Menu
Your Cart

«Олтин силсила – Саҳиҳи Муслим» тўлиқ тўплами (қутида)

«Олтин силсила – Саҳиҳи Муслим» тўлиқ тўплами (қутида)
«Олтин силсила – Саҳиҳи Муслим» тўлиқ тўплами (қутида)
«Олтин силсила – Саҳиҳи Муслим» тўлиқ тўплами (қутида)
«Олтин силсила – Саҳиҳи Муслим» тўлиқ тўплами (қутида)

«Олтин силсила – Саҳиҳи Муслим» тўлиқ тўплами (қутида)

    Ислом уммати улуғ ҳофиз, буюк муҳаддис имом Муслимнинг «Саҳиҳ» китоби имом Бухорийнинг «Жомеъус саҳиҳ»идан кейинги энг саҳиҳ китоб эканига иттифоқ қилган. Баъзи уламолар «Айрим жиҳатлари билан «Саҳиҳи Муслим» «Саҳиҳи Бухорий»дан ҳам юқори туради» деган фикрни айтишган. 

    Имом Муслимнинг ҳаёти ҳақида у яшаган давр тарихига доир асарларда, машҳур алломалар ҳаётига бағишланган китобларда етарлича маълумотлар бор. Шунингдек, «Саҳиҳи Муслим» шарҳларининг муқаддималарида ҳам шориҳлар тарафидан муаллиф ҳақида қимматли маълумотлар берилган. Кейинги пайтларда имом Муслимнинг ҳаётига бағишланган махсус асарлар ҳам ёзилди. Жумладан, Ислом тарихида ўтган улуғ зотларнинг таржимаи ҳолларига доир силсила чоп этилди. Шайх Машҳур Ҳасан Маҳмуд Салмоннинг ушбу силсила таркибига кирувчи «Имом Муслим ибн Ҳажжож» номли китоби бу борадаги энг яхши тадқиқотлардан бири ҳисобланади.

    «Олтин силсила» Ислом динининг иккинчи асосий манбаси бўлмиш мўътабар ҳадис тўпламларининг ўзбекча таржимасидир. Сиз унда Ислом оламида энг мўътабар саналган ҳадис китоблари орқали охир замон Пайғамбари Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган ҳадисларнинг аксар ва асосий қисми билан ошно бўласиз, аждодларимиз қолдирган, асрлар оша асраб­авайлаб келинган бу буюк илмий мерос билан яқиндан танишасиз.

    Силсила ўз мавзусида Ўзбекистонда илк бор амалга оширилаётган улкан илмий иш бўлиб, оламшумул аҳамиятга эга. Бундай йирик тўплам нафақат ўзбек халқи учун, балки дунё аҳолисининг аксар қисми учун катта бир янгилик ҳисобланади. Ана шу эътибордан ушбу илмий ҳаракат ҳақида дунёдаги йирик исломий ташкилотлардан, кўзга кўринган арбоблардан, жумладан Бутун дунё мусулмон уламолари кенгаши, Маккаи мукаррамадаги «Қуръон ва суннат бўйича илмий мўъжизалар ҳайъати» бош котиби Абдуллоҳ Муслиҳ, Муборак Масжидул Ақсо имом хатиби доктор Юсуф Жума Салома (Қудуси шариф), машҳур олим ва халқаро Ислом ташкилотлари аъзоси шайх Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий (Сурия араб жумҳурияти), Ислом фиқҳи академиялари аъзоси, доктор Ваҳба Мустафо Зуҳайлий (Сурия араб жумҳурияти), Ислом фиқҳи академиялари аъзоси, шайх қози Муҳаммад Тақий Усмоний (Покистон Ислом жумҳурияти), Ислом фиқҳи академиялари аъзоси Миср диёри муфтийси доктор Али Жумъа (Миср араб жумҳурияти) каби кўплаб уламолардан тақризлар олинди.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф  ва таржимонлар гуруҳи

Номи: «Олтин силсила – Саҳиҳул муслим» тўлиқ тўплами (6 жуз)

Нашриёт: «HILOL NASHR» Нашриёт-матбааси

Ўлчами: 70×100 1/16

Муқоваси: қаттиқ


Батафсил маълумот учун:

«Олтин силсила – Саҳиҳи Муслим» 1-жуз

«Олтин силсила – Саҳиҳи Муслим» 2-жуз

«Олтин силсила – Саҳиҳи Муслим» 3-жуз

«Олтин силсила – Саҳиҳи Муслим» 4-жуз

«Олтин силсила – Саҳиҳи Муслим» 5-жуз

«Олтин силсила – Саҳиҳи Муслим» 6-жуз

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Олтин силсила – Саҳиҳи Муслим» тўлиқ тўплами (қутида)
575 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 2836
  • Вазни: 7.00кг
Сотилган сони: 272
Кўрилган сони: 56461
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.