«Сиз излаган ечим»
Тақдим
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
Оламларнинг Робби Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин. Аллоҳ таолонинг энг суюкли бандаси Пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга салавот ва саломлар бўлсин!
Ушбу китоб қўлингизга етиб борганидан ниҳоятда мамнунман. Бу асар қадрдон дўстим доктор Абу Муоз Муҳаммад Саййиднинг таклифи, саъй-ҳаракатлари билан дунё юзини кўрди. Олдинлари одамлар менга йўллаган саволли мактубларини ва менинг уларга йўллаган жавобларимни Муҳаммад Саййид жамлаб чиқди. Бирма-бир кўздан кечирди, тартиблаб чиқиб: «Сиз кутган ечим» деб номлади. Аллоҳ таоло уни Ўз ҳифзида асрасин, ундан рози бўлсин.
«Сиз кутган ечим» китоби тез-тез сўраладиган ҳаётий, фаразий саволларга жавоблар тўплами, дейиш мумкин. Бу жавоблар манфаат излаганлар учун фойдали қўлланма, ғам чекканлар учун зарурий малҳамдир. Аллоҳ таолодан сизу биз учун муваффақият, фаровонлик тилайман.
Муаллиф
Муаллиф: Ёсир ибн Бадр Ҳузаймий
Таржимон ва изоҳлар муаллифлари: Абдулбосит Абдулвоҳид, Абдуссамиʼ Хайруллоҳ, Неъматуллоҳ Ислом
Нашриёт: «Фалақ нашр»
Сана: 2024 йил
Ҳажми: 256 бет
ISBN: 978-9910-9383-1-3
Ўлчами: 60х90 1/16
Муқоваси: юмшоқ
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 04 апрелдаги 03-07/1860-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.
- Stock: Мавжуд
- Код: 5052
- Вазни: 0.34кг
- ISBN: 9789910938313