортишиш ҳаромлиги

Ҳавориж ва жаҳмийяга раддия

Иймоннинг таърифи

Мўминлардан кабира гуноҳ қилганлар дўзахда абадий қолмайдилар

Аҳли сунна вал-жамоага эргашиш

Ҳаж ва жидду жаҳднинг то қиёматгача фарзлиги

Фаришталарга ва барзахга иймон келтириш

Қиёмат кунига ва ундаги (бўладиган Даҳшатли) ҳолатларга иймон келтириш

Жаннат ва дўзахга иймон келтириш

Бандаларнинг амалларини Аллоҳ яратиши, бандалар эса (шу яратилган амалларни) касб қилишлари

Тоқат қилинадиган нарсага буюрилиш

Аллоҳ ғаний (беҳожат); бизлар эса унга муҳтождирмиз

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларини яхши кўриш

Пайғамбарлар авлиёлардан устундир

Қиёмат аломатларига иймон келтириш

Коҳинлар ва фолбинларни тасдиқлаш жоиз эмас

Жамоат ва фирқаланиш ўртасидаги фарқ

Аллоҳнинг ҳузуридаги ҳақ дин – Исломдир

Хотима

Мунтазам ўқиб юриш тавсия этилган Дуо ва зикрлар

Фойдаланилган манба ва адабиётлар рўйхати

Муаллифнинг нашр этган китоблари

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
‎«Таҳовий матнлари таржима ва шарҳи»
33 500 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 4332
  • Вазни: 0.27кг
  • ISBN: 9789943127098
Сотилган сони: 15
Кўрилган сони: 7705
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.